Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Залолат сари етаклаётган “Умид”

Залолат сари етаклаётган “Умид”
15 Aralık 2016 - 22:07 'de eklendi ve 1835 kez görüntülendi.

Шу кунларда Ўзбекистонда бўлаётган воқеалар ва “ўзгариш”лардан ўзгача завқланиб, катта “Умид” билдираётганлар ва хайриҳохлар талайгина.

Булар орасида юрт ичида ва ташқарисида туриб, “Мирзиёевчилик”га даъват қилиб, уни хоҳ очиқчасига хоҳ гап орасида эслаб ўтаётганлар бор алабатта.

Бунда энг ачинарлиси халқ, келажак авлод бўлиб қолмоқда. Чунки 25 йил давомида доимий пропаганда ва шахсга сиғиниш тизими остида улғайганлар энди фақатгина шу ҳилдаги тизимни улуғлаб яшамайди деб ким айта олади?

Ўзидан кейинги авлодни ҳам шу тизим “қули”га айлантирмайди деб ким кафолат бера олади.

Албатта, бунда ташқаридан зиёли кўрингани билан, амалда лаганбардорлигу, хайрихоҳликдан бошқа иш қила олмайдиган “зиёли”ларнинг, умрини шахсга сиғинишга бағишлаган шоирларнинг, хизматлари анча катта.

Булар қаторига чет давлатларда ўзларини “мухолифат” деб эълон қилгану, амалда туҳмат ва халқ орасида иғвогарчиликдан нарига ўта олмайдиган, бир вақтлар Каримов ҳукуматига ҳам астойдил хизмат қилганлар аъзоларини ҳам унутмаслигимиз лозим.

Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳозирда улар тарафидан олиб борилаётган пропаганда жуда асоратли из қолдириши аниқ.

Яъни, бунда ҳозирги ва келажак ёшларининг, сиёсий саводхонлигини, маърифатини, танқидий фикрлай олиш қобилиятини, тенглик ва энг асосийси ҳуррият тушунчасини батамом яксон қилиши аниқ.

Чунки ҳали ҳам ёшлар учун уларга дастак бўла оладиган, ўргатадиган, ўрнак бўла оладиган Устоз ва ҳақиқий зиёлилар бор, шунинг учун ҳам ҳақиқатни англаган, тоталитаристик ҳукуматнинг асл қиёфасини ва ишлаш тизимини тушунган, халқга ҳам шуни кўрсатишни истаганлари бор.

Лекин вақт ўтиши билан, теран фикрли, сиёсий принципларини аниқ қилиб олган, ўз мақсад йўлида шаҳдам қадам босишга аҳд қилган, ҳуррият йўлида ҳар қандай қийинчилик ва тўсиқларга бардош бера оладиган зиёли ёшларга талаб ортиб боради.

Агар биз амалда кўз ўнгимизда қурилаётган ва Каримов давридан “меърос” бўлиб қолган пропаганда билан кескин курашмас эканмиз биз, ватаннинг келажак зиёли қатлами қай ҳолатда бўлишини тасаввур қила олмаймиз.

Зеро, “Умид” қилиб, қарсак чалаётган ичида ҳақиқатдан ҳам хақиқатдан ҳабари бўлмаган, чорак асирлик пропаганда остида “зомби”га айланиб қолганлар ҳам кўп.

Аммо ҳамма нарсани тушуниб туриб, лаганбардорлик қилаётган зиёлилар-у, “мухолифатчи”лар, бир нарсани англаб етиши лозимки, уларнинг хозирда қилаётган, шахсий манфаатлари йўлидаги ҳаракатлари, эртага ўзларига ва ўша қора кўз халқ учун тўқмоқ бўлиб қайтиб келиши аниқ.

Буни Каримов пайтида унинг номини улуғлаб, унинг учун достонлар битган зиёлиларни вақти келиб қувғин қилгани мисол бўла олади.

Бунда яна ўша халқ онги янада заҳарлангани қолади.

Халқ ўзи севган, улуғлаган зиёлини тўғри йўлга бошлашига албатта ишонади.

Ҳозирда Мирзиёев ўз бошқарув тизимини ҳокимиятга олиб келяпти, бу йўлда у аввал виртуал қабулхона ниқобида, ўзига кераксиз амалдорларни ишдан олган бўлса, энди очиқчасига ўз “элитасини” сайлаб чиқяпти.

Бу “элита” машҳур порахўрлар, ўғрилар ва мунофиқлардан иборат десак муболаға бўлмайди.

Шу ўринда ўша мансабларда олдин ўтирган инсонлар бундай “ҳислатлардан” йироқ бўлмаган инсонлар бўлсада, улар Каримов учун содиқ хизматчилар бўлишган, улар ҳам халқга анча жабр кўрсатишган.

Бу гаплардан мақсад, Мирзиёев бир томонда ўз тарафдорларини мансаб курсиларига ўтқазар экан, биз ватанимиз ҳурриятини Каримов давридан кўра чуқурроқ зиндонга ташлаяпмиз.

Зеро, Мирзиёев учун ҳурриятнинг ҳар қандай кўринишини бўғиш Каримов тизимиздан меърос бўб қолди, уни бундан кейин тобора сиқиб бормаслигига ҳеч ким кафолат бўла олмайди.

Хулоса ўрнида, халқимиз “Умид” қилаётган келжакда, Россия тизгинида бўлган, бир неча бойлар қўлида қолган, сиёсий томондан тобора сиқувга олинган жамият бўлмаслигига кафолат бера оладиган инсон йўқ.

Шунинг учун халқимизга ҳозирдан дастак бўлмасак, курашга қаттиқроқ киришмасак, мухолифат Лидери айтганларидек “Энди бироз ёмон бўлайлик”.

Зеро, шундагина келажакда нафақат залолат билан, балки ўзимидан чиқган катта сонли манқурт ва мунофиқлар билан ҳам кураш олиб боришимизга тўғри келади.

Бу йўлда барча ёшлар бирлашиши ва биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Шундагина биз халқимизга бир ўрнак бўла олишимиз ва ўзимиздан кейинги авлодни сиёсий “қуллик”дан сақлаб қолишимиз мумикин бўлади.

Аввалги мақолада айтганимдек, ҳурриятни мақсад қилган ҳар бир ёш, бу мақсадни теран англаши, ўзи учун, ҳуррият учун кураш яккаликда эмас балки елкадошликда, билмаганларимизни ўрганган ҳолда, Лидер бошчилигида олиб боришимиз керак бўлади.

Абдумалик Солиҳ

Манба: facebook.com

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
İLGİLİ HABERLER