Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мустақил дегани, нима бу ўзи?

Мустақил дегани, нима бу ўзи?
3 views
06 Ocak 2017 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Озодлик нимадир…

Озодлик нимадир, нимадир, Ҳурлик?
Мустақил дегани, нима бу ўзи?
Эркинликка тажоввуз, нимадир Мардлик?
Бу ҳақида халқнинг борми, ўз сўзи?

Бирор халқ зулмидан қутулиш ҳали,
Мустақил, Ҳур бўлдик, дегани эмас.
Ичимизда бўлса, қуллик касали,
Занжирларни уздик, деган сўз абас!

Руҳимизда тунар энг катта душман
Юракка эгалик этса, нафсимиз.
Озодликка қандай эришади, шаън,
Қандай қилиб қўлда бўлар Эркимиз?

Журъатни ўлдирган бўлса, хушомад,
Измимиздан чиққан бўлса куч, қурол!
Қаердан оламиз курашга мадад?
Қандай қилиб ёвга этамиз жадал?

Эркимиз топтаса, обдан жоҳиллик,
Куйламоқ мумкинми, Ҳурлик ҳақида?
Ғафлатдан кўз очмай, бўлиб Мустақил!
Тўқисак Озодлик ҳақда ақида!

Бор ҳисларни этиб бир нуқтага жам,
Миллатнинг руҳида уйғотсак, Бирлик!
Адолат мезони айласа, рақам,
Бунинг номин, дерлар, ҳақиқий Мардлик!

Зўровонликларга мойил бўлса дил,
Ҳақиқатга этсак, ичдан тажаввуз!
Ёлғонлардан халос бўлоларми, тил?
Озодлик бизларга бурармиди, юз?

Феълимизнинг ўзи, энг олий кўзгу,
Кўзига қарасак, кўринар жаҳон.
Фаҳмимиз, илғаса, идрокимизда –
Зиддият урчиган, фитна беомон!…

 

* * *

(давоми бор)