Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ижтимоий сиёсат

Ижтимоий сиёсат
10 Ocak 2017 - 5:00 'да юкланди ва 847 марта ўқилди.

Муҳаммад Солиҳ

ТУРКИСТОН ШУУРИ
(Муҳожирот йилларидаги мақолалар)
(12)

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗГА ТАНҚИДИЙ ҚАРАШЛАР
(давоми)

 

Кадрлар сиёсати

Ўзбекистон кадрлар сиёсатида тоталитар давлатнинг классик йўлини танлади: кадрларни бир-икки йил ўтмай ўзгартириб туришни удум қилди. Токи бирорта маъмур курсида узоқ ўтириб, кучга айланмасин.

Ҳукумат ўз маъмурларига ишонмайди, маъмурлар эса, ҳукуматга ишонмайдилар. Мансаби омонат эканини англаган маъмурлар давлатни эмас, ўз чўнтагини ўйлашга мажбурлар. Ўзларини порахўрликка урдилар, яхши ишлашга ҳаракат қилмайдилар, чунки, яхши ишласа ҳам, меҳнати баҳоланмайди.

Мажлисда биқиниб ўтиради, бошлиқ кўрмаса бўлди. Шу шаклда ишни беихтиёр саботаж қиладилар, оқибатда давлат тизимлари ишламайди, ишлаб чиқариш суръати пасаяди ва бу яна халқнинг моддий аҳволида акс этади.

* * * *

Ижтимоий сиёсат

Бу соҳа ҳукуматимизнинг ғурурланадиган соҳасидир. Гарчанд, бу соҳада ҳам ҳукуматнинг ўлчанган бир программаси йўқ. Бу соҳада ҳам ҳукумат воқеалар олдида эмас, воқеалар ортидан юради.

Ҳукумат халқнинг очлиги, қашшоқлигидан қўрқмайди, унинг норозилигидан қўрқади. Шу сабаб, аввал потенсиал хавфли бўлган ижтимоий гуруҳларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади: талабалар, ўқитувчилар, рус ишчилари ва маъмурлар каби.

Ўзбекистонда олти миллион 770 минг одам ишлайди. Шундан 50 фоизи ҳар хил соҳадаги ишчи-хизматчилар бўлса, 16,3 фоизи саноатда, 32 фоизи, яъни деярли учдан бири қишлоқ хўжалигида меҳнат қиладилар.

Бу ўттиз икки фоиз -бизнинг деҳқонларимиздир. Шаҳарлик ишчи ёки маъмурнинг ойлик маоши ўн мартага ошганда, деҳқонники бир марта ошади. Бу маошни ҳам деҳқон уч-тўрт ойлаб ололмай юради. У ижтимоий таъминот нима эканини ҳам билмайди. Бу одамлар ижтимоий адолат нима эканини билмайдилар, ҳукумат бу ҳақда телевизордан ғурурланиб сўзлар экан, бу ғурурни тушунмайдилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар