Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Сарт сўзи мажҳулдур (2)

Сарт сўзи мажҳулдур (2)
29 Ocak 2017 - 10:00 'да юкланди ва 2940 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР

(49)

САРТ СЎЗИ МАЖҲУЛДУР
(давоми)

«Шўро» мажалласининг 1911 санадаги 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохожа жаноблари «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзиб эди-ки, андан минбаъд* ёзилатургон моддаларни хулоса қилармиз:

1) ўтган саналарда сарт сўзи ҳақинда руслар орасиға мубоҳаса бўлуб, «Туркестански ведомости» русча жаридасида ҳар ким ҳар нима ёзиб ва ҳар навъ фаразиётлар жорий қилиниб эди. Қазоқ биродарларимиздан даъво вакили жаноб Шерали Лапин[1] ёзиб эканки, сарт сўзи ҳақорат сўзларидан бўлуб, «сариғ ит»дан ахуз* муҳаққақдур*. Бу лафзни истеъмол қилмасға керак. Ҳозир Туркистонда жорий турки — ўзбаки шевани «сартски» ёинки «сарт тили» демасдан «ўзбаки тил» деб аталсун;

2) Астрўмуф[2] жаноблари «Сартлар» исминда тахминан 300 саҳифалик русча бир китоб тасниф қилгандурлар. Ушбу китобға мазкур жаноб Шерали Лапин тарафидан бир неча эътироз ва баҳслар бўлгандур. Аммо жаноб Астрўмўф, сартлар ким эканлигини исбот қилиб бир жойға қарор берганлари йўқ ва китоблари ҳар нафъ ихтилоф ва фаразиёт ила тўладур;

3) Астрўмўф жанобларини «Сартлар» китобидан ва бошқа бир неча русларни ёзган китобидан маълум бўлурки, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг халқи «сарт» бўлуб, Самарқанд ва Бухоро ўлка — вилоятларининг халқи ўзбек ва тожикдурлар;

(«Ойна»: Аммо тарих ва адабиётдан бехабар рус ва тотора рабта* беш вилоят Туркистони Русий ва Бухоро хонлиги халқини(нг) айирмасдан «сарт» дерларки, бир маҳзи* асари ғафлат ва бутун ғалати фоҳишдур. Фарғона ва Сирдарё халқининг сартлиғи маълум йўқдур.)

4) Гейер[3] жаноблари «Туркистон саёҳатномаси»да ёзадурки: «Сартларни асл ва насаблари масаласиға ҳозиргача уламо тарафидан файсал* берилган йўқдур. Аларни насаблариға тейишли ҳар нав баёнотдан сиҳҳатға яқини шулки, Туркистоннинг асл халқи тожик бўлуб, Сўнгра турк—ўзбек халқи тасхир* қилиб олиб ва бу икки халқни бирлашганидан пайдо бўлган халқларни «сарт» аталиши тахмин ва гумон қилинур;

5) Вамбери жаноблари ёзадурки: «Сартларни Бухоро ва Ҳўқандда тожик атайдурлар. Инчунин жаноб Лазар Будагўфни[4] ва Шайх Сулаймон Бухорий[5] жанобларининг луғатларидан маълум бўлурки, сартлар аҳли форс ва тожик эронийлардан иборат бўлса, ҳолбуки эронийлар форс ва тожикдурлар;

6) Логофет[6] жанобларининг «Бухоро хонлиғи» ном русча китобинда Туркистонда мавжуд турк-ўзбек қабилаларини теъдод* этибдурки, «сарт» қабиласи йўқдур;

7) «Шайбонийнома» соҳиби Муҳаммад Солиҳ, Алишер Навоий, Бобурхон, Абулғозихонлар туркдурлар, буларнинг таълифотлариндаги* сартлар ким бўлур, ажабо? Албатта, булар Туркистоннинг тамом ўзбек ва турк халқини(нг) ва ўз жинсдошларини(нг) сарт демаганлар. Бунлар эронийларни ва ё бошқа бир тоифани (уруш замонидаги душманларини) мақоми таҳқир ва очиқда сарт деган бўлсалар керакки, «Шайбонийнома»дан шундай билунур;

8) (ўқиб бўлмади);

9) алҳосил, ушбу кун Туркистони Русийнинг беш вилоятини ва Бухоро хонлигининг барча турк ва ўзбек халқини «сарт» демак ва ёзмак инсофсизлик, истибдод- ройъи* боиси шубҳа ва тафриқадур*, буюк хатодур, вассалом.

Марҳум Бақохожанинг сўзи мунда тамом бўлди.

Юқоридаги ёзилган сўзларра қараганда, маълум бўлурки, сарт сўзи ҳақиқатан номаълум ва сарт аталмиш кишилар ёинки сартлар букунги Туркистони Русий ёинки Турон, Хоразм ва Бухорода абадан йўқдур, балки бир замонлар бор эмишлар-да, қавми табъ ёинки ҳун, ҳамирий, осурий, бобилий… лардек дунёдан бил-кулли сафар этиб, жойларида бошқалар келубдурлар. Тарихға қаралса, букун мусаммаси* йўқ кўб исмларға учралурки, сарт исмида Туркистонда «исми бемусамма» ҳукминдадур. Сартликни бутун Туркистони Русий ва Бухоронинг турк, тожик ва арабдан иборат халқиға тоқатурғонлардан далил сўралса, айтатургонлари албатта шундан иборатдурки:

1. «Шайбонийнома», «Бобурнома», Абулғозихон китобларинда баъзи бир туркистонийларни(нг) сарт аталибдур.

2. Оврупонинг баъзи сайёҳлари ёзибдурларки, Туркистонда шаҳар халқини ёинки форс халқини ё тожирни номаълум замонда сарт атардилар.

3. Номуайян бир замонда Дашти Қипчоқ ёинки Хитой ҳудудидан «сарт» исминда бир тоифа келиб, Туркистонға ерлашиб, сўнгра бошқалар тарафидан ютулуб ва бошқа уруғлар ила аталиб кетгандурлар.

Ана, Туркистони Русий ва Бухоро халқиға сартлик исмини тоқатургонларни далили шундан иборатдур. Биз такрор айтармизки, мазкур уч эҳтимолни қайси бири чин бўлган суръатда ҳам нафсул амрда бугун Туронда сарт йўқдур. Ҳамчунонки, бу кун Оврупода ва Озиёда исман «ҳун» йўқдур. Тарих ҳун қавмини сартдан кўра яхши забт этган. Маа фиҳи букун на Оврупо ва (на) Осиёда «ҳун» исмлик уруғ йўқ. Фаразан, сарт қабиласинда бир вақт бор экан, аммо энди сарт уруғи йўқдур. Бу қадар машҳур уруғлар Туркистонда бўлуб ва аталиб туруб, аммо сарт уруғини йўқлиги ва ҳеч бир қабилани «ман сарт» демагани бу кунда сартни йўқлигини ва замонида бўлса-да, мунқариз бўлганини далилидур. Хўб, туронийларни сартлигини даъво этатургонларни далили бўлса, лутфан баён этмоқларини илтимос этармиз. Ва далиллариға қараб, албатта, аҳли қалам муҳокама жорий этарлар. «Сарт» атамоқға ошиқ бўлганлардан баъзан дерларки: «Ҳар ҳолда туркистоний ва бухорийлар охирги замонларда сарт аталиб ва бу исм машҳур бўлубдурки, мунинг тарк этмоғи мумкин йўқдур».

Бу сўз бир неча важҳдан тўғри эмас. Масалан, усули жадидчи ёинки тараққийпарвар ва маданияти ҳозира толибларини Туркистонда баъзан кофир «бобий», Истанбулда «мосун», Эронда ҳоказо «бобий» атабдурлар. Ҳолбуки, «бобий» ва «мосун» бошқа, тараққийпарвар мусулмон бошқадур. Бобий ва мосунлик ила фахр қилатургон номусулмонлар бўлганидек, тараққийпарвар мусулмон бобий ва мосунликни ўзиға нисбат беришни абадан қабул қилмайдур.

Энди маданиятпарвар мусулмонларнинг «бобий», «фарра»*, «мосун» исмлари баъзи халқ тарафидан бизға берилибдур, деб мусулмон исмини қўюб, ўзини «бобий» ва «фарра мосун» атамоғи ва шул номағруб исмларни ўзиға тоқмағи муносибми? Албатта, йўқ дерсиз. Бас, туронийлариинг ўзиға махсус ва машҳур уруғлари бўлуб туруб, мажҳул бир уруғ исмини ўзлариға тоқмасликлари табиийдур, албатта.

Дерларки, сарт демайдук-да, на дейлук? Жавоби ниҳоят осон! Туркистон ўзбеклари, тожиклари, араблари, турклари, руслари, яҳудийлари агарда десаларки, биз Туркистонни турк, араб ва форсийни ташхисдан* ожиз ва барчасиға умумий бир исм керак. Бул суратда дермиз. Ундай бўлса тўғри «Туркистонли», «Туркистон мусулмонлари» ёзингиз. Йўқ! Бўлмаса, балки бир аср сўнгра Туркистонда мавжуд яҳудий, рус, турк, тожик ва араблар бир либос ва бир ҳайъатға кирар-да, сиз яна барчасини «сарт» атарсиз.

Тотор муаррихларидан муҳтарам Заки Валидий афанди «сарт» иборати тўғрисинда тақрибан шундай деюр: «Бир замонлар Туркистон халқи сарт бўлганлар. Аммо Чингизлар ва мўғулларни истилоси сабаби-ла исмлари алмашгандур. Самарқанд ва Бухорода сарт йўқ ва ҳам тожик ва араб ва ўзбеклар сарт эмас. Ҳўқанд ва Тошканд халқи сартдур, азбаски, алар уруғини билмайдур ва ҳам алар на турк ва на ўзбек ва на тожик ва арабға ўхшайдур. Сарт исмлик қабила Туронда бўлмаса-да, эски китобларда бор».

Юқоридаги сўзлар мунга жавобдур.

(Бақияси бор)

Маҳмудхўжа 

«Ойна» ж., 1915 йил, 22-, 23-, 25-, 26-сонлар,
314—315-, 338-340-, 386—388-, 478—480-бетлар.

 (Давоми бор) 

Минбаъд – бундан буён
Ахуз – олинган
Муҳаққақ – тўғрилиги исботланган
Рабт этилмоқ – боғланмоқ
Маҳз – фақат; ғирт; тоза
Файсал – ечим, қарор
Тасхир қилмоқ – забт этмоқ
Теъдод этмоқ – санаб чиқмоқ
Таълифот – асарлар
Истибдод- ройъи – зулматпарастлик
Тафриқа – ажраб кетиш
Мусамма – юқори айтилган
Фарра – ажойиб
Ташхис – эътироф этиш, аниқлаш

[1] Шерали Лапин—1917 йилдаги «Шўройи уламомшпг муас- сисларидап, сўнг муҳожир. 1895 йилда русча «Узбек тпли грам- матикаси», 1900 йилда «Самарқапдда Шоҳизинда» китобларини чоп эттирган.
[2] Машҳур миссионер Н. П. Остроумовнинг 1890—1895 йилда- ги босилган «Сартн» китоби кўзда тутилмоқда.
[3] И. И. Гейер — сайёҳ.
[4] Л. 3. Будагов (1812—1878) — шарқшунос.
[5] Шайх Сулаймон Бухорий (1821—1880) — луғатшунос.
[6] Д. Н. Логофет — шарқшунос.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube