Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Унутгансиз ўзингизни ҳам… Даҳоликни даъво қилганлар!

Унутгансиз ўзингизни ҳам… Даҳоликни даъво қилганлар!
03 Ocak 2017 - 11:36 'de eklendi ve 1317 kez görüntülendi.

Янги йил кечаси шунчаки хаёлдан ўтган гаплар:

Шаклсиз…


Эй,
Сиз,
Даҳоликни даъво қилиб
Шовқин солганлар,
Унутманг,
Унутманг ўзингиздан кетиб-
Оналаринг сиздан кўра улуғроқ эди,
Оталаринг сиздан кўра буюкроқ эди…
Дардлироқ эди,
Аламлироқ эди…
Дардларини енга – енга,
Аламларин юта – юта,
Курашларга ўзларини ота – ота-
Яшаб ўтдилар
Сизлар учун
Бугунларнинг муҳитини яратиб…
Йўқ майдонни бор этиб…
Йўқ йўлларга йўл очиб,
Бетон деворларга бош уриб –
Бир тан бўлиб…
Милион – милион бўлиб –
Эрк сарига йўл очган оналар,
Оталар
Улуғроқ эди.
Буюкроқ эди…
Сизлар каби
Ёлғонлар,
Алдовлар тўрига тушмаган,
“Ватан” деб –
Ватанни сотмаган,
Иғво ботқоғига ботмаган ,
Майдонларда
Ўз ҳалқини отмаган
Улар –
Поклик билан
Покликка юз тутганлар,
Майдон қуриб, майдон кўриб ўтганлар –
Сиздан улуғроқ эди…
Буюкроқ эди!
Сиз уларни танимайсиз…
Унутгансиз ўзингизни ҳам…
Даҳоликни даъво қилганлар!

Ёдгор Обид

Манба: facebook.com

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
İLGİLİ HABERLER