Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бугуннинг латифаси, Ёхуд Тошкентда содир бўлган воқеа

Бугуннинг латифаси, Ёхуд Тошкентда содир бўлган воқеа
22 Aralık 2016 - 7:52 'да юкланди ва 2993 марта ўқилди.

Куни кеча Тошкентдаги коллежлардан биридан латифаномуз воқеа содир бўлган. Ислом Каримов қабрини зиёрат қила олмай қолаётганларидан нолиган ўқувчилар ўз кураторига:

“Домла, Янги йилгача гуруҳимиз билан Самарқандга бориб, Ислом Каримов қабрини албатта зиёрат қиламиз, деб ваъда бергандингиз. Янги йилгача ҳам 10 кун қолди-ку! Самарқандга борамизми ёки йўқми? Ёки кейинги йил борамизми?” – дейишибди.

Ўқувчиларнинг ҳадеб шу мавзуда эътироз билдираверганидан чарчаган куратор гуруҳига қарата:

“Менга қаранглар! Самарқандга қачон зиёратга борамиз, дейвериб миямни ачитивордиларинг. Коллежни битириб, катта бўлиб, ишга кириб, ўзларинг пул топасизлар-да, 25 йилдан кейин Самарқандга эмас, Жиззахга зиёратга борасизлар! Тушундиларингми?” – дебди.

Ўқувчилар “намёкни” тушунишибди. Эртаси куни ўша куратор шу гапи учун МХХдан келган кураторларга тушунтириш хати ёзиб берибди.

Зайниддин Султонов
Тошкент шаҳри

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар