Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сиртидан, шунақа кўринар бари

Сиртидан, шунақа кўринар бари
10 Ocak 2017 - 6:00 'да юкланди ва 930 марта ўқилди.

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(26)

Умидсизлик

Садақа сўрамас, қўли йўқ одам,
Соқов қўшиқ айтар, кўзлари билан.
Ҳидсиз гулга ўхшар ҳар иккиси ҳам,
Ночорлар дардлари юракда аслан.

Сиртидан, шунақа кўринар бари…
Ғамсизга муҳимроқ ҳар важнинг таши.
Жойидан йўқолиб қолсайди зари,
Мажруҳдан ортарди, унинг ташвиши.

Давлатин қайтариб олишлик учун,
Кўзини гаровга қўярди, дарров.
Тилидан кечарди, мол учун бутун,
Қўлини берарди, устига сийлов.

Мажруҳда бўлсайди, Қоруннинг моли,
Баҳридан ўтарди, бир тирноқни деб.
Бироқ ўзгармасди, тақдир-аъмоли,
Дунёга алданмас эди андалиб…

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар