Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 50 йиллиги муносабати билан Россия Пен Клуби, Москва-Хельсинки гуруҳи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти томонидан ташкил қилинган Давра суҳбати

1999 йил 20 декабрь, Москва

*Видео матни*

Абдуфаттоҳ Маннопов,
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти ҳамраиси

Эркинлик таъқиқланганди. Демак биз Ўзбекистонда қандай жараёнлар содир бўлаётганини биламиз. Мен бир неча дақиқа ичида фикримни қисқача ифода қилмоқчиман. Илк маротаба 1992 йил январда, аниқроғи 15-16 ва 17-январда, асосан 16-17 январь кунлари Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида жуда ачинарли ва айни вақтда ўта муҳим ҳодисалар юз берди.

Горбачевнинг қайта қуриш йилларида Ўзбекистондаги демократик жараёнлар жуда кучли ривожланиб борди. Ўзбекистонда иккита кучли демократик ташкилот шаклланди. “Бирлик” Халқ ҳаракати. Мен дастлабки кундан бошлаб ушбу ғоя шаклланган Муҳаммад Солиҳнинг квартирасида бўлдим. Биз ўшанда бу ғоянинг айнан “Бирлик” бўлишини билмагандик. Турли хил номлар ўйлаб топилди, лекин охирида биз “Бирлик” деб номлашга қарор қилдик.

Баъзилар ҳозирда тарихни қайтадан ёўишни исташмоқда, бироқ Муҳаммад Солиҳдан бошқа Ўзбекистонда эркинлик ва демократия учун курашган машҳурроқ одам йўқ. Унингисми тиллардан тушмасди. У ўзининг шеърлари ва мақолалари билан айнан эркинлик ва демократияни тарғиб қилди. Кейинчалик у бошқа бир демократик ташкилот – “Эрк” партиясини ташкил қилди.

Муҳаммад Солиҳ ўндан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи. У ижобий бир маънода “Ғарбчи”дир. Уни исломчилар билан боғлашмоқчи, ундан фундаменталист ва бошқаларни ясашмоқчи.

Мен уни жуда яқиндан таниман. Мен Муҳаммад Солиҳ билан 1972 йили жуда ғалати бир шароитда танишиб қолганман.

Кун бўйи кутубхонада ўтирганимдан сўнг китоблар Академиясига кетдим. “Навоий” номидаги катта театр ёнидан юриб борардим. Бир вақт учта барзанги мени тўхтатиб “чекишдан борми?” – деб сўради. Мен “Оғайнилар мен чекмайман”, – дедим. “Бўлмаса чекишга пул бер”, – дейишди. Мен уларга “пул ҳам бермайман, сизлар учовлашиб мени дўппосламоқчисизлар. Лекин мен спорт билан шуғулланганман, сизларга қаршилик кўрсатишга мажбурман”, – дедим. Шу пайт менинг ёнимда узун бўйли бир озғин йигит пайдо бўлди. Мен уни умуман танимасдим. Ва биз учга икки бўлиб жанга киришиб кетдик. Улар учтаси қочиб кетишди, биз эса танишиб олдик. У Тошкент давлат университетининг журналистика факультети талабаси эди, мен эса Тошкент давлат университетининг фалсафа бўлимида ўқирдим. Бу дастлабки романтик танишув эди. Кейинчалик биз бу воқеани ҳеч қачон эсламадик, фақат бугун икки соатча олдин мен унга қўнғироқ қилганимда эсладим. У “менинг ҳам эсимда”, – деб кулди.

Эркинлик ва демократия қадриятларига ишонадиган авлоднинг шаклланишида Муҳаммад Солиҳнинг роли беқиёсдир. Мен ўзим “Эрк” сафларига қўшилмадим, “Бирлик” таркибида қолдим.

1991 йил декабрдаги президентлик сайловларида расмий маълумотларга кўра у 13 фоиз атрофида овоз олганди.

Муҳаммад Солиҳ турли хил босқичларни бошдан кечирди. У ҳақда турли фикрлар айтилган ва айтилиб келинмоқда. Мен яна бир марта таъкидлайман, мен фаоллардан эмасман, ҳеч қандай сиёсий партия аъзоси эмасман. Мен “Бирлик” халқ ҳаракати аъзосиман. Айтмоқчиманки у ўзининг олийжаноблиги, мақсади ва унга эришиш усуллари билан ажралиб турган.

Унинг келини, кичик укасининг турмуш ўртоғи Мақсуда Бегжоннинг китоби нашрдан чиқди. У ҳам ҳозирда ҳорижда муҳожирликда. Китобнии кўзда ёшсиз ўқишнинг иложи йўқ. Қандай қилиб уларни кўчага ҳайдаб чиқаришгани, улар учун барча эшикларнинг ёпиқлиги ва бошқалар китобда тасвирланган.

Муҳаммад Солиҳнинг масъулиятли фаолияти ўзбеклар ва Ўзбекистондаги бошқа миллат вакилларининг эркинлик ва демократиянинг маданий қадриятларига ишонадиган авлоди шаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Бу жуда муҳим. Шунинг учун у ҳозир ҳам қаерда ва қандай қийин вазиятларда бўлмасин, доимий равишда уни синдириш, қўлга олиш, қамаш ва бошқа шу каби уринишлар давом этаётган бўлса ҳам у ижодни ва курашни давом эттирмоқда. У йирик бир роман ёзмоқда. Тўғри, у шеърлар ёза олмаслигини айтади. “Шеър ёза олмайман”, – дейди у. Афсуски 1994 йилдан бери у шеър ёзмайди. Ваҳолангки у ажойиб бир шоир. Унинг шеърлари русча, инглизча, французча, немисча, латишча ва эстончага таржима қилинган.

Людмила Алексеева,
Халқаро Хельсинки Федерацияси президенти, Москва Хельсинкски гуруҳи раиси 

Мен 1990 йили Ўзбекистонда бўлганман. Мен ўша вақтда “Озодлик” радиосида ишлардим. Мен магнитафоним билан келгандим ва ушбу сафарим давомида “Озодлик” радиосидаги дастурим учун интервью олишни жуда хоҳлагандим. Уларнинг Вашингтонга келишларини кутиб ўтирмасдан ўзинг боришинг ажойиб эди албатта. Худога шукурки бизга меҳмонхона ҳайдовчиларининг хизматидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантиришди. Чунки у бизнинг визасиз шаҳарга келганимизни КГБга чақиб берарди. Шунинг учун биз меҳмонхонадан чиқдик ва бозорга боришимизни айтдик. Кейин биз қаердадир бир машина тутиб Қўқонга жўнаб кетдик.

Хусусан, биз “Озодлик” учун “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлатдан ҳам интервью олишни истагандик.  Очиғи мен нима бўлганини билмайман, лекин биз у билан бир неча маротаба келишган бўлсак ҳам ҳар сафар қандайдир муаммо чиқаверарди. У менга интервью бермади. Афтидан у ўзининг овози радиода берилишидан хавфсираган бўлса керак.

Муҳаммад Солиҳ эса “Бирлик” билан солиштирганда тамомила тескари таъсурот қолдирди деган бўлардим. Чунки у мени шаҳарнинг ўртасида қабул қилди. Бино жуда озода ва хона ҳам яхши мебель ва гиламлар билан жиҳозланган жуда шинам эди. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси рисоладагдек эди. Котиба қиз ширинлик билан чой олиб келди, умуман ҳаммаси расмиятчиликка монанд эди.

Қисқаси Пўлат менга орқасини ўгирганидан сўнг мен Солиҳга айтдим: “Биласизми, мен “Озодлик” радиоси учун сиздан интервью олишни истайман, лекин бу сиз учун қанчалик қулай ва сиз учун хавфли эмасми билмайман, ҳар ҳолда Америка радиоси”.

“Йўқ, йўқ, марҳамат, бажонидил, микрофонингизни улайверинг”.

Мен микрофонни уладим ва кейин бизнинг суҳбатимиз микрофон ёқилган ҳолда давом этди. Суҳбат ҳам жуда қизиқарли бўлди. Чунки у: “Бирлик билан бизнинг илдизимиз бир, Бирликни биргаликда ташкил қилдик, бироқ ҳозир улар билан қарашларимиз фарқли. Улар кўпроқ намойишлар ва митинглар тарафдори, биз эса ҳукумат билан бевосита мулоқот тарафдоримиз, шу тарзда ҳукуматга мурожаат қиламиз ва ҳоказо”.. деди Солиҳ.

Солиҳнинг айтишича Бирлик аввал демократия ўрнатиш керак, кейин эса мустақиллик деб ҳисоблайди.

“Мен эса аввал мустақиллик кейин демократия. Чунки мустақил бўлмаган халқ думократик давлат қура олмайди. Қарам давлат ва қарам халқ демократик тузумга эга бўла олмайди”, – деди Солиҳ.

У менга ўз фикрларини мана шундай баён қилди. Мен аслида “Бирлик”никига яқин нуқтаи назарда эканлигимни яширмайман. Худо сақласин бу менинг Ўзбекистонни Совет ҳокимияти остида қолишини исташимдан эмас албатта.

Лекин ҳозир мен Солиҳнинг ўз мамлакати учун мустақиллик ва озодликни чин юракдан орзу қилганини бутун вужудим билан ҳис қилмоқдаман. Унинг истаги амалга ошди, бу албатта унинг миллиятчи бўлганлиги учун эмас, чунки ҳар бир инсон учун ўз халқининг мустақиллигини исташи табиий ҳолдир. Солиҳ кўпроқ оптимист эди, у Ўзбекистоннинг цивилизациялашган дунёга, демократия ва ҳоказоларга кириб бориш имкониятларига ишонарди. Чунки унинг қанчалик азият чекканини кўриб турибсиз. У ва унга яқин инсонлар режим тарафидан қувғинга дучор бўлди. Унинг таъкидлашича: “Биз давлатнинг бошида бўлишга талабгор эмасмиз. Халқ кимни сайласа ўшани сайласин. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритса бўлди”.

Мана сайлади ҳам! Солиҳнинг мустақиллик учун қилган ҳаракатларига мана шу тарзда миннаддорчилик билдиришди. Айтишадику, идеалистлар инқилобни амалга оширадилар, меваси эса муттаҳамларга насиб қилади.

   Ҳозирги замонда демократиянинг узун йўли каби бутун йўллар бир манзил сари элтади ва бу ердаги асосий масала ушба йўлнинг қанчалик узунлиги, бошқа сўз билан айтганда унинг мевасидан баҳраманд бўлишнинг қийинлиги ва бу йўлда бериладиган қурбонларнинг кўплигидир. Мен қачондир Ўзбекистон ҳам демократияга яқинлашади деб умид қиламан. Бу иш тезроқ амалга ошсин ва Муҳаммад Солиҳ ҳам ўз ватанига қайта олсин.

Наталья Зимянина, 
«Вечерный клуб» газетаси шархловчиси

Мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман, шунинг учун ушбу йиғилишга унча ҳам мос келмайман. Биламанки Муҳаммад Солиҳ буюк инсон, мен ўз ҳаётимда учратган буюк инсонлардан бири. Ва бу ерда бир неча бор ҳаёт босқичлари ҳақида гапирилди. Мен Солиҳга шуни яйтмоқчиманки, бу ерда, Москвада унинг содиқ дўсти бор.

Менинг Солиҳ билан танишишим тарихи эса жудаям ажойиб, у даражада романтик-экзотик эмас, балким сиз учун қизиқарли бўлар. Мен чех тили бўйича мутахассисман, Чехословакияда вояга етганман.

Кейин ҳам менинг бутун ҳаётим шу тил ва ушбу мамлакат билан боғлиқ бўлди. Мен мунтазам равишда у ерга ёзги мактабга борар эдим. Ва мана йигирма йил аввал, нечанчи йил экаанлигини ҳозир хотирламайман, бизнинг франциялик, италиялик, америкалик қизлар бўлган шу халқаро мактабимизга кутилмаганда бир чиройли йигит келди, ва университетнинг бутун ёзги мактаби «қулади». Чунки унинг ташқи кўриниши ўзгача эди! Мен у ҳақда ҳеч нарсани билмас эдим, умуман ҳеч нарса. Албатта фалсафий фикр юритувчи бир инсон. Солиҳнинг шеърлари барча тилларга ҳайратланарли даражада яхши таржима қилинади. Унинг тасвирлаши шу даражада аниқ ва европалик инсонга шу даражада кутилмаганки, умуман олганда барча у ҳақда шундай деди: “Буюк шоир келди!”. Ва биз мана шундай дўстлашдик…

Кейинчалик Москвада кўришганимизда мен албатта ҳайратда қолдим. Солиҳ қўнғироқ қилди ва: «Мен сеникига бораман», деди. Ва у келганда мен эшикни очдим, остонада эҳтимол Москванинг энг яхши шоирлари бўлган ўнтача киши турарди!

Мен бунча юлдузлар сонидан довдираб қолдим: агар адашмасам булар Иван Жданов, Нина Скренко, Парщиков, Бунимовичлар эди. Улардан бири шундай деди: «Фақатгина Пригов етишмаяпти», ва шу вақт эшик қўнғироғи чалинди, «Мана Пригов ҳам келди», мен эшикни очдим, ҳақиқатдан ҳам у – эшик олдида Пригов турарди. Ўша вақтда жуда ҳам оммабоп шоир эди. Ахир мен Солиҳнинг ушбу гуруҳдан эканлигини, унинг Москвадаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабиёт курсларини битирганини билмас эдим…

Мен учун Солиҳ унчалик ҳам Ўзбекистон билан боғлиқ эмас эди. У ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда русчада аъло даражада гапирарди. Умуман олганда унда ажойиб шоирлик учқунлари бор, аммо унинг 1994 йилдан буён шеър ёзмаётганлиги бу даҳшатли. Мен Солиҳга шуни тилайманки: кечиримлилик ва бағри кенглик барча нарсадан устун. У билан қандай ҳолат юз берса ҳам. Солиҳ, мен сенга шуни тилаб қоламан ва сенга ишонаман. Раҳмат.

Виталий Пономарев, 
Марказий осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот маркази ижроий директори 

“Мен биринчи бор Муҳаммад Солиҳни 1988 йилнинг декабр ойида кўрганман. Москвада Москва халқ фонди бор эди, мен ахборот марказига раҳбарлик қилар эдим. Ҳамкасбларимиз билан бизнинг Ўрта Осиё республикалари бўйлаб сафаримиз бор эди. Биз шунга ўхшаш демократик ҳаракатларни излаётгандик. Ва шунда мен биринчи маротаба «Бирлик»нинг йигитлари билан танишдим, ва алоҳида Муҳаммад Солих билан ҳам учрашдим, у ўша вақтда иккинчи қаватдаги хонасида ўтирар эди. Бу ҳаммаси ёзувчилар уюшмасида бўлган эди, Ўзбекистон меҳмонхонаси олдидаги бинода.

У менда жуда кучли таъсурот қолдирганди албатта. Унинг Ўзбекистонда катта сиёсий келажаги бор бўлган, кучли сиёсий шахс эканлиги кўриниб турганди. Қолаверса, биз келишимиздан бир оз олдин Инқилоб ҳиёбонида Муҳаммад Солиҳ ҳимоясига талабалар митинги бўлиб ўтган эди. Айни шу вақтда 31-моддага асосан «Бирлик» ташкил этилган ва Солиҳ танқид қилинаётганди, бу Тошкентда ўтказилган илк намойишлардан бири эди.

Ўша вақтларда қандайдир сиёсий фаолиятлар билан шуғуллана бошлаган кўплаб одамлар пайдо бўлди.

Муҳаммад Солиҳ замонавий тил билан айтганда Совет давридаёқ мухолиф фаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди. Умуман олганда мен бундай инсонларга ҳамма вақт жуда катта ҳурмат билан қараганман. Улар ҳамма вақт қандайдир маёқ вазифасини ўтаб келишган”.

Яқинда мен уч ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб сафарда бўлдим. Ҳозирда у ерда Муҳаммад Солиҳга қарши оммавий тарғибот кетмоқда… 1936 йилда Троицкий ҳақида шундай ёзилган эди! У гўёки барча ёмонликлар рамзи, унинг исми ҳар доим жиноятчи ва қандайдир исломий фундаменталистлар номи билан бир қаторда кўрсатилади.

Мактабларда мажлислар ўтказилиб, Муҳаммад Солиҳ деган шундай қўрқинчи одам бор дея, болаларга махсус тушунтирилади. Менга Жиззах мактабларидан бирининг 7-синфида ўқийдиган ўқувчисининг, мана шундай суҳбатлардан таъсирланиб чизган бир расмини совға қилишди. Болакай Муҳаммад Солиҳни тасвирлаган, уни билмагани учун воҳобийга ўхшаш бир соқолли кишини милиция назоратчилари кузатувида ҳибсга олинганларни ташиш учун мўлжаллангган автомобилга олиб келинишини чизган. Мана шундай тарғибот остида атайлаб ҳатто ёш боланинг онгини шу даражада бузишган.

…Ҳозирда Ўбекистонда жуда хавфли вазият.. Каримов Тожикистон бўйича Раҳмоновга унинг мухолифат билан музокоралар столига ўтириши кераклигини тез-тез айтар эди… Мен буларнинг барчаси қонли, ҳарбий ислоҳотларга олиб келмасидан аввал Каримовнинг ўзига ҳам шуни тилашни, қандайдир ҳал этиш усули топилишини истар эдим… Албатта Муҳаммад Солиҳ барча бу сиёсий жараёнларда аввал ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам жуда муҳим бир шахс бўлиб қолади… Асосийлардан бири»

19 Ocak 2017 - 22:26 'de eklendi ve 2228 kez izlendi.

“Давлат террорининг “қутлуғ” санасидаги юбилей”

Таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 50 йиллиги муносабати билан Россия Пен Клуби, Москва-Хельсинки гуруҳи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти томонидан ташкил қилинган Давра суҳбати 1999 йил 20 декабрь, Москва *Видео матни* Абдуфаттоҳ Маннопов, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти ҳамраиси Эркинлик таъқиқланганди. Демак биз Ўзбекистонда қандай […]

Etiketler :
Соат Соат
“Ҳақназаров” бўлиш жиноят эмас – шарафдир “Ҳақназаров” бўлиш жиноят эмас – шарафдир
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’ Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Поезд Поезд
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

SON DAKİKA HABERLERİ
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
Интиқор (Қорабозорчилик)
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди