Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мудҳиш ҳодисалар

Мудҳиш ҳодисалар
25 Ocak 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1665 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(23)

1Мудҳиш ҳодисалар

Сариосиёга етганимда қуёш ботаётган эди. Тўғри бобом Ғиёсиддин эшоннинг мозорларига бордим. Мозор шаҳардан озгина узоқликда жойлашган бўлиб, ярим гектарга яқин қўрғоннинг ичида эди.

Қабр ночор ҳолатга келиб қолган эди. Ғарб тарафда уч тарафи очиқ серустун пешайвон бор бўлиб, бир вақтлар унда бир ярим, икки минг киши ўтирса бўларди. Кечани шу ерда дуо-тиловат ва истиғфор билан ўтказиб, бомдод намозини шаҳарнинг бирор бир масжидида ўқиш учун жўнадим.

Сариосиёда тоғамнинг боғлари бўлиб, йигирма хилдан зиёд узум, анор, анжир, ёнғоқ, бодом, шафтоли, олма ва бошқа хилма-хил мевали дарахтлар мавжуд эди. Боққа тушиб биронта таниш орқали шаҳардаги ҳолатни ва тоғамнинг аҳволларини сўраб сўнгра тоғамнинг ҳузурларига бормоқчи бўлдим.

Пешинда тоғамнинг ходимларидан бири келиб, ниҳоятда қуюқ саломалик қилди, лекин кўриниши паришонроқ эди.

—Яхшимисиз? Нимага паришонроқ кўринасиз?, — дедим.

Атрофга бир қараб олиб:

—Кеча кечқурун соат иккилар чамасида ҳазратнинг қалъаларини яна муҳосара этиб, уй қамоғига олишди. Орадан фақат ўттиз етти кун ўтди холос — деди, аввалги муҳосарани назарда тутиб.

—Тоғаваччам Аъзамхон тузукми? — дедим.

—Тузук.

—Мени келганимни унга етказа оласизми?

—Иложи бўлса, албатта етказаман, — деб қайтиб кетди.

Хизматчи аср вақтларида кетган эди. Шомда ҳам келмади, кеча ҳам ўтди, ундан дарак бўлмади. Эртаси ҳам ўтди. Кутиш борган сари чўзилиб борарди. Тун ярмида “Аллоҳ, Аллоҳ”— деб, Аъзамхон кириб келди. У билан бирга Темурбек ҳам бор эди. Анчагача суҳбатлашиб ўтирдик, ҳамма кўрган, эшитган нарсаларимни оқизмай-томизмай ҳикоя қилиб бердим.

Аъзамхон:

—Ҳазрат билан ҳеч учрашиб бўлмайди, жуда қаттиқ назорат остидалар — деди оғир тин олиб.

Сўнгра изтироб ичида бўлиб ўтган бир ҳодисани ҳикоя қила бошлади. Ҳозир ҳам ўша воқеани эсласам сочим тикка бўлиб кетади.

—Ўтган ҳафта ҳазратнинг ҳузурларига Самарқанддан ўта ишончли бир киши келган эди. Айтишига қараганда, НКВДнинг марказий идораларидан бирига Сталиннинг буйруғи билан, руслар қўл остидаги барча татар, Қофқас, Туркистон уламолари чақиртирилиб, олдиларига бир қарорнома қўйибдилар. Унда: “Биз ислом уламолари, бундан бир неча аср илгари бузилиб кетган араб қабилалари ичида Муҳаммад алайҳиссалом вужудга келиб ўз халқини ёмон йўлдан қайтариб, тўғри йўлга бошлаганига иймон келтирамиз. Ҳозирги бу бузилган замонда Ленин вужудга келиб, зулму-ситамдан ўз қавмини, халқини қутқармоқда. Бизлар Ленин ва Маркс айтган ва ёзиб қолдирган ҳар бир нарса мусулмонлар учун амал қилишга лойиқдур, дея эълон этамиз” — деган сўзларни уламолар тилидан битилган эди. Сўнгра уламолардан ушбу қарорномага имзо қўйишларини талаб этганлар. Уламолар жасорат ила буларнинг талабига ҳақорат билан жавоб қайтаришади. Уларнинг биронтаси ҳам бундай куфрга чидаб туролмайдилар.

—“Чи нисбат хокро ба олами пок. “Яъни, покиза олам билан бир тупроқ ўртасида қандай нисбат бўлсин! Маркс ва Ленин моддапараст бир оддий кишилардир. Уларнинг жарликка бошловчи таълимоти билан Муҳаммад алайҳиссаломнинг фитрий таълимотлари ўртасида осмону-ерча фарқ бор, — дедилар ғазаб билан.

Уламоларнинг бундай журъатларини кутмаган коммунистлар талмовсираб қолдилар. Тезда ўзларини қўлга олиб, йиғинга келган уламоларни, нафақат уларни, балки уларга ҳамфикр бўлган олимларни кечалари ушлаб кетиб Сибирнинг қаҳратон ўрмонларига сургун қила бошладилар.

Машҳур олимлардан 93 нафарини ушлаб усти берк машиналарда Ўш тоғларининг этагига олиб бориб, ҳар бир уламога белкурак тутқазиб эни—2, узунлиги—5, чуқурлиги—2 газ келадиган ҳандақ ковлашга мажбур этадилар. Хандақлар битгач улардан бирини чуқурга зўрлаб тушириб ўқ узадилар, яраланиб йиқилгандан сўнг иккинчи олимга келтирилган қопдаги оҳаклардан бирини уни устига ағдартирадилар. Тириклайин инграб ётган олимнинг устига тупроқ тортадилар. Шу услубда 92 олимни кўмиб ташлайдилар. Охиргисини эса жароҳатлаб ўлдирмай кўмиб ташлайдилар. Умридан бор экан, аскарлар кетгандан сўнг бир амаллаб чуқурдан чиқиб яширина-яширина Қашқарга ўтиб кетади ва у ердан Ҳиндистонга ҳижрат этади.

Ҳўқандий ҳазратга ҳикоя қилиб берган самарқандлик кишининг ушбу ҳикоясини мен 1935 йили Деҳлида ўша олимнинг ўз оғзидан эшитдим. Уламоларни тиригича кўмган аскарлар руслар ва арманлардан иборат бўлиб, уларнинг командири Дадаш исмли арман экан. Буларнинг орасида фақат бир татар йигити бўлиб, бу ишлардан қаттиқ таъсирланади. Аста пайт пойлаб Ўшдан қочиб Самарқандга, у ердан Шаҳрисабзга бориб ҳазрат Ҳўқандийга бутун ҳодисани тафсилотини эшиттириб ўзи Афғонистонга ўтиб кетибди. Темурбек ҳам сўзга қўшилди:

—Бир ой ичида Шаҳрисабз, Ғузор ва Китобнинг устига катта мусибатлар тушди. Юзлаб кишилар, уламолар, машҳур мутафаккирлар, халқнинг доно намоёндалари ғойиб бўла бошлади. Шаҳрисабзнинг ҳар бир қишлоғида хуфя назоратчилар ўз тўрларини ёйиб олишди. Кеча темир йўл бекатига ҳам махфий назорат хизмати ўрнатилди.

—Тўразода, энди нима қилмоқчисиз? — деб қолди Темурбек.

—Шаҳрисабзни бир марта кўриб қўйишни хоҳлайман.

Узоқ маслаҳат қилиб, охири боғбон суратда шаҳарга кириб чиқишга келишдик. Хуржун тўла узум юкланган учта эшакни ҳайдаб шаҳарга йўл олдим. Менга ўзимдан каттароқ бир боғбон йигитни ҳамроҳ этишди. Шаҳрисабзнинг ўн икки дарвозаси бўлиб, тўртинчи дарвоза яқинидаги дўконга узумларни топширишимиз керак эди. Шу йўл билан шаҳарнинг аксар қисмини кўришга муваффақ бўлдим. Бутун шаҳар қизиллар қўлига ўтиб, шаҳарда рус аскарлари кезиб юришарди.

Қарши дарвозаси томон эшакларни ҳайдаб кетаётганимда, биров орқамдан номимни айтиб чақира бошлади. Ўзимни эшитмаганга солиб кетавердим. У иккинчи бор “Ҳўқандий тўрам” — деб, чақирди. Бу ким бўлди экан, — дея чуқур ўйландим. Анча юргандан кейин секин орқамга қайрилиб қарадим. Чақирган киши дўкондор бўлиб, дўконидан чиқиб катта йўл ёқасига келиб қолган эди. Тезда уни танидим. Қарши бекатидан ошхонагача бирга ҳамроҳ бўлган ҳурфикр қозоқларнинг бири эди. Жуда қуюқ саломлашдик.

—Эшакларни жойлаштириб, бизнинг дўконимизга ташриф буюрсангиз! — деди.

—Бажонидил, —дея, хайрлашиб соат 4 лар атрофида дўконга келдим. Мени интизорлик билан кутиб турган экан. У бу дўконнинг бошқарувчиси ва ҳисобчиси экан. Яна бир яҳудий киши ҳам бу ерда ходимлик қиларди. Биродарим уч ой ичида кечган воқеаларни, Қаршидан сўнг қаерларга боришганини, ўзининг бу ерга қандоқ келиб қолганини бирмабир сўзлаб берди.

—Энди қаерга бормоқчисиз? — деб қолди, қўққисдан.

—“Карки”ни кўрмоқчиман.

—Афғонистонга ўтиб кетмоқчимисиз?

—Агар мажбур бўлсам ўтиб кетаман.

—Ҳозир қаерга борасиз?

—Темурбекнинг олдига ёки тоғамнинг қалъасига.

—Йўқ, йўқ, ҳаргиз қалъага бора кўрманг. Темурбекнинг чердаги бўш бўлса ўша ерда туринг ёки Сариосиёга кетинг. Қалъага юзланишингиз билан кузатувга олинасиз.

—Юкларингиз қаерда?— деди яна.

—Мен билан бирга хўжайиннинг хизматчиси ҳам келган эди. У олиб кетди.

—Жуда яхши бўлибди.

Омборхонада буюмлар бетартиб сочилиб ётарди.

—Келинг, сочилиб ётган нарсаларни саранжомлаб қўйинг, иш ҳаққингизни олиб бераман, — деди.

Буюмларни тартиб билан жойлаштириб чиқдим. Дўкондор менга беш рубль пул берди. Пулни омборхонанинг яҳудий котибидан олдим. Пулни олаётганимда муҳрни лотин ҳарфи билан имзолашимга назар солиб кузатиб турарди.

Шомга яқин “Молик Аждар” мадрасасига етиб бордим. Мадраса мотамона тусда эди. Толиблар, мударрислар ва барча ходимларнинг юзларида ғам-андуҳ сезилиб турарди. Бундан йигирма кунча муқаддам бу мадрасанинг икки мумтоз олим устозларини НКВД ушлаб кетган, уларнинг ҳозиргача қаерга олиб кетилганидан дарак йўқ эди.

Намозни шу ерда бир неча киши билан адо этдик. Кўпчиликлари ўз ҳужраларида ўқидилар. Атрофга қоронғу тушган сари паришон бўла бошладим. Масжид, мадрасаларда бегоналарнинг қолишига ижозат йўқ, энди қаерга борсам экан—деб, ҳайрон бўлиб турган эдим. Тўсатдан боғбон либосидаги Темурбекни кўриб қолдим.

Олдимдан жимгина ўтиб кетиб, қабристоннинг олдида тўхтади. Дуои мағфират қилиб, сув ичди-да яна индамай кета бошлади. Мен томонга қараб ҳам қўймаганидан тушундимки, ҳолат оғир. У мени олиб кетгани келган эди.

Уни орқасидан кетаётганимни билдирмай аста юра бошладим. Икки юз газ узоқликдаги дўконга етиб, ичкарига кириб кетди. Мен эса тўғрига юришни давом эттирдим. Озроқ узоқлашиб секин орқамга қарадим. Ортимда икки киши суҳбатлашиб келар эди. Улар ўтиб кетишлари учун қадамимни секинлатдим. Икки юз қадамча юриб қаёққадир кириб кетишди. Тезда дўкон томон қайтдим. Темурбек чердак устидан атрофни кузатиб турган экан, тез тушиб эшикни очди. Ичкарига олиб кириб, чердакка чиқарди. Бўлган ишларни сўзлаб бердим.

—Тангриқул бирон янги хабар айтмадими? — деди дўкондор дўстимни назарда тутиб.

—Йўқ, ҳеч гап айтмади.

—Ҳўқандий ҳазратни ҳам Сибирга сургун қилмоқчи эканлар. Одамлар билиб қолиб, бутун шаҳар оёққа турибди. Катта раҳбарлардан тўрттасига —“Агар Ҳўқандий ҳазратга бирор зарар етса, ул кишининг ҳар бир туки эвазига коммунистлардан ўч оламиз”—деган мактуб ёзиб имзо чекибдилар. Шаҳар шўроси дарров мажлис ўтказиб, шундай қарор қабул қилдилар:“Ҳўқандий ҳазрат бешак руҳоний бўлсада, лекин халқпарварлиги, халққа қилган хизматлари учун уни ўз ҳолига қўйилсин”. Ушбу қарорни шаҳарга жар солиб овоза қилинди. Шу билан тўполон кўтарган халқ тинчиб-босилиб қолди. Лекин бу қарор вақтинчалик эди. Шаҳарнинг хуфя назорат ходимлари сони кўпайтирилиб, қалъанинг чор атрофини махсус оқ либосли аскарлар қўриқлай бошлади. Кечаси қўшимча куч етиб келди ва уларнинг бир гуруҳи ичкарига киргизилди, — деб Темурбек сўзини тугатди.

Кечаси ўн бирларга яқин Тангриқул келди. Менга қараб:

— Нимага лотин ҳарфида имзо чекдингиз? Бундан сўнг ундай қилманг — деб огоҳлантирди.

Мен иш ҳақи олиб кетганимдан кейин, ҳалиги яҳудий Тангриқулдан: “Бу бола қаерлик? Бу ерликка ўхшамайди. Кимнинг олдига келибди?” — деган саволлар қилган экан.

Ярим кечагача мамлакат аҳволидан сўзлашдик. Борган сайин уларнинг зулму ситами кучайиб Қарши, Ғузор, Китоб, Сариосиё, Шаҳрисабз ва бошқа вилоятларда кечалари машҳур ва доно кишилар ғойиб бўлаётган эди. Мусулмонларнинг диний ва ижтимоиий ҳаётига рахна солаётган коммунистлар энг кучли зарбаларини бераётган эдилар.

Навбат менга ҳам етиб қолган эди. Мени ҳам кузатиб тафтиш эта бошладилар. Дўстларимдан Афғонистонга ҳижрат этишга маслаҳат олганимдан сўнг, Афғонистондан паноҳ топсам топдим, бўлмаса Ҳиндистонга ҳижрат этаман, деган қарорга келдим.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort istanbul escort escort bayan bayan escort bayan escort