Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Халқ дардини ёзиш «ёзғувчи»лик бўлдими?

Халқ дардини ёзиш «ёзғувчи»лик бўлдими?
13 Aralık 2016 - 10:41 'да юкланди ва 1333 марта ўқилди.

«Ҳуррият» газетаси (07.12) ёш журналист йигитнинг моҳиятан халқ дардини ёзишдан қочиб, буни ўзича оқлашга урингани тўғрисидаги мақолани эълон қилди.

«Журналист «ёзғувчи» эмас» сарлавҳали мақолада бўлажак журналист талаба йигит амалиётини туман газетасида ўтаб, бозордаги тартибсизликлар ҳақида танқидий мақола ёзгани учун қўшниси мақтаганини айтади.

Муаллиф бу қўшниси қишлоқда газ йўқлигини, газчилар устидан ҳам танқидий мақола ёзишни сўрагани, уларнинг «оёғи куйган товуқдек югуришини кўриб маза қилиш»ни истаганини билдиради.

Буни қарангки, қўшниси «думалоқ хат» ёзиш бўйича донг чиқарган одам экан. Шунинг учун бўлажак журналист бу муаммони ёзиб чиқишдан ўзини тортибди.

«Ахир бу туман газ таъминоти ходимларининг иши-ку. Қолаверса, бу борада ариза ва шикоятларни қабул қиладиган тегишли ташкилотлар йўқ эмас», деб ўзини оқлабди бўлажак журналист.

Кечирасиз-у бўлажак журналист, одам «юмалоқ хат» ёзадими, «тўртбурчак ёки учбурчак хат» ёзадими, халқ дардини айтса, уни «ёзғувчи»ликда айблаш унчалик тўғри бўлмаса керак. Халқ дардини журналист айтмаганидан кейин бу ҳақда кимдир гапирса ёки сиздан бу ҳақда ёзишни сўраса, уни бузғунчиликда айблаш, муаммонинг ечимини бировларнинг зиммасига юклаш билан ғурурланиш керакми?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар