Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергановга биринчи ўринбосар тайинланди

Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергановга биринчи ўринбосар тайинланди
10 Ocak 2017 - 11:38 'да юкланди ва 2326 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 4 январьдаги қарорига кўра, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси (Турсунхон Худойберганов) нинг биринчи ўринбосари лавозимига Руслан Қуролтоевич Давлетов тайинланди.

Ҳуқуқшунос ва иқтисодчи Руслан Давлетов 1980 йил 1 июнь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. 2001 йилда Британиядаги Варвик университетини, 2003 йилда Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини, 2007 йилда – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура бўлимини ва 2010 йилда – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган.

2001 йилдан 2015 йилгача турли идорларда, хусусан, Монополяидан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасида етакчи мутахассис ва бўлим бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар Бошқармасида бош мутахассис, Республика Олий суди қошидаги Суд қонунчилигини либераллаштириш ва демократлаштириш Илмий марказида директор лавозмиларда ишлаб келган. 2016 йилдан жорий йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Президент девонида тузилган янги тузилма – Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш хизматига 34 ёшли Руслан Давлетовнинг биринчи ўринбосар қилиб тайинланиши Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев эътиборини нафақат кекса ва тажрибали кадрларга, балки ёш мутахассисларга ҳам қаратаётганидан далолат бўлиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрьдаги фармони билан ташкил қилинган эди. Янги тузилманинг илк раҳбари қилиб 66 ёшли Турсунхон Худойберганов тайинланган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Furaro ;

    Руслан Қуролтоевич Давлетов 1980 йил тугилган булса 34 ёшмас 36/37 ёш булиши керак

    11/01/2017 13:28
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар