Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Шавкат Мирзиёевнинг амалдор-рақиблари яширин иттифоқда бирлашдилар

Усмон Ҳақназаров: Шавкат Мирзиёевнинг амалдор-рақиблари яширин иттифоқда бирлашдилар
25 Ocak 2017 - 11:38 'да юкланди ва 7717 марта ўқилди.

Шу йилнинг январ ойи ўртасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалдор-рақиблари МХХ раиси Рустам Иноятов бошчилигидаги яширин иттифоқда бирлашдилар. Мирзиёевга қарши коалицияга яна уч киши қўшилди. Шундай қилиб…

“April” ресторанидаги юзма-юз музокаралар

Шу йилнинг 16 январидан бошлаб Ўзбекистоннинг тўртта юқори мартабали амалдорлари, пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган “контора”нинг “April” ресторанида юзма-юз яширин музокаралар ўтказа бошлашди. Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаш ва янги президент сиёсатига қарши ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун, МХХ раҳбари Рустам Иноятов, собиқ Молия вазири Рустам Азимов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Марказий банк бошлиғи Файзулла Муллажоновлар икки кунда бир маротаба йиғилиш ўтказмоқдалар.

Ушбу иттифоқни ташкил қилиш ташаббуси ўзбек махсус хизматлари раҳбари Рустам Иноятовга тегишли. 2016 йилнинг ижтимоий-иқтисодий якунлари бўйича ҳукумат мажлисида Рустам Азимовнинг президент Шавкат Мирзиёев томонидан қаттиқ танқид қилиниши ортидан, МХХ раиси ўз адашини “кечки овқат”га таклиф қилган. Шундай қилиб Ислом Каримов даврида ўзаро яширин низолашиб келган икки бир-бирига қарши амалдорлар, музокаралар столига ўтиришди ва ўзларининг умумий душманлари – Шавкат Мирзиёевга қарши “кутилмаган ҳаракатлар”ни муҳокама қилишди.

Кечки овқат давомида мамлакатнинг амалдаги президенти, ўтган йилнинг август ойи охирида Россиялик олигарх Алишер Усмонов, Рустам Иноятов, Рустам Азимов, Зелимхон Хайдаров ва Шавкат Мирзиёевларнинг фавқулодда учрашуви давомида эришилган жентелменлик келишувини бузганликда айбланди. Ушбу келишувга кўра янги президент Мирзиёев мамлакат Бош вазири лавозимига Рустам Азимовни, МХХ раислиги лавозимига эса Рустам Иноятов таклиф қилган номзодни (ўзбек махсус хизматларининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни) тайинлаши керак эди.

Аммо кейинчалик, муълумки, президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирлик лавозимини Абдулла Ориповга берди, Рустам Иноятов таклиф қилган номзодни (Шуҳрат Ғуломов) эса Сурхандарё вилоятига юбориб, норасмий равишда “лавозимидан туширди”.

Иноятов ва Азимовнинг “April” ресторанида бўлиб ўтган биринчи учрашуви давомида “ёмон одаманинг” шу ва бошқа “яхши бўлмаган ишлари” муҳокама қилинди.

“Мирзиёевга қарши иттифоқ”нинг икинчи учрашувига Рустам Иноятовнинг таклифига биноан унинг қудаси Ботир Парпиев (Давлат солиқ қўмитаси раиси), Марказий банк раҳбари Файзулло Муллажонов ва собиқ Молия вазири Рустам Азимовлар келди.

“Мирзиёевга қарши иттифоқ” аъзоларининг учинчи учрашуви Шавкат Мирзиёевнинг бир неча кун аввал Қорақалпоғистонга қилган ташрифидан сўнг амалга оширилди. Ушбу ташриф давомида мамлакат президенти Рустам Азимовга “ўз ҳисобидан ҳар бир қорақалпоқ оиласига ўнтадан товуқ сотиб олиб бериш”ни буюрди. Учинчи “кечки овқат” давомида собиқ Молия вазири ортиқ “ўзига нисбатан қилинаётган оммавий ҳақорат ва камситишларга чидаш учун кучи қолмаган”ини баён этган.

“Мусибатдош” иттифоқчилари Азимовга далда бериб, “ўзидан кетган плебей”га қарши аниқ қадамлар қўйиш кераклигини айтишган. Шундай қилиб…

Мирзиёев ташаббусларига қарши саботаж бўйича режалар

Президентга қарши коалиция аъзолари Шавкат Мирзиёев ташуббусларига қарши аввал молиявий ва иқтисодий қарши чораларни бошлашга келишиб олишди. Шундай қилиб, Ботир Парпиев, гарчи бу Шавкат Мирзиёевнинг декабр ойидаги тадбиркорлик субъектларини текширишни тўхтатиш ҳақидаги фармонига зид бўлсада, илғор фирма ва компаниялар фаолияти бўйича янги текширишларни бошлашга сўз берган.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Парпиев ушбу фармонга очиқчасига саботаж уюштириш тажрибасига эга. Ўтган йилнинг декабр ойида “Истиқлол” (“Халқлар дўстлиги”) концерт залида солиқ ва прокуратура органлари вакиллари, шунингдек Тошкентнинг кўзга кўринган тадбиркорлари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди. У ерда Ўзбекистон МХХ раиси қудаси бир неча минг кишидан иборат тингловчилар олдида сўзга чиқиб, ҳеч иккиланмасдан шундай деди: “Тугаётган йил давомидаги солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари мамлакат бюжетига 13 миллиард сўмдан ортиқ фойда келтирди. Янги фармон талабларини бажариш, йиллик 13-15 миллиард сўмдан  ихтиёрий равишда воз кечишни англатади. Ва шу пуллар виждонсиз тадбиркорлар чўнтагида қолиб кетиши керакми?!”.

Шундай экан, эҳтимол, бу йилда биз, бир тарафдан тадбиркорлар ишига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги президент Мирзиёевнинг баёнотини, бошқа тарафдан эса, Ботир Парпиев ва унинг солиқчилари томонидан бошланган айнан шундай аралашувларни кузатишимиз мумкин.

Президентга қарши тўртликнинг сўнгги “кечки овқат”и давомида Файзула Муллажоновга, Ўзбекистонда Америка доллари қора курсини кескин кўтариш учун қора бозорга нақд чет эл валютаси оқими ҳажмини қисқартириш топширилган. Мирзиёевга қарши тўртликнинг режаси бўйича Ўзбекистондаги долларнинг қора курси шу йилнинг феврал ойи охирига қадар ўн минг сўмдан ошиб кетиши керак.

Шунингдек, Файзулла Муллажоновга нақд пул эмиссиясини кескин қисқартириш ва пластик карталарига тўлов улушини ошириш “маслаҳати” берилган. “Унинг [Шавкат Мирзиёевнинг – У.Ҳ.] ҳукуматидан давлат ва пул кредитлари бўйича фоизларни талаб қила бошланг. Ва шунда биз кўрамиз, қандай қилиб у [Шавкат Мирзиёев – У.Ҳ.] пластик карталарда сўмнинг нақд пул билан мажбурий таъминланиши бўйича ўзининг ваъдаларини бажарар экан!” – деган Рустам Азимов президентга қарши иттифоқ аъзоларининг учинчи “кечки овқати” пайтида.

Шундай экан, эҳтимол, жорий йилда биз доллар қора курсининг ўзбек сўмига нисбатан кескин ўсишини, натижада импорт маҳсулотлари нархига бўладиган зарба, ҳамда нақд пул етишмовчилигини кузатишимиз мумкин.

Эҳтимол, Мирзиёевга қарши тўртликнинг режаларига фақатгина молиявий ва иқтисодий эмас, балки бошқа, масалан, президент Мирзиёевнинг эркин ташаббусларига нисбатан ахборот ва психологик саботаж чоралари ҳам кирар. Шундай қилиб…

Рустам Иноятов ўзбек телеканаллари “юлдузи”ми?

Ўзбек телеканаллари икки кун кетма-кет, МХХ раиси Рустам Иноятовнинг Тошкент аэропортида президент Мирзиёевни кутиб олишини кўрсатди. Ушбу тадбирни суратга олиш ва эфирга бериш жараёни Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев (Ўзбекистон МХХ офицери) томонидан, шахсан Рустам Иноятовнинг буюртмасига асосан ташкил қилинди. Ушбу кадрларни кўрганлар, Иноятов Мирзиёев билан қўл бериб кўришгандан сўнг демонстратив равишда президентдан юз ўгиргани ва бошқа тарафга қараб кетганига эътибор беришди.

Ўзбек махсус хизматлари бошлиғи ушбу суратга олиш ва эфирга узатиш жараёнларини атайлаб бизнинг яқинда эълон қилган, Мирзиёев Иноятовнинг жамоатчилик олдидаги кузатиш маросимларидан воз кечганлиги, МХХ раисининг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари натижасида ишга чиқмаётганлиги ҳақидаги мақолаларимизга жавобан уюштирди. Ушбу кадрлар ёрдамида у ўзининг тирик ва саломат эканлигини кўрсатишни истади. Қолаверса, Тошкент аэропортида ўзининг демонстратив равишда Мирзиёевни эътиборга олмаслигини кўрсатиб, бу билан Мирзиёевни давлат раҳбари сифатида тан олмаслигини билдирди.

Ахир, Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти сифатида ўзининг биринчи ўринбосари – ёш Шуҳрат Ғуломовни кўришни истаган эди. Фақат Алишер Усмонов ва унинг бошлиғи Владимир Путиннинг буни хоҳламаслиги Шуҳрат Ғуломовнинг Ўзбекистон президентлигига тайинланишига тўсқинлик қилди. Путин ва Усмоновга Шуҳрат Ғуломов оила аъзоларининг Россияга душман бўлган мамлакат – АҚШда истеқомат қилиши ёқмади.

Эҳтимол, бундай буён Ўзбекистонликлар  МХХ раисининг, президент ва унинг сиёсатидан норозилигини демонстратив равишда кўрсатаётган телекадрларни тез-тез кузатишлари мумкин. Чунки, Мирзиёевга қарши тўртликнинг режаларига фақатгина молиявий ва иқтисодий эмас, балки президент Мирзиёевнинг эркин ташаббусларига нисбатан ахборот ва психологик саботаж чоралари ҳам киради. Шундай қилиб…

Хулоса

Ўзининг бир неча кун аввал Қорақалпоғистонга қилган ташрифи давомида Ўзбекистоннинг янги президенти, унинг ташаббусларини муваффақиятли амалга ошириш учун, биринчи ўринда, ўзбек халқининг ишончи ва қўллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидлади. Бу масалада у ҳақ.

Халқнинг қўллаб-қувватлашисиз унинг, Ислом Каримов даврида ўзбек иқтисоди ва давлатини хусусий мулкка айлантирган махлуқлар қаршилигини енгиши мумкин эмаслигини Мирзиёев жуда ҳам яхши тушунади. Чекист олигархлиги, янги ҳукумат томонидан кўзда тутилаётган адолатли ва монополиясиз тадбиркорликка осонликча рози бўлмаслигини президент билади. Шунингдек Шавкат Мирзиёев, ушбу 4-5 та махлуқ ортида мавжуд тартибларнинг ўзгаришини жудаям истамаётган юзлаб ва минглаб ўрта ва кичик амалдорлар, тадбиркорлар ва раҳбарлар борлигини яхши англайди.

Сўнгги воқеалар (Мирзиёевнинг амалдор-рақибларининг яширин иттифоқда бирлашишлари) ва президент баёнотлари (ўзбек халқининг ишончи ва қўллаб-қувватлаши зарурлиги ҳақидаги) таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Кремл ва Кремл олигархларининг бутунлай қўллаб-қувватлашларига қарамай, Шавкат Мирзиёев ҳали мутлақ ҳокимиятга, эркинлик ва Ўзбекистон иқтисодида ўз эркин ислоҳотларини амалга ошириш имкониятларига эга эмас.

Ушбу таҳлил, Мирзиёевга шунингдек мамлакат ичидан сиёсий ва куч ишлатар тизимлар қўллаб-қуввутлаши лозимлигини ҳам кўрсатмоқда. Иқтисодиёт соҳасида тўла қонли эркинлик ташаббусларини амалга ошириш учун  фақатгина ИИВнинг қўллаб-қувватлаши аниқ етарли бўлмайди. Бундай ташаббусларни ички сиёсий доирада қўллаб-қувватлаш механизми эса Ўзбекистонда шунчаки мавжуд эмас, чунки мамлакатда ҳукумат ва алоҳида амалдорларга ички сиёсий доирада босим ўтказиш асбоблари аллақачон йўқ бўлиб кетган.

Бундай ҳолатда Мирзиёев сиёсий ва куч ишлатар тизимлар қўллаб-қувватлашини мамлакат ичидан излашга ва топишга мажбур. Ҳозирча янги президент фақатгина Москва ва ўз ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан қониқишга мажбур.

Шундай экан, президент Мирзиёевнинг эркинлик ташаббуслари тарафдорларининг хурсандчилигига ҳали эрта: ушбу ташаббус президентга қарши тўртлик тарафидан тўхтатилиши ва унга қарши бош кўтаришлари хавфи остида.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,
сиёсатшунос
25.01.2017

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар