Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Илоҳийдан берса…

Илоҳийдан берса…
09 Ocak 2017 - 6:00 'да юкланди ва 673 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

 

Илоҳийдан берса…

Ихлос билан сўрсанг, етади нажот,
Ечилар дардларинг, минг бўлсин, чигал.
Аллоҳга уймасанг, унмассан, ҳайҳот,
Туганмас давлатинг, лаълинг бўлса ҳам.

Муҳаббатинг бўлса беҳад зиёда,
Ёринг бўлса танҳо шарму ҳаёда,
Бўлмаса, унмайсан ёруғ дунёда,
Нуроний Фотиманг, Лайлинг бўлса ҳам.

Муҳаммад бошингда қуёшдек турса,
Сени излаб Мусо, Исолар келса,
Минг йил олдин ўлган танга жон инса,
Ичингда ўт ёқмас, Золинг бўлса ҳам.

Жон булбулдек қўнса, руҳнинг шохига,
Райҳонлар тебранса, булбул оҳига,
Юлдузлар боқмайди, қалбинг моҳига,
Тилингда шакаринг, болинг бўлса ҳам.

Илоҳийдан берса, тирноқдек гавҳар,
Нуридан беҳиштнинг боғлари битар,
Дунёда меваси жой олиб ётар,
Борланар, лошларинг, молинг бўлса ҳам.

Тилар бўлсанг, тила, Мурод Ўзидан,
Қатраси тоғ бўлар, берса озидан,
Ҳушёр тортиб, урсанг, нафснинг кўзидан,
Очилар кўнгиллар, лолинг бўлса ҳам.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар