Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймиз: Пиёзнинг иситма ва гриппга қарши хусусиятлари

Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймиз: Пиёзнинг иситма ва гриппга қарши хусусиятлари
06 Ocak 2017 - 22:37 'de eklendi ve 1721 kez görüntülendi.

Мисрлик шифокор шундай деб ёзади:

– Кишилар болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жаҳлим чиқиб кетади, ахир шунга ҳам шифокор, укол ёки дори керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир! Фикримни исботи ўлароқ бир ҳаётий воқeани ҳикоя қилиб берай.

“Касалхонада қаттиқ иситма туфайли ўлим билан олишиб ётган болани кўргани бувиси келади ва ҳолатни кўргач дарҳол бир дона пиёз келтиришларини сўрайди, пиёзни олиб иккига бўлади-да боланинг ҳар икки қадами тагига боғлаб пайпоғини кийгазиб қўяди. Эртасига бола соғлом ҳолда, ҳеч нарса кўрмагандай кўзин очади, пайпоқ тагидаги пиёз парчаси эса тим қора тусда эди…”

Яна бир воқеа 1919-йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40 минг киши ҳаётдан кўз юмади.

Шунда табобат ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади.

Чекка бир жойда яшайдиган деҳқонни уйига етиб боришганида ҳайратга тушишади, чунки бутун оила соппа-соғ эди.

– Қандай қилиб? – сўради шифокор.

-Мана, – деб пўсти арчилмаган ҳолда ўртасидан кўндалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга ишора қилди уй эгаси.

Ҳар бир хонада шундай ҳолат. Бундан ҳайратга тушган шифокор пиёзни олади ва микроскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп микробларини кўради.

Шундан маьлум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига жалб қилади ва уларни ўлдиради.

Жуда осон лекин, жуда фойдали.

Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз…

Интернетдан олинган маълумотлар асосида тайёрланди
ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
İLGİLİ HABERLER