Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистон мухолифати “соядаги ҳукумат” ташкил қилди

Қирғизистон мухолифати “соядаги ҳукумат” ташкил қилди
13 Ocak 2017 - 22:07 'да юкланди ва 2216 марта ўқилди.

Қирғизистон расмий ҳукумати таркибига кирмай қолган мамлакатдаги таниқли сиёсатчилар “соядаги ҳукумат” ташкил этилганини эълон қилишди.

Қирғизистондаги “Тоза Қирғизистон”, “Ор-Номус”, “Эрк” партиялари раислари Марат Иманкулов, Феликс Кулов ва Турсунбой Бакир ўғли “соядаги ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича меморандумни имзолашган.

“Соядаги ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича меморандум

-“Соядаги ҳукумат” демократик воситалардан бири. У ташқи ва ички сиёсат бўйича танқидий фикрларини ва тафсияларини амалдаги ҳукуматга тақдим этади. Шунингдек, ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб муаммолар юзасидан “соядаги ҳукумат” ўз дастурларини ишлаб чиқиб, уни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этади.”Соядаги ҳукумат”ни конструктив мухолифат, деб номлаш ҳам мумкин. Иккинчидан, жорий йилда ўтадиган президентлик сайлови арафасида норозиликлар тўлқини юзага келиши мумкин, деган гаплар ҳам бор. Бу каби инқирозли вазият юзага келса, биз амалдаги ҳукуматга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз,-дейди Марат Иманкулов

Парламентнинг собиқ депутати Турсунбой Бакир ўғли эса мамлакатда қандайдир сабаблар билан ҳокимият бўшлиғи юз берса, “соядаги ҳукумат” бу бўшлиқни тўлдиришини маълум қилди.

-Асосий мақсадимиз ўз имкониятларимизни кўрсатишдир. Биз расмий ҳукумат таркиби қандай бўлса, ўшандай ҳукуматни ташкил қиламиз. “Соядаги ҳукумат”да ҳар бир вазир лавозимига камида уч номзод бор. Ўша номзодларни танлов асосида вазирликка тайинлаймиз. Улар “соядаги ҳукумат”да ўз салоҳиятларини ва имкониятларини намойиш этишади. Улар келажакда ташкил этиладиган амалдаги ҳукуматга ҳам аъзо бўлиб қолишлари мумкин, – деди Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистон халқига ва сиёсий раҳбариятига мурожаат

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар