Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркия туркча сўзлашувчи мамлакатларнинг иқтисодий иттифоқини тузишни таклиф қилди

Туркия туркча сўзлашувчи мамлакатларнинг иқтисодий иттифоқини тузишни таклиф қилди
26 Aralık 2016 - 13:20 'да юкланди ва 4890 марта ўқилди.

 

Туркча сўзлашувчи мамлакатлар ҳаскорлик кенгаши иқтисодиёт вазирларининг Баку шаҳрида бўлиб ўтган VI-мажлиси доирасида Туркия Иқтисод вазири Нихот Зайбакчи журналистлар билан бўлган суҳбатда, Туркча сўзлашувчи мамлакатлар ҳамкорлигини кенгайтириш учун улар ўртасида иқтисодий иттифоқ тузиш, эркин савдо режимига ўтиш ва божхона имкониятларини кенгайтириш лозимлигини айтган.

Вазирнинг сўзларига кўра, туркча сўзлашувчи мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мавжуд салоҳият даражасига мос келмайди.

«Турк иттифоқига кирувчи мамлакатлар аҳолиси сони умумий 115 миллион кишидан иборат, ушбу мамлакатларнинг миллий даромадларининг умумий ҳажми эса 1,2 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. Туркча сўзлашувчи мамлакатларнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми умумий 600 миллион долларни ташкил этишига қарамай, бу мамлакатларнинг ўзаро савдо айланмалари бугунги кунда фақатгина икки фоиздан иборат. Биз ушбу кўрсаткични 5-10 фоизга қадар етказишимиз керак. Қолаверса, ўзаро савдо айланмасида, Туркия ва Озарбайжондан ташқари, биз ҳеч қайси мамлакат билан ташқи савдо ҳамкорларнинг биринчи ўнталигига кирмаймиз»,- дейди Зайбакчи.

Унинг сўзларига кўра, Туркча сўзлашувчи мамлакатлар ҳамкорлик кенгаши Иқтисодиёт вазирлари мажлиси кенгашнинг сиёсий аҳволини мустаҳкамлаш ва аъзо мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларини кенгайтирилишига қаратилгандир.

«Агарда туркча сўзлашувчи мамлакатлар иқтисодий алоқаларини мустаҳкамласалар, шу билан биргаликда сиёсий ва бошқа масалаларда ҳам алоқаларини кенгайтирадилар», – дейди вазир.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар