Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент Мирзиёев МХХ ва ИИВ раҳбарларининг “сафарга кузатиш” илтифотларидан воз кечганми?

Президент Мирзиёев МХХ ва ИИВ раҳбарларининг “сафарга кузатиш” илтифотларидан воз кечганми?
10 Ocak 2017 - 14:54 'да юкланди ва 3991 марта ўқилди.

Шахси номаълум қолаётган сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МХХ ва ИИВ раҳбарларининг “сафарга кузатиш” илтифотларидан воз кечган. Бу маълумотни У. Ҳақназаров Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) га тақдим қилган ва ЎХҲ сайтининг русча бўлимида ҳозиргина эълон қилинган янги мақоласида келтириб ўтган.

“О нарастающих противоречиях между Мирзияевым и СНБ” (“Мирзиёев ва МХХ ўртасида авжига чиқаётган келишмовчиликлар ҳақида”) деган сарлавҳали мақоласининг “Отказ президента от услуг СБП, Или с чего всё началось?” (“ПХХ хизматларидан воз кечиш, Ёхуд ҳаммаси нимадан бошланган эди?”) деб номланган бўлимида аноним сиёсатшунос шундай деб ёзади:

“После избрания на пост президента Узбекистана Шавкат Мирзияев начал осуществлять визиты в регионы страны с целью снятия с должности прежних и назначения новых хокимов областей. Перед началом этих визитов председатель СНБ Рустам Иноятов предложил Мирзияеву организовать в ташкентском аэропорту публичные проводы президента с участием руководителей двух силовых ведомств (СНБ и МВД), как во времена Ислама Каримова. Однако нынешний президент отказался от таких услуг, сказав, что руководителям этих структур “лучше сидеть в своих ведомствах и заниматься своими непосредственными обязанностями”. Такой ответ президента стал для главы узбекских спецслужб полной неожиданностью”.

Яъни, Усмон Ҳақназаровнинг билдиришича, президентни миллий ва хорижий сафарларга кузатиб қўйиш бўйича МХХ раиси Рустам Иноятов берган таклифни Мирзиёев рад қилиб, МХХ ва ИИВ раҳбраларига “идорада ўтириб, бевосита вазифалар билан шуғулланиш керак”лгини айтган. Президентнинг бу жавоби уцзбек махсус хизматлари раҳбари учун тамоман кутилмаган ҳол бўлган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар