Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳоким янги, зулм эски

Ҳоким янги, зулм эски
25 Aralık 2016 - 21:08 'да юкланди ва 2657 марта ўқилди.

(Суратда. Сурхондарё вилоятининг янги тайинланган ҳокими Эркин Турдимов )

Сурхондарёда янги бўлган вилоят ҳокимини топшириғига асосан давлат органи ва тадбиркорларни ойлик маошини бердирмаяпди.

Банкдан талаб қилаётганмиш, фақат комунал тўловлари қарзи йўқ деган маълумотнома тақдим қилганларгагина ойлик маоши берилармиш.

Лекин шундайига ҳам ўқитувчилардан ҳар ой газ, свет ва сув учун ойлигидан ушлаб қолинар эди. Ҳаммадан янги йил арафаси қарзи йўқ деган маълумотномани сўралгани учун газ, свет ва сув ташкилотларида 4-5 кундан бери навбатда туриб ур-йиқит бўлиб, маълумотномани ишга боролмай, ололмай қийинчилик туғдирмоқда.

Ҳамма одамлар Ш. Мирзиёев жанобу олийларини Ўзбекистонга Президент бўлиб олгандан кейин шу олдинги нағмалар яна бошланаётганидан жуда хафа бўлишаяпди.

Солиқ қўмиталари инспекторлари яна тадбиркорлардан кунлик нақт пулини сунъий кўтаришини талаб қилишаяпди.

Акс ҳолда тафтиш ташлаб буйруқ билан келишини дўқ қилишаяпди, дейди бир Сурхондарёлик тадбиркор.

Сурхондарё вилоят ҳокимини оғзаки буйруғи билан Қишлоқ Қурилиш Инжинеринг Компанияси қишлоқларда уй қурган қурувчи тадбиркорлардан бир милион сўмдан пулини кимки “Болалар спортига” ташласа, ўшалар ишчиларига ойлик олиш учун пулини олиши мумкинлигини айтилди ва тадбиркорлар 1-2 кундан кейин ишчиларга қилинган иши учун пул тўлаш учун рози бўлишди.

Рози бўлмаганлар ҳалигача пул олгани йўқ.

Вилоят ҳокимяти инжинеринг компанияси яни мактаблар, боғчалар, коллежлар ва ҳоказо давлат объектлари қурувчи тадбиркорлардан беш милион сўмгача пулини қайси бири “Болалар спорти”га пул берса, шугина ташкилотлар ишини бажарганлиги учун пул олишини ҳам назорат остига олиб утрибди.

Мактабларда ҳатто 1-синф ўқувчиларидан металлолом ёки пулини бериб тўлатишмоқда.

Оддий театрга 3500 сўм мажбурий тарзда тўлатилмоқда.

Ундан ташқари янги йилга ўйнаш учун репетиторга 6000 сўм, кийим кечаклари учун ҳам 100 000 сўмдан мажбурий йиғиштирилаяпди.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар