Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гўдаклар нафақасини “туя” қилган бош вазир

Гўдаклар нафақасини “туя” қилган бош вазир
08 Ocak 2017 - 15:03 'de eklendi ve 2577 kez görüntülendi.

Ирригация институти, туман ва вилоятлар ҳокимликларидаги даврида “от ўйини” кўрсатган Ш.Мирзиёев бош вазир лавозимига келганидан сўнг “туя ўйини”ни бошлаб юборганлигини кўпчилик жуда яхши билади.

Бу шунқор-шоввоз бозорларга ўт қўйишда, бутун мамлакат миқёсидаги йирик завод-у фабрикаларни йўқ қилишда, ҳамда ундаги ускунларни талон-тарож этишда, Тошкентни яшилкент қилиб турган қанчадан-қанча дарахтларни умрига зомин бўлиб ҳукумат раҳбари сифатида жуда катта “ўрнак” кўрсатди.

Бундан кейинги “ҳунар”лари унинг шавкатли эмас, балки нечоғлик абжир ва ўта шафқатсиз эканлигига ёрқин мисол бўла олади.

У шундай қилиб мамлакат тарихида содир бўлмаган “оламшумул” амалиётга қўл урди. Яъни янги туғилган чақалоқларга икки йил давомида давлат томонидан шу пайтгача узлуксиз тўланиб келинаётган нафақанинг берилишига нуқта қўйди. Бундай амалиёти билан ҳукумат раҳбари ота-она ўлганининг кунидан бўлса-да, бир гўдакка сут пулини ернинг тагидан-да топиб беришади-амаллашади, қабилида иш тутди.

Шундоқ ҳам ҳаттоки ўз ойлик маошини гоҳ на нақдида ва на гоҳ пластик карточкасига тушира олмасдан оввора-ю сарсони чиқиб юрганларининг ҳоли-дили вайрон бўлганди. Нега деганда ишчи-ходимлар бир-икки, олти ойлаб ҳаттоки йиллаб ишлаган маошини ололмасдан юрган қалтис вазият вужудга келиб қолганди. Тўғрисини айтиш керакки,ўша пайтда болалар нафақаси ўз вақтидан у қадар ҳам кечиктирилмасдан берилиши оила-рўзғор ишига яраб қолган кунлари ҳам бўлган.

Шу даврга қадар гўдаклар ҳаққи дея истиҳолагами борилиб имкон қадар ушбу пулни ўз замонида берилишига ҳаракат қилинарди. Буни ишлаб юрганлар жуда яхши билишади.

Ш.Мирзиёевнинг бош вазирлик даврига келиб эса уялиш, истиҳола қилиш, гўдаклар ҳақидан қўрқиш у ёқда турсин, улар луқмасига хиёнат қилишгача бориб етилди.

Болалар нафақасини тўхталишининг усул-услубига бир эътибор қилинг. Дастлаб бу турдаги маблағни гўёки ишхоналарнинг ҳисобидан бериладиганга ўтишди. Ўз-ўзидан савол туғилади. Ташкилотларнинг ҳам аҳволи барчага маълум-у машҳур бўлиб турган бир маҳалда ва ўз ишчи-хизматчисига ишлаган маошини ҳақини беролмаётган иш жойи қандай қилиб гўдакларга сут пулини бера олсин.

Ташкилот муассаса, идоралар ҳам ушбу маблағни беришни эплай олмаганидан сўнг эса ушбу нафақани бериш иши маҳаллалар зиммасига юкланадиган бўлди.

Маҳаллага борсанг ишлайдиган жойингдан қанча ойлик маош олишинг ҳақидаги маълумот талаб қилина бошланди.

Олинган маош ҳам оила бошига қанчадир миқдордан ошиб кетадиган бўлса болалар пули берилмасмиш.

Ахир, ҳар бир соҳа эгаси ўз малака ва лавозим даражасига кўра маош олиши мумкинлиги, ким кўпроқ ва самаралироқ ишлайдиган бўлса унинг оладиган ойлиги ўз-ўзидан юқори бўлиши табиий эканлиги мутлақо назардан четда қолиб кетди.

Қолаверса, кам таъминланган оилаларга шундоғига ҳам қўшимча ёрдам пули берилиши кераклиги кўзда тутилган алоҳида ҳуқуқий ҳужжат ҳам мавжуд. Майли юқори маошлилар-ку ушбу нафақаларга куни қолмагандир.

Аммо Ш.Мирзиёевнинг “от ўйини”дан бу қадар “туя ўйини”га ўтиши натижасида на кам таъминланган оилалар ва на икки ёшгача гўдаги учун олиниши лозим бўлган сут пулини ҳам ололмай сарсон бўлиб юрганлар сони оша бошлади.

Энг қизиғи ушбу нафақани олиш учун пора талаб қилинаётганлиги билан боғлиқ гап-сўзлар ўша пайтларда бошланган эди. Бу ҳолат ҳалигача давом этаётганлигини тасдиқловчи хабар яқиндагина (“Озодлик” радиосига 29 декабр 2016 йил юборилган телеграммда ҳам) ижтимоий тармоқ орқали ҳам тарқатилди.

Собиқ бош вазир ушбу лавозимда ишлаб турган вақтида бу жабҳада ана шундай кишининг ақлига сиғиши мумкин бўлмаган носоғлом муҳитни яратди. Ана сизга миллат, халқнинг соғлом авлоди учун кўрсатилган “ҒАМХЎРЛИК”нинг юксак намунаси.

Энди энг шармандали жойи шундаки, бу Шавкат Мирзиёев деган йирик ЎПҚОН худди ўша болалар нафақасини каттагина миллиардлаган қисмини нақдлаштириб олиб уни давлат курси бўйича долларга айлантирганлиги билан гап-сўзлар бутун мамлакат бўйлаб урчий бошлади.

Ушбу каззоблик-ўғрилик ўз куёвлари томонидан амалга оширилганлиги боис сир фош бўлиб қолиб куёвларидан бириси Россияга қочиб кетиб ўша ерда яшаб юришга мажбур бўлганлигини бутун жамоатчилик билиб бўлганди.

Шунинг учун ҳам худди шу “сделка” юзасидан келишмовчилик юз бериб ўша пайтдаги ўзининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан иккисининг ўртасида оламушук ўтиб қолганлигида ҳам гап бор эди.

Бугунги кунда ҳукумат таркибидаги биринчи ўринбосарликнинг унга раво кўрилмаганлигининг ҳам сабаби шундан бўлса ажаб эмас.

Айни пайтда унинг ўрнига биринчи ўринбосарликка тайинланган Очилбой Раматов эса “лаббай”чилардан ва у ҳеч қачон юқорида қайд этилгани каби талон-тарожликлар содир этиладиган бўлса ҳеч маҳал ўз раҳбарига тутун қайтара олмайдиганлардан. Қисқача айтганда қўйдайин ювош.

Хўш, бу ГЎДАКЛАР СУТ ПУЛИ ҳисобидан келган шунча миллиардлар ва у долларга айлантирилганидан кейинги маблағлар қаёққа кетди-ю ва асосан нималарга сарфланган, деган савол туғилиши табиий, албатта.

Маълум бўлишича, унинг жуда каттагина қисми энг олғир куёви томонидан туя қилиниб Россияга қараб равона бўлган.

Яна бир қисми эса Мирзиёев ўзининг сулоласи учун қурдирган уйлар бутун бир маҳалла тусини олиб “мини шаҳарча” барпо этиш учун сарфланган.

Яна қайси манзилдан денг, яна болалар нафақасини ўмаргани камлик қилганидай Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги айнан яна шу болалар паркининг деярли ярим ҳудудидан кўпроқ ерини ўзлаштириб олиш ҳисобига амалга оширилган қурилиш ишларидир.

Бу болалар парки советлар даврида Валя Котик, мустақиллик йилларида эса Зафар Диёр деб номланадиган бўлганди.

Энди эса Мирзиёевлар сулоласи “ДИЁРИ”га айлантирилди.

Бу ишлар Шавкат Мирзиёевнинг бош вазир бўлиб юрган маҳалдаги амалга оширган юздан-мингдан бир ўмарувчилик ишларидан бир шингил, бир кўриниш, холос.

Шундай қилиб, собиқ бош вазирнинг “шижоатли ва шарофатли” саъй-ҳаракатлари боис ҳеч бўлмаганда давлат томонидан ўз вақтида бериладиган маблағ тўхтатилиб “туя” қилинаркан, БОЛАЛАЛАР НАФАҚАСИЗ қолишди.

Ҳали талабалар шаҳарчасининг собиқ ҳокими Рўзимурод Чориев деган бир абжир билан ҳамкорликда амалга оширган йирик “Сделка”ларига-ку “гап йўқ” деб юборишингиз ҳеч гап эмас. Майли, бу алоҳида мавзу. Бу борада бироз кейинроқ…

Гўдаклар ҳақидан ҳам қўрқмайдиган бу кимсанинг бу қадар очлигига оид мисолларни кўз олдингиздан кечираркансиз бугунги кунда унинг измида қолаётган бутун Ўзбекистоннинг бундан кейинги аҳволи ва келажаги нима билан тугашини тасаввур қилиш қийин эмас.

Кескин Оташ

Манба: facebook.com

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER