Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юрт биномиз қойим бўлсин

Юрт биномиз қойим бўлсин
08 Ocak 2017 - 7:00 'да юкланди ва 882 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

 

 Тўкар бўлдик ёшимиз

Истарман: элимдан чиқсин бир раҳбар –
Дуо қилдик, оқди кўздан ёшимиз.
Қўл кўтардик, Яратганга баробар,
Саждагоҳда қолди қалқиб бошимиз.

Хизир кезган чўлда эллар ёйилсин,
Юрт биномиз қойим бўлсин, қуйилсин,
Чилладан маст норларимиз ойилсин,
Бир супрада адо бўлсин ошимиз.

Дарвешлар жам бўлиб турсин номозга,
Йигитлар йиғилсин суҳбат ва созга,
Элимиз етишсин совулмас ёзга –
Топган тўлиб, тамом бўлсин қишимиз.

Туркманлар бир бўлиб боғласа белни,
Қуритар Гулзумни, дарёйи Нилни,
Така, ёмут, кўклан, язир, алили,
Бир давлатга қуллуқ этсак бешимиз.

Махдумқули, дейди жон соғлигинда,
Мусулмонни кўтар, кофир ғафлатда,
Ривож бергил ёмут, кўклан бирликда,
Ул Камолхон афғон бўлсин бошимиз!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар