Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Орамиздаги деворларни йиқайлик!

Орамиздаги деворларни йиқайлик!
26 Ocak 2017 - 13:08 'да юкланди ва 2379 марта ўқилди.

Туркиянинг “YeniBirlik” газетаси муҳбири Само Сезен (Sema SEZEN) репортажи

Қирғизистонни сиёсий, иқтисодий ва жамият соҳаларида инқирозга етаклаган мавжуд ҳукуматнинг ўз ишини етарли даражада бажармаётганлиги сабабидан қурилган Кўлка ҳукуматнинг Ташқи Ишлар вазири Турсунбой Бакир Улу, турк давлатлари орасида Туркия Жумҳуриятининг йўлбошчи эканлигини билдириб, “Туркия билан иттифоқ қуришга ҳаракат қилаяпмиз”, дея таъкидлади.

Қирғиситон Кўлка ҳукуматининг Ташқи Ишлар вазири Турсунбой Бакир Улу, Саноат вазири Жорасул Абдураимов, Бош вазир Марат Имонқуловлардан иборат ҳайъат музокаралар учун Туркияга келди. Ташқи Ишлар вазири Турсунбой Бакир Улу журналистларга берган интервюсида, “Кўлка ҳукуматни қургач илк баёнотимиз шу бўлди: Биз Қирғизистон ҳукуматига мухолиф эмасмиз, ҳукуматга камчиликларни кўрсатиш ниятидамиз. Биз улар учун ишлашни истаймиз дея ўз таклифимизни киритдик. Агарда иқтидорга келмоқчи бўлсак, ҳуқуқий йўл билан, шунга лойиқ ҳолда келишимиз керак. Ҳозирда ҳукумат ўз вазифасини бажармаяпти, камчиликлар жуда кўп”, деб таъкидлади.

“Қон тўкилишининг олдини олишни истаймиз”

Турсунбой Бакир Улу ҳозирги мавжуд Қирғизистон ҳукуматининг, профессионаллар томонидан бошқарилмаётганлигини айтиб сиёсатчиларнинг ўз кланлари ичидаги кишилардан иборат эканлиги айтган Бакир Улу, “Қирғизистон халқи ва давлати 3-инқилобни кўтара олмайди. Қирғизистон бундай бир юкни кўтараолмай, ҳатто ўз мустақиллигини ҳам йўқотиши мумкин. Қирғизистон давлати мисилсиз йўқотишларга дуч келиши мумкин. Қон тўкилишининг олдини олишни истаймиз. Шу сабабдан Қўланка ҳукуматини қурароқ тидбир олишни афзал билдик. Кўлка ҳукуматимизда ҳар соҳадан сиёсий мутахассислар бор. Айирмачиликка қаршимиз. Кўлка ҳукумати битимини имзолагач ватансеварларга сасланиб, ҳар кимга эшигимиз очиқ эканлигини билдирдик.

Мавжуд ҳукумат билан Қирғизистоннинг тараққиётга эришиш мумкин эмас. Ҳукумат вазиятдан чиқиш йўлини билмайди. Халқ ўз ҳукуматига ишонмайди. Бу қўрқинчли бир ҳолат. Биз қўшниларимиз ва аввало Туркия билан иттифоқ қуришга ҳаракат қилаяпмиз. Қирғизистон узоқ ўлкаларга визасиз, яқин қўшни давлатларга эса виза билан бора олади. Бу ҳолатни энг аввало бартараф қилишимиз керак. Орамизда ҳам қардошлик боғи бор ҳам-да виза… Орамиздаги деворларни йиқайлик!”, деди.

ТУРСУНБОЙ БАКИР УЛУ
(Қирғизистон кўлка ҳукуматининг Ташқи Ишлар вазири)

“Бу муқаддас бирликни тиклаймиз”

Марказий Осия турк жумҳуриятлари жўғрофий ўлароқ икки буюк давлат Русия ва Хитойнинг орасида ва уларнинг бевосита таъсир майдонидаги ўлкалардир. Шу боис, бизнинг минтақамиз турли сиёсий ўйинлар ва сиёсий фитналарга саҳна бўлиб туради.

Ташқи кучлар учун қон қардош халқларимиз ўртасида низо келтириб чиқариш жуда осон. Сўнгги 30 йил ичида Қирғизстонда юз берган этник тўқнашувларнинг келиб чиқишида ўша ташқи кучларнинг катта ҳиссаси бор.

Бугун ҳеч иккиланмай шуни айтиш мумкинки, “қирғиз ўзбекни, ўзбек қирғизни ўлдирди” деган таассурот қолдириш учун ўзбекни ҳам қирғизни ҳам махаллий халқ қиёфасига бурканган ташқи кучларнинг агентлари ўлдиргани бугун бизга маълум.

Биз қурган “Кўлка ҳукумат” биринчи навбатда ана шундай фитналарнинг олдини олиш учун ва қон-қардош халқларимизнинг бирлигини мухофаза этиш учун қурилди.

Кенг маънода бу ҳукумат бутун Туркистон жуғрофиясида яшаётган бутун қавмларнинг бир ёқадан бош чиқариб Турк Дунёси интеграциясига илк одимларни отиб, илк ташаббусларни бошлаш ниятида қурилди.

Уларда бугунгидай махаллийчилик йўқ эди

Бу ишда биз Туркистон тарихидан, хусусан Қўқон Мухторияти қурувчилари бўлган аждодларимиздан илхом олмоқдамиз. Биласиз, 1917 йил ноябрда қурилган илк давлатимиз Туркистон (Қўқон мухторияти) ҳукумати аъзоларидан бир қозоқ турки (Мустафо Чўқай), иккинчиси ўзбек турки (Маҳмyдхўжа Беҳбудий), учунчиси қирғиз турки (Муҳамамаджон Тинишбаев) эди.

Уларда бугунгидай махаллийчилик йўқ эди. Жадидлардаги бирлик руҳи бугун бизнинг қалбларимизни иситмоқда. Ва иншаоллоҳ, биз ўз ватанимиз Туркистонда бу муқаддас бирликни, чинакам қардошликни ўрнатамиз деб қурдик бу «Кўлка ҳукумат»ни.

Муҳамад Солиҳнинг тажрибасидан фойдаландик

Шу қаторда мен шахсан Туркистон халқларининг бирлиги учун йилларча ўз мақолалари ва сиёсий чиқишлари билан бизга ўрнак бўлиб келаётган Турк дунёси оқсоқолларидан Муҳаммад Солиҳнинг буюк хизматларини айтиб ўтмасам бўлмайди.

Муҳаммад Солиҳ ҳаётидаги бутун машаққатларига қарамай ўз ғояларидан заррача чекинмаган бир идеалист ўлароқ, китоблари билан жуда кўп ёшларни Туркистон руҳида тарбиялади. Фақат Ўзбекистонда эмас, балки бутун Ғарбий Туркистонда.

Жанубий Қирғизистонда қирғиз ва ўзбекларнинг орасида чинакам қардошлик муносабатларининг янгидан иншо этилишида ҳам Муҳаммад Солиҳ биз билан бирга ўзбеклар ичидаги обрўсини ишга солиб, ўша дўстликни мустаҳкамлаш учун  ғайрат кўрсатмоқда. Ҳолбуки, унинг Жанубий Қирғизистон аҳолиси ўртасидаги обрўси жудда катта.

Туркистон руҳи билан йўғрилган “Кўлка ҳукуматимиз” қурилишида ҳам Муҳамад Солиҳнинг маслахатлари ва тажрибасидан кенг фойдаландик.

МАРАТ ИМОНҚУЛОВ
Қирғизистон Кўлка ҳукумати Бош вазири

“Турк ётиримчиларини (инвесторларини) биз ҳимоя қиламиз”

Қирғизистон Кўлка ҳукумати Бош вазири Марат Имонқулов, тоза сиёсатчилардан иборат бир ҳукуматга эҳтиёжи борлигини таъкидлар экан, Туркиядан келадиган ётиримчиларнинг жон ва мол хавфсизлигини шахсан Кўлка ҳукумат ҳимоя қилишини айтди.

Имонқулов, “Биз учун энг муҳими ётиримчиларни ҳимоя қилиш бўлади. Ётиримчилар бўлмаса иқтисод ривожланмайди. Биз уларнинг ишлаши учун қулай шароитларни яратайлик-ки ётиримчилар даромад олсин ва бизнинг жамиятга фойда келтирсин. Ишонаманки Кўлка ҳукуматнинг саъй-ҳаракати билан ишонч ортади ва ётиримчилар Қирғизистонга янада кўпроқ келишади”, деди.

НУРҚУЛ СУЛАЙМОНОВ
Қирғизистон Кўлка ҳукумати Транспорт вазири

“Темирйўл лойиҳаси чегараларни очади”

Кўлка ҳукуматнинг Транспорт вазири Нурқул Сулаймонов, Ўрта осиёни бир-бирига боғлаган темирйўл лойиҳаси ҳақида сўзлаб, бу лойиҳанинг иложи борича тезроқ  амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Сулаймонов, “Ипак йўли ўтган минтақаларда чала қолган темирйўл лойиҳаси бор. Бу темирйўли Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Туркия ва Хитойни транспорт билан бир-бирига боғлай оладиган бир лойиҳадир. Бу лойиҳа билан мамлакатлар орасидаги транспорт алоқасини осонлик билан йўлга қўйиш ва импорт-экспорт жараёнини енгиллаштириш мумкин. Бу масала бир муҳокама мавзусига айланди. Мамлакатлар темирйўли борасида фақатгина муҳокама ҳолидалар, аммо лойиҳани битириш томон қадам қўйилгани йўқ. Хитой ва Эрон бу лойиҳага маблағ ажратишини айтди, лекин масала муҳокамадан нари ўтмади. Биз бу масалада иш олиб бориш ниятидамиз. Қўшнилармиз билан биргаликда иш оқимини йўлга қўйиш учун энг муҳим лойиҳалардан бири бўлган темирйўли қурилишини тезлаштиришимиз керак”, деди.

ЖОРАСУЛ АБДУРАИМОВ
Қирғизистон Кўлка ҳукумати Саноат вазири

“Келинг Қирғизистонни биргаликда қурайлик”

Қирғизистон Кўлка ҳукумати Саноат вазири Жорасул Абдураимов, “Ҳозирги ҳукумат одамларининг саноат билан ҳеч қизиқиши йўқ. Бизнинг мақсадимиз Турк мафкурасини шакллантириб, саноатда биргаликда илгари қадам қўйишдир”, деб, шундай давом этди.

“Кўлка ҳукуматнинг шундай самарали механизмларини қуриш керакки муаммоларни еча олиш салоҳиятига эга бўлсин. Туркиянинг қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида жуда кучли ширкатлари бор. Жудаям илғор технологияларга соҳиб. Иқтисод соҳасида қўлимда юздан ортиқ лойиҳа бор. Қирғизистоннинг қайси ерида қандай ишларни амалга ошириш мумкинлиги саралаб қўйилган, фақатгина ётиримчисини кутаяпти. Кўлка ҳукумат сифатида Турк тадбиркорлари билан битим тузиб, уларни иш билан таъминлай оламиз. Бошқа тарафдан халқимиз билан бир қаторда Турк ётиримчиларининг ҳам ишончини қозонишимиз керак. Бир ўлкада иқтисоднинг яхши бўлиши учун саноат ривожланаётган бўлиши керак. Аммо Қирғизистонда 25-26 йил давомида саноат қарийб вайрон қилинди. Бу соҳада жуда ҳам заифмиз. Янги ётиримчилар ёрдамида қайтадан саноатни тиклашни истаймиз ва устуворликни албатта Турк ётиримчиларига берамиз. Кўлка ҳукумати учун муҳим вазифа эса ётиримчиларнинг жон ва мол хавфсизлигини таъминлашдир. Турк ётиримчиларига мурожаат қиламан: Келинг Қирғизистонни биргаликда курайлик, биргаликда ривожлантирайлик. Қирғизистонда юзлаб километр ерлар ва лойиҳалар амалга оширилишни кутяпти.”

Қирғизистон Кўлка ҳукумати аъзолари билан Турк ётиримчилари, бизнесменлар учрашуви

Туркиянинг “YeniBirlik” газетаси муҳбири Само Сезен (Sema SEZEN) репортажи

Манба: YeniBirlik

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар