Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

От чоптириб, байроқ берсак

От чоптириб, байроқ берсак
11 Ocak 2017 - 7:00 'да юкланди ва 1121 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Сўнги тоғи

Жону жаҳон Сўнги тоғи,
Туманлидир белинг сенинг.
Ғаним кўрса қаршилашар,
Ёвмут, кўклан элинг сенинг.

Яйловларда чодир тиксак,
От чоптириб, байроқ берсак,
Том отада ўроқ ўрсак,
Ош тўкмак хиёлинг сенинг.

Қорабайир сойдан кечар,
Қизилбайир кўксин очар,
Муздек чашма сувинг ичар,
Шунда турли молинг сенинг.

Турли-туман ўтлар битар,
Ҳар даранг бир элга кетар,
Хатарлашиб карвон ўтар,
Кечар дара йўлинг сенинг.

Махдумқули дур сочганда,
Бу даврон сендан қочганда,
Устингдан элинг кўчганда,
Нечук бўлар ҳолинг сенинг?

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар