Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Аллоҳ суйган кишилар

Аллоҳ суйган кишилар
13 Ocak 2017 - 8:00 'да юкланди ва 2323 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(19)

1

Аллоҳ суйган кишилар

Бу қишлоқда учинчи дўстим билан ҳам хайрлашдим. Янги бир ҳамсафарим билан толқон ва сариёғни ғамлаб узоқ сафарга равона бўлдик.

Айтишларича, илгарилари бу тоғларда йўл қурилган бўлиб, инқилоб даврида бу йўллар бузилиб кетган, ҳозирги кунда эса ҳар ҳил дарахтлар чангалзор каби ўсиб ётарди.

Ҳар жойларда муздеккина чашмалар оқиб турар, бутун атроф катта гилам тўшалгандек ям-яшил бўлиб кўзни қувонтирар, майин шабада эсиб ҳаракатга келган турли-туман ўт-ўланлар, дарахт япроқлари бу манзарага ҳусн қўшиб тебранарди.

Онда-сонда потираб учиб чиққан каклик тўдаси бир-биридан ўзарга зўр бериб сайрашлари киши қалбини яшнатиб юборарди.

Биз кундузи сафар қилар ва кечаси бирор қулайроқ жой топиб тунардик.

Йўлда учраган баъзи паррандаларни овлаб озуқаланардик.

Олтинчи куни аср вақтига яқин бир чорраҳага етиб бордик. Тўғримиздаги чиройли йўлакдан илгарига интилдик. 20-30 дақиқалар чамаси юрганимиздан сўнг қуюқ чангалзор бошланиб, узоқдан баланд ва пурвиқор бир қалъа кўзга ташланиб турарди. Аллоҳга ҳамду-санолар айтдим. Қалъага яқинлашай, деганимизда тўсатдан чангалзор ичидан қуролланган бир неча йигитлар пайдо бўлди. Уларнинг баъзилари отлиқ эди.

-“Ассалому алайкум”—деди, отлиқлардан бири хушовоз лаҳжада.

-Ва алайкум ассалом.

-Қаердан келиб, қаерга кетаяпсизлар?

-Шаҳрисабздан келяпмиз — дедим.

-Сиз шаҳрисабзликка ўхшамаяпсиз, лекин шеригингиз мумкин ўша ердандир, — ажойиб бир оҳанг билан юзида енгил табассум ўйнатиб, деди у йигит.

-Тахминингиз тўғри, аслида мен фарғоналикман, шеригим “Қизил эмчаклик”.

-“Қизил эмчак”дан кимни танийсиз?

-Мен у ерда уч кун турдим, ҳеч ким билан танишганим йўқ, бирор кишини исмини ҳам билмайман.

-Шаҳрисабздан кимни танийсиз?

-Темурбекни, мен уни уйида бир қанча вақт меҳмон бўлдим — дея унинг манзилини тўлиқ айтиб бердим.

Менга диққат билан тикилиб: ”Саволларимга тўлиқ жавоб бермадингиз, келишдан мақсадингиз нима?, — деди.

-Сайру-томоша, Аллоҳнинг қудратини мушоҳада этиш.

Йигитнинг чеҳрасида маъноли табассум югурди.

-Гўёки сиз қалъани сайр қилгани келдингиз?

-Худди шундай, — деб жавоб бердим.

Йигит шерикларига бир имо қилган эди, қандай пайдо бўлган бўлсалар шундай ғойиб бўлдилар. Фақат икки отлиқ ва тўрт пиёда биз билан қолди. Йигит отлиқлардан бирини олиб қалъа томон жўнади.

Қоровулларнинг биридан:

-Сизлар кимсизлар? Мен билан сўзлашган йигит ким,— дея савол қилдим.

-Ман туркий намедонам — деди у мулойимлик билан.

Форсий яхши билмаганим учун жим қолдим.

Шеригим форсий забонда:

-Сиз қаерликсиз?— дея гап бошлади.

-Балжувонликман, Анвар пошшо шаҳид бўлганидан сўнг, етти- саккиз йилдан буён шу чангалзорда муқимман, — деб жавоб берди.

Бир неча фурсат ўтиб йигит қайтиб келди. Шеригимга ижозат бериб, мени ўзи билан қалъа томон олиб кетди.

Қуёш ботишига яқин қалъага етиб бордик. Отимнинг устига қаттиқ оқ мато ташлаб қўйишди. Шунинг учун бўлса керак, ҳеч тўсқинликсиз кетиб борар эдик. Йўлнинг икки томонига қуролланган кишилар қўйилган, уларнинг қўриқчи эканини сезиш мумкин эди.

Қалъанинг махфий эшикларидан бири орқали ичкарига кирдик. Узун йўлакли катта ҳовлида бизни ўрта яшар, узун қоматли салобатли бир киши кутиб олди. Ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг:

-Темурбек яхши бўлиб қолдими? — деб сўради.

-Ҳа.

-Нима касал эди?

-Тишлари оғриётган эди.

-Аллоҳ ул каби инсонларни паноҳида асрасин.

-Омийн, — дедим баланд овозда.

Ҳовлида тахминан 500 нафар мужоҳид бор бўлиб, ҳаммалари рус бешотари билан қуролланган эдилар. Мени ҳайратга солган нарса, мужоҳидларнинг тартиби ва ҳар бир нарсадан огоҳликлари эди. Мен бу ерга етиб келмасимдан аввал бутун юриш-туришим, шаклу-шамоилимдан тўлиқ маълумот етиб бўлган экан.

Мамлакатдаги ҳар бир юз бераётган катта-кичик воқеалардан бохабар бўлиб туришар ва ҳар бир гуруҳ марказ ва ўз раҳнамолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатган эдилар.

Қайси вилоятларда аҳвол жуда танг бўлганда, тоғлардан бўрондек ёпирилиб коммунистларга ҳамла этишар эди. Бу мужоҳидларнинг барчаси моҳир мерган ва чавандоз эдилар. Бу қалъа эса мингга яқин мужоҳидларнинг қароргоҳи эди.

Пурвиқор тоғлар Афғонистонга уланиб кетган эди. Бироқ Афғонистон чегараларига қизил аскарлар жойлашиб олиб қўриқлашар эди. Шунинг учун мужоҳидлар қамалда қолган эдилар.

Қалъанинг амири Бухоро мадрасасини битириб чиққан олим ва Анварпошшо билан “Озоди Туркистон” жангларида иштирок этган мужоҳид эди.

Мужоҳидлар ёнғоқ, чинор каби дарахтлардан қимматбаҳо ва нафис қаламдонлар ясашар ва Самарқанд, Бухоро, Афғонистон бозорларида юқори баҳоларга сотишар эди. Улар тинчлик вақтларида шу каби ҳунарлари билан тирикчилик қилар эканлар.

Бомдод намози ўқилганидан сўнг, мени мужоҳидларга тўлиқ таништирдилар. Сўз орасида амир нотаниш ажиб бир сўз айтди. Бу сўздан сўнг ҳамма мужоҳидлар ўрниларидан туриб баланд овозда “Аллоҳу акбар” — деб наъра тортдилар.

Сўнгра амир “калимаи тоййиба”ни ўқиди. Барча мужоҳидлар унга жўр бўлдилар. Бу уларнинг Аллоҳ йўлидаги қийинчиликларга бардош беришга, жонларини қурбон қилишга аҳдларини янгилаётган вақтлари эди.

Сўнгра дастурхон ёзилди. Отнинг сути ва толқондан тайёрланган таом тортилди. Бу кечки таомнинг ўзгинаси эди. Амир мени ўз ёнига ўтиргизди, таом орасида: ”Энди нима қилмоқчисиз?”— деди.

Жавобга оғиз жуфтлаган эдим, қўққисдан:

-Қарши бекатида киссавурлар билан тўқнашув бўлган эдими?— деб қолди.

Мени ҳайрон бўлиб қолганимни кўриб кулдида, елкамга қоқиб: “Тўразода, бу мусибатлар ўзимизнинг ва бузрукларимизнинг куфрони неъматлари натижасида нозил бўляпти. Кўрайликчи, Аллоҳ кечирармикан ёки узун жазо берармикан”— деди да, “Ғийлонга борасизми?” — деб сўради.

-Азиз ватанимизнинг ҳар бир қитъасигача бораман, — деб жавоб бердим.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube