Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жиззахда энергия таъминотидаги узилишларга қарши норозилик билдирган аёллар таъқиб остига олинмоқда

Жиззахда энергия таъминотидаги узилишларга қарши норозилик билдирган аёллар таъқиб остига олинмоқда
21 Aralık 2016 - 11:34 'да юкланди ва 3792 марта ўқилди.

Энергия таъминотидаги узилишларга қарши норозилик билдирган аёллар расмийлар томонидан таъқиб остига олинмоқда. 2016 йил 4 декабрь куни ўтган мамлакат президенти сайловларидан сўнг Жиззах вилоятида уйларига газ етказиб берилиши талаби билан чиққан аёллар ҳар куни сўроққа тутилмоқда.

“Фарғона” агентлигининг Жиззахдаги манбаси маълум қилишича, 2016 йил 24 ноябрь куни Корогуйли ва Овиз қишлоқларидан 200 нафарга яқин аёллар магистрал кўчада транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйиб, табиий газ таъминотини ўнглаб қўйилишини талаб қилишган. Тез орада бу ерга туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи етиб келиб, аҳолига кўмир ва газ баллонлари билан таъминлашни ваъда қилишган. Бу ишларинг ҳаммаси видеокамерага олинган.

Эртаси куни ҳар бир уйга нархи 5000 сўмдан бир қоп кўмир берилган. Лекин кўмир майдаланиб қумга айланиб бўлган, сифати пастлиги учун кўпчилик олишдан бош тортган.

Икки-уч кун ўтиб қишлоққа Жиззах вилоятининг ҳокими Сайфиддин Исмойилов келиб айланиб кетди. Бир ярим ҳафта ўтиб, яъни президент сайловлари ўтиб бўлганидан кейин эса Ғаллаорол тумани жиноят қидирув бўлимининг ходимлари кечқурунлари келиб, пикетда иштирок этган аёлларни ИИБга зўрлик билан олиб кетиб, сўроққа тутишган. Милиция ходимлари ҳар куни 3-5 та аёлни олиб кетиб, уларга бақириб ҳақорат қиляптилар ва магистрал кўчани тўсиб қўйиш фикри кимдан чиққанини аниқламоқчи бўлаяптилар. Улар норозилик акциясининг ташаббускорига қарши кўрсатма тўплаяптилар.

Шундай қилиб, муаммони ҳал қилиб, электр ва газ таъминотини йўлга қўйиш ўрнига расмийлар норозилик билдирган одамларни босим остига олишни бошладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар йили қиш мавсуми бошланиши билан газ ва электр тақчиллиги бошланади. Бу муаммо ҳақида “Фарғона” агентлиги кўп маротаба ёзиб келган ва бу мавзу афтидан хали кўп йиллар давомида ўз долзарблигини йўқотмайди. Расмийлар бу муаамонинг сабабчиси сифатида аҳолининг коммунал хизматлар учун тўловлардан қарздорлигини кўрсатиб келади. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларга табиий газ экспортининг ҳажмини оширишга интилаверади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев келаётган 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилган. Ҳозирча мулоқот бўлаётганга ўхшамаяпти.

Манба: “Фарғона” АА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар