Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маддоҳлик “санъати ва усуллари” ёҳуд топталаётган Ҳуррият

Маддоҳлик “санъати ва усуллари” ёҳуд топталаётган Ҳуррият
05 Ocak 2017 - 20:38 'да юкланди ва 1527 марта ўқилди.

Афсуски шу кунларда, халқ орасида ном чиқарган “зиёлилар” ёки ўзини “мухолифатчи” деб билганлар орасида маддоҳлик авжига чиқмоқда. Бу ҳақда ўтган мақолада ҳам айтиб ўтилган эди. Афсуски, бу “касал” қисқа вақт ичида кўпчиликни ўз домига тортиб кетяпти.

Бу эса ўсиб келаётган ва келажак авлоднинг маънавий шаклланишини саратон ўсимтаси каби бўғиб, 25 йил давомида қолипга солинган “маънавият”ни янада тубанлаштиряпти. Натижада, амалда мавжуд бўлган “қуллуқ” ила яшаш “фалсафаси”ни янада улуғлаб, тубсиз “қолоқ”ликга итаряпти. Натижада эса ҳозирдан барчамиз гувоҳ бўляпмиз, ёҳуд Ҳуррият дея эркин сўзлик ва ўз фикрига эга бўлган ёшлар сони тобора камайиб бормоқда.

Ундан ташқари, эндигина ҳақиқатни билгиси келган, ўз фикрини баён қилишни истаган ёшларни ҳам бу йўлдан қайтишига айни шу “касаллик”ни халқ ишонган “зиёли” ва “мухолифатчи” маддоҳлар орасида тарқалаётгани сабаб бўлмоқда. Ёҳуд ўзни қўйингки “мухолифатчи” ёки “эркин журналист” дея бонг урган инсонлар, яқин кунларгача тоталитар ҳокимят ва уни тизгинлаётган МХХ билан алоқада бўлганини айтиб, энди эса унга қаршилигини айтиб турган пайтда, ўз фикрини баён қиломоқчи бўлган ҳар қандай ёш Ҳурриятчини довдиратиб қўяди.

Айнан ўзи қарши бўлаётган ноҳақлик ёнидан бош чиқариб турганини билса, яна бир эркин фикрни узоқ вақтга кечикишига ёки батамом йўқ бўлиб кетишига олиб келмайдими. Ё бўлмаса ўзини “мухолифат”чиман деб атаётган инсонни, бошқа давлатлар раҳбарларидан ўз юртига “шоҳ” қилиб қўйишларини сўраб турганига, ўз саҳифасида миллатчилик ва тубан ғояларни илгари сураётган “масхарабоз”лар тарафини олиб турганига гувоҳ бўлган эндигина Ҳуррият сари қадам босаётган ёш авлодда “мухолифат” тўғрисида салбий фикр шакллантириб, ҳукумат тепасида бўлган зулмкорларнинг кулгусига сабаб бўлиб қолмоқда.

Бошқа томондан эса, ҳукумат тепасига ўзлари тузган конститусияга қарши чиқиб, анти-демократик ва тоталитар кайфиятда келган Мирзиёев бошчилигидаги тизимга қарсак чалаётган, улуғлаётган “мухолифат”чиларни кузатасан киши.

Мирзиёевнинг ҳукуматга келишидан тортиб “соҳта” президент сайловларигача бўлган жараёнда, ўз сиёсий йўлини ва бошқариш усулини намоён қилиб бўлганди. Бу орада эса юрт ичидаги ва ташқарисидаги айрим “зиёлилар” уни “улуғлаш” билан банд бўлиб, амалдаги тизимдан “умид” катта эканини таъкидлаб келишётганди. Бу вақтда эса амалдаги тоталитар тизим ўз сафдошларини йиғиш ва уларни амал курсиларига ўтқазиш харакатида бўлганини кузатишимиз мумкин.

Бу жараён ҳозиргача давом этиб, уларнинг сафини З. Алиматов каби қонҳўр бошлиқлару, пораҳўрлик ва тубанлик билан ном қозонган бошқа шахслар тўлдириб бораяпти.

Энди ҳам ҳар хил радио ва ижтимоий тармоқларда шу тизим учун қарсак чалаётган “Эркин журналист” ва “мухолифатчилар”га қандай муносабатда бўлишни ўзинг биласан киши.

Энди эса юқорида айтиб ўтилган, “маддоҳлик”нинг ҳар хил “усуллари” билан ўз принсипидан кўра шахсий маанфатини устун қўйган “зиёлилар”дан қандай шогирдлар ва издошлар етишиб чиқиши ҳақида ўйлашнинг ўзи нақадар ачинарли.

Аммо эркин фикрли, Ҳуррият ёшлари бу каби “устоз”лардан эҳтиёт бўлиши керак. Зеро, биз ўзимиз билмаган ҳолда ўз фикримизни, “шахсий манфаат” йўлида зиндонбанд этишимиз мумкин. Шунинг учун аввало сиз нимага қарши чиқаётганингизни чуқурроқ англашингиз, ўз олдингизга қўйган мақсадларингизга ўзингиз ишонишингиз, залолат ва адолатсизлик айни қайси тарафда эканини билишингиз, хеч қачон халқ ва унинг маанфатларидан ўзингизни устун қўймаслигингиз керак бўлади.

Шу ўринда билмаганингизни ўрганиш ва тажриба орттириш истагингиз бўлади албатта. Сиз “маддоҳ”лар фикрига ишониб уларнинг шахсий манфаати йўлида паёндоз бўлманг. Албатта улар, амаладаги ва собиқ тизимнинг ашаддий “душмани” ҳисобланган ҳақиқй мухолифатни қоралаб, гўё бу ҳаракат ва унинг Лидерини шу йиллар давомида ҳеч қандай натижага эришмагандек кўрсатишга ҳаракат қилади.

Лекин сиз адашманг, ҳақиқий фикр, принсип йиллар давомида тобланиб ўзининг аслий моҳиятини кўрсатади. Шу йиллар давомида мухолифат Лидери ва унинг ҳақиқий аъзолари, сиз ва биз каби кўплаб ёш жоурналист ва Ҳурриятчилар учун билим, тажриба ўчоғи бўлиб келди. У шахс ҳақиқий мухолифатчининг нақадар ўз фикрида аниқ туриши ва ҳеч қачон адолатсизлик олдида тиз чўкмаслик кераклигини кўрсатди.

Албатта бу каби мисол бўла оладиган ҳақиқий устоз журналистлар ва Ҳурриятчилар ҳали ҳам бор. Ва биз айнан шундай соғлом фикрлай оладиган, вазиятни тўғри баҳолай оладиган, муоммонинг илдизигача баён қила оладиган бўлишимиз керак бўлади.

Ва хулоса ўрнида “маддоҳлик” бу инсоннинг ўз принсипларидан шахсий манфаатини устун қўйиш, мана энди ҳудди шундай “МАДДОҲЛАР” вақти келиб сизни ҳам ўз манфаатлари йўлида қурбон қилмаслигига амин бўла оласизми?

Абдумалик Солиҳ

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар