Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Билсак эди, адашмасдик

Билсак эди, адашмасдик
20 Aralık 2016 - 14:46 'de eklendi ve 1851 kez görüntülendi.

Алишер Назар

Муаммо ҳам хумда турган мусалласга ўхшайди. Вақт ўтган сайин мусалласнинг таъсир қуввати ортгани каби, муаммонинг ҳам кўлами кенгайиб кетаверади. Шунинг учун кўзга ташланаётган қусурларни вақтида муолажа этмоқ даркор. Мусалласнинг дозаси ортиб кетиб, хум “ёрилганидан” сўнг шўрпахта қидиришнинг ҳожати йўқ.

Мисол учун, бугунги таҳликали замонда одамларимизнинг диний саводхонлигини юксалтириш долзарб масаладир. Агар соф динимизни давлат бош бўлиб ўргатмаса, кимдир келиб “ўргатиб” кетади. Ўргатиб кетяпти ҳам! Эндиликда келиши ҳам шарт эмас, олис-олислардан туриб ўқитиб қўяверади.

Хўп, нима қилмоқ керак? Мавжуд имкониятлардан фойдаланайлик! Сўнгги йилларда ўнлаб телерадиоканаллар ташкил этилди. Аммо “диний телеканал” деган жой ҳамон бўш турибди. Ваҳоланки, бунга катта эҳтиёжимиз бор.

Барча телеканаллар каби ўзининг анъанавий дастурларига эга диний канал ташкил этилса. Унда долзарб мавзудаги давра суҳбатлари уюштирилса (аллақандай кинолар ҳақида ҳам соатлаб суҳбатлар уюштираяпмиз-ку), одамларнинг иймонига қувват бўладиган кинолар намойиш этилса (ҳар куни соатлаб ҳиндларнинг бемаънидан-бемаъни сериалларни ҳам кўриб ўтирибмизда), Қуръони карим тиловатлари қўйилса (ахир юртимиздан юзлаб қорилар, қориялар чиқаяпти, биз бўлса соатлаб бир тийинга қиммат ҳиргойиларни эшитиб ўтирибмиз), ақида, ҳадис, калом илмларидан маъвезалар тингласак… бунинг ҳаммаси ўзимиз учун фақат фойда-ку!

Билсак адашмаймиз, эшитмаймиз ва эргашмаймиз!

Манба: facebook.com

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
İLGİLİ HABERLER