Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш устивор вазифа бўлиши керак

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш устивор вазифа бўлиши керак
14 Ocak 2017 - 13:12 'да юкланди ва 3500 марта ўқилди.

Қийноқларга барҳам бериш, асосий эркинликлар ҳурмат қилинишини таъминлаш 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида миллиондан ортиқ киши далага жўнатилди ва оғир шароитларда меҳнат қилди.

Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ўта жиддий эътибор қаратиши керак, дея баёнот берди «Ҳьюман райтс уотч» 12 январда ўзининг 2017 йилги жаҳон ҳисоботи эълон қилиниши муносабати билан.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларининг кўпгина жабҳалари инқироз ҳолатидадир, — дейди «Ҳьюман райтс уотч» ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон. — Минтақа мамлакатлари раҳбарлари элиталар ўртасидаги курашлар билан овора бўлиш ёки ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ўрнига қатағонларни бас қилишга интилиб, ҳибсхоналарда қийноқларга барҳам бериш, сўз эркинлигини таъминлаш ва ҳокимиятни танқид қилгани учун қамоққа ташланганларни озод этиш билан шуғулланса, мақсадга мувофиқ бўларди.

«Ҳьюман райтс уотч»нинг 687 саҳифалик 27-жаҳон ҳисоботида 90 дан ортиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият таҳлил этилган.

Унда айтилишича, Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида бош вазир лавозимини эгаллаб турган Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши ҳозирча мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли вазият амалда бир қадар яхшиланишига умид уйғотаётгани йўқ. Ҳокимият ҳали-ҳамон йиғилишлар, фикр билдириш ва дин эркинлигини ўта чеклаган ҳолда фуқароларни оммавий назорат қилмоқда. Сиёсий айблар билан қамалган минглаб одамлар панжара ортида қолмоқда, қийноқлар кенг тарқалган, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар ва журналистлар мунтазам таъқиб-тазйиқларга дучор қилинмоқда. 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида миллиондан ортиқ киши далага жўнатилди ва оғир шароитларда меҳнат қилди.

Ҳисобот билан рус тилида қуйидаги иловада танишиш мумкин: Всемирный доклад 2016: Узбекистан

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар