Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Ўзбекистон МХХ раислиги лавозимига номзодлар ҳақида

Усмон Ҳақназаров: Ўзбекистон МХХ раислиги лавозимига номзодлар ҳақида
15 Ocak 2017 - 4:53 'да юкланди ва 9324 марта ўқилди.

Сўнгги бир ярим-икки ҳафта ичида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) раислиги лавозимига тайинлаш учун беш кишидан иборат номзодлар тақдим этилган. 13 январ, жума куни кечаси президент кўриб чиқиш учун фақатгина учта номзод резюмесини қолдирган. Ушбу мақолада биз ушбу номзодлар ҳақида сўз юритамиз. Шундай қилиб…

Биринчи номзод – Бахтиёр Ғуломов

63 ёшли Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон МХХсининг истеъфодаги генерал-лейтенантидир. У турли йилларда ўзбек махсус хизматлари раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Бахтиёр Ғуломов – ўзининг халқи ва мамлакатининг тақдири учун чин дилдан ташвишланадиган, кам учрайдиган жусур, ростгўй, принципиал ва ватанпарвар ўзбек «чекист»ларидан бири. У МХХ раҳбарлари ичида президент Ислом Каримовга «ўзбек мухолифати ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳдан халқ ва давлат душмани образини яратмаслик» таклифини очиқ ва жасорат билан айтган ягона инсондир. Бахтиёр Ғуломов Ислом Каримовни ҳар доим ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан ҳамкорлик ва диолог йўлини танлашга кўндиришга уриниб келган.

Бахтиёр Ғуломовнинг принципиал ва жасур инсон эканлиги ҳақида, унинг хавфсизлик масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган вақтида рўй берган қуйидаги воқеага кўра хулоса чиқариш мумкин.

Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгашида ташкил этилган мажлис давомида, мамлакат президенти Ислом Каримов ўз одати бўйича мажлис қатнашчиларини сўка бошлаган. Аввалига Каримов жуда қўпол равишда Хавфсизлик кенгаши котибини сўккан, кейин эса Бахтиёр Ғуломовни ҳам. «Маслаҳатчи эмиш, онангни сени …. !», – деб айтган бир неча марта Ислом Каримов ўз давлат маслаҳатчисига қарата.

Кайфияти бузилган Ғуломов қўлига қалам ва қоғоз олиб, унга нималардир ёзган ва кейин ўзи ушбу қоғозни Каримовга берган. Унда қуйидаги гаплар ёзилган эди: «Ислом Абдуғаниевич! Ҳозиргина сиз мен ва менинг ака-укаларимни ёлғиз ўстирган, менинг онам ҳақида қўпол гапирдингиз. Агарда сиз оддий одам бўлганингизда, мен ҳам ҳудди шу тарзда оммавий, барчанинг олдида очиқ жавоб берган бўлардим. Аммо сиз – давлат раҳбарисиз. Ва мен ўзимга давлат раҳбарини оммавий тарзда ҳақорат қилишни эп кўролмайман. Шу билан биргаликда онамга нисбатан қилинган ҳақоратни жавобсиз ҳам қолдира олмайман. Шундай экан, Ислом Абдуғаниевич, мен ҳам сизнинг онангизни…!»

Ислом Каримов кулди ва ўз давлат маслаҳатчисининг ёзма мурожаатини ўқиб берди. Кейин эса шундай деди: «Қўрқоқ махлуқлар! Агарда бу ердаги барча амалдорлар шу каби самимий ва жасур бўлишганда эди, мен бемалол нафақага кета олардим ва мамлакат тақдиридан ташвишланмасдим».

Бизнинг назаримизда Бахтиёр Ғуломов президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган ислоҳотлар учун кўпроқ мос келадиган шахс бўлиши мумкин. Истеъфодаги генерал-лейтенант Мирзиёев истаётганидек МХХ ходимларининг профессионал даражасини ҳам оширган бўлар эди.

Иккинчи номзод – Мухтор Ниёзов

Мухтор Ниёзов – МХХ раисининг тўртинчи ўринбосари. Бу ўз қизини МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг ўғлига берган ўша ўринбосардир. Икки қуда-раис ўринбосарларининг, Мухтор Ниёзовнинг қизи интернетда танишган йигити билан никоҳсиз алоқалар билан фош бўлиши натижасида жанжаллашиб қолишганига бир йилдан ошди. Ушбу хиёнат натижасида Ниёзов ва Ғуломов фарзандлари ажрашишган.

Бир неча ойдан сўнг Ниёзовнинг қизининг ёш жазмани наркотик моддаларни сақлаш айби билан ҳибсга олинган ва 15 йилга қамоққа ҳукм қилинган. Катта эҳтимол билан ушбу жиноят иши аламзада Мухтор Ниёзовнинг буюртмаси билан сохталаштирилган. Аммо, ўз қизининг жазманини қисқа вақт ичида бартараф қилаолган МХХнинг тўртинчи ўринбосари, ахлоқсиз хулқи учун ўз қизини жазолашга қурби етмади.

Учинчи номзод – Аваз … (биз ҳали ушбу номзоднинг фамилиясини аниқлаштира олмадик)

Учинчи номзод ҳакида бизга фақатгина унинг Бахтиёр Ғуломов ва Мухтор Ниёзовлардан кўра анча ёш эканлигигина маълум холос. Бундан ташқари Аваз … Тошкент Ислом университетининг илк битирувчиларидан бири, ҳамда Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати академияси битирувчиси. Унинг бошқа номзодлардан устунлик тарафи шундаки, у Ислом илоҳиётчилиги соҳасидаги билимга эга. Ғуломов ва Ниёзовдан фарқли ўлароқ учинчи номзод юқори унвон ва мукофотларга эга эмас.

Унинг номзоди президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус кўрсатмасига асосан топилган. Амалдаги ўзбек президенти мамлакат махсус хизматларини Ислом динини биладиган ва ҳақиқий диний ақидапарастларни оддий мусулмонлардан ажрата оладиган киши бошқаришини жуда ҳам хоҳлайди. Шавкат Мирзиёев диний фаоллар ва умуман оддий мусулмонларга нисбатан қатағонларга барҳам беришни мақсад қилган.

Ушбу нуқтаи назардан учинчи номзод Аваз … Ўзбекистоннинг янги президенти ниятлари ва манфаатлари учун жуда ҳам мос келиши мумкин. Аммо «чекист»нинг Исломий билимга эга бўлиши, бу «чекист»нинг Ислом ва мусулмонларга қарши курашмайди дегани эмас. Ахир одамларнинг қандай мақсадда диний таълим олишлари маълум эмас: мусулмонларга ёрдам бериш учунми ёки тўсқинлик қилиш учунми.

Бунга ёрқин мисол қилиб – шу каби Исломни жуда яхши тушунган ва шундай «аъло» даражада Ислом ва мусулмонларга қарши курашган МХХ раиси Рустам Иноятовни келтириш мумкин. Ушбу курашдан Рустам Иноятовни ҳатто, Ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти, шунингдек Мисрнинг Ал-Азхор университети битирувчиси бўлган ўғли Шариф Иноятов ҳам тўхтата олмади.

Мусулмонларга ва Исломга қарши қатағонларда Ислом «билимдонлари» деб аталувчи кишилар, Исломдан хабари йўқ кишилардан кўра кескин ва янада қатъий ҳаракатларни амалга оширишганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Биз президент Шавкат Мирзиёевнинг яхши ва самимий ниятларининг фақатгина Ислом дини бўйича қуруқ билимлар ва мусулмонларга қарши курашда қатъийликка дуч келиб қолишини истамаймиз.

Хулоса

Кейинги хафтада президент Шавкат Мирзиёев МХХ раислиги бўш лавозимига номзодни аниқлайди. Жуда кам вақт қолди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
15.01.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Шу боис Аллох -таъоло- “Яратган ЗОТ булган РОББингнинг ИСМИ билан уки” деб хитоб килиб УЗИ туширган биринчи оятни нозил килиб бошлади! Уломолар айтишадики, агар киши ислом ва мусулмонларга зарар бериш ва фитнага асосчи булиш учун исломни таълим олса РФ даги Жириновский, Сатановскийга ухшаб унда бундай илм олиш харомдир.Чунки Бу таълим олиш Аллохинг эмас балки шайтоннинг исми билан укишдир, зотан шайтон хам билимли, тажрибали,макрли махлукдир. Аллох шу уринда яратган деб мутлак келтирияпди бундай ёмон максадда таълим олган шахслар нафакат узига балки бутун исонийятга зарар келтирувчи, фиску-фасодни ёйувчи, Яратувчи берган акл ва куп кобилиятни уз урнига ишлатмаган ношкур, хоин махлукдир!!! Шу боис бундай таълим харом килинган! Бундай кимсалардан хаётда жуда куп улуг инсонлар зарар куришган!!!

    15/01/2017 13:04
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар