Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ раиси президент Мирзиёевга нисбатан ростдан ҳам “суиқасд” тайёрлаяптими?

МХХ раиси президент Мирзиёевга нисбатан ростдан ҳам “суиқасд” тайёрлаяптими?
10 Ocak 2017 - 14:41 'да юкланди ва 6175 марта ўқилди.

Шахси номаълум қолаётган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов президент Мирзиёевни бошқариладиган раҳбарга айлантириш учун давлат раҳбарига нисбатан соҳта “суиқасд”, аниқроғи, автоавария уюштиришни режалаштирмоқд. Бу маълумотни У. Ҳақназаров Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) га тақдим қилган ва ЎХҲ сайтининг русча бўлимида ҳозиргина эълон қилинган янги мақоласида келтириб ўтган.

“О нарастающих противоречиях между Мирзияевым и СНБ” (“Мирзиёев ва МХХ ўртасида авжига чиқаётган келишмовчиликлар ҳақида”) деган сарлавҳали мақоласининг “О будущей “автоаварии” в одной из областных центров” (“Вилоят марказларидан бирида содир бўлажак “автоҳалокат” ҳақида”) деб номланган бўлимида аноним сиёсатшунос шундай деб ёзади:

“На сегодняшний день один из заместителей Рустама Иноятова начал разработку и подготовку к осуществлению операции “Пьяный таксист”. Она предусматривает организацию так называемой “автоаварии” в одном из областных центров во время визита Шавката Мирзияева. В ходе операции подставному таксисту будет поручено врезаться на своей машине в автомобиль или автокортеж Шавката Мирзияева. Согласно планам Иноятова, эта авария должна кардинально изменить взгляды нового президента на вопросы собственной безопасности. Предполагается, что после серии таких “аварий” и “инцидентов” Мирзияев вынужден будет вернуть на работу уволенный персонал СБП и даже прибегнуть к услугам прежней президентской охраны, большая часть которой подчинялась СНБ страны” Яъни, Усмон Ҳақназаровнинг иддаоларига кўра, МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ўринбосарларидан бири “идора” раисининг топшириғига кўра, “Маст таксист” операциясини тузиш ва ўтказиш ишларини бошлаб юборган.

Бу амалиёт натижасида соҳта “таксист” вилоят марказларидан бирига ташриф буюрган президент Мирзиёвнинг автомобилига ёки автокортежига бориб урилиши режалаштирилган. Бу амалиётдан Иноятовнинг кўзлаган асосий мақсади Шавкат Мирзиёвни аввалги Президент Хавфсизлиги Хизмати (ПХХ) бағрига қайтаришдир.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар