Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қалбнинг муҳаббати нимага бўлса, ўшанигина кўрар экан

Қалбнинг муҳаббати нимага бўлса, ўшанигина кўрар экан
02 Ocak 2017 - 12:36 'да юкланди ва 1050 марта ўқилди.

Ҳар куни йўлимнинг устида бўлгани сабабли пул алмаштириш шоҳобчаси ёнидан ўтаман.

Ҳар сафар ўтганимда курсга бир қараб қўяман.

Охирги пайтларда кунда ўйнаётгани сабаб қанчадан олиниб, қанчадан сотилаётганини кўриш одат бўлган. Хоҳласам-хоҳламасам бир қараб қўявераман.

Бугун ўша ердан ўтаётиб, одатга мувофиқ бир қараб қўйдим. Қарасам, умуман бошқа бино.

Ўтиб кетдимми, деб ўйлаб яна орқа-олдимга қарадим.

Кўзим тушган жойда эса атоқли рус ёзувчиси Чеховнинг ҳикматли гапига кўзим тушди.

Ҳайрон бўлдим, “Бу аввал йўқ эди, бугун қўйишдими?” – деб ўйлаб қолдим.

Ҳикматли сўз остига қарасам, ўша, кунда кўрадиганим шоҳобчадаги курсни кўрсатадиган рекламасига кўзим тушди.

Эътибор берсам, дам олиш куни сабаб, ўчиқ экан. Шунинг учун юқорисидаги ҳикматли сўзга кўзим тушибди…

Шунга қараб турдим-у, қалбимдан бир ўй ўтди: қалбнинг муҳаббати нимага бўлса, ўшанигина кўрар экан.

Дунёга муҳаббат кўзни кўр қилиши, ҳар қанча насиҳат, ҳар қанча даъват кор қилмаслиги кўзимиз ва қалбимизнинг ҳақдан узоқ эканлигида экан.

Кўзим дунёни кўриб, ҳикматни кўрмагани шундан экан. Ўша дунёга муҳаббатни олиб ташласаккина ҳикматни кўрар эканмиз.

Қулоқларимиз ҳақни эшитмаётгани, даъватлар кор қилмаётгани эса ўша курс баннери ёниқ турганлигидан экан.

Қалбимиздан дунё муҳаббатини суғуриб отганимиздагина динга муҳаббат қўйишга жой топилар экан.

02.01.2016

Sayyid Islom

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар