Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Атамбоевга савол: “Қандай бойидинг?”

Атамбоевга савол: “Қандай бойидинг?”
01 Şubat 2017 - 8:38 'да юкланди ва 1903 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қирғизистон парламенти депутати, мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси раиси Ўмурбек Текебаев 31 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида президент Атамбаевдан ўз бойлигини қандай йўллар билан топганнии исботлаб беришни талаб қилган.

-Масалан, Бабанов бензин, Турсунбеков ун, Артикбаев дори сотиб бойиган. Атамбаев нима ишлаб чиқарганини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун мен унга депутат сифатида расмий сўров жўнатамоқчиман. “2017 йилни “Иймон йили”, деб эълон қилдингиз, “Иймон йилида” иймон сирларини очинг, бойликларингизни қандай йўллар билан топгансиз, қанча солиқ тўлайсиз, бойликингиз манбалари нималар?” деб савол бермоқчиман, – деди депутат.

Текебаев президент Атамбаевга таалуқли бўлган фирмалар ва Атамбаевнинг даромадлари 2010 йил 7 апрель инқилобидан сўнг нега кескин ўсиб кетгани тўғрисида маълумот йиғаётганини билдирди.

Текебаевнинг бу баёнотига президент маъмурияти зудликда жавоб қайтарди:

– Алмазбек Атамбаев Совет давридаёқ бойиб кетганини ҳеч кимдан яширган эмас. Дастлабки миллионларини у китоб нашр этиш орқали тўплаган. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида бу жуда даромадли бизнес бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Китоб сотиб тўплаган пулларига Атамбаев корхоналарнинг акцияларини сотиб олган. Бу нарсаларнинг барчаси президентнинг солиқ декларациясида кўрсатилган, – деди президент маъмурияти ахборот сиёсати бўлими раҳбари Алмаз Усенов.

Бироқ сиёсатшунос Даниел Қадирбеков мухолифатчи Ўмурбек Текебаевнинг иддаоларини асосли, деб ҳисоблайди. У президент Текебаевнинг расмий сўровига жавоб беришига шубҳа билдиради.

– Агар президент ўз бойлиги тўғрисида очиқ маълумот берса, унда бу бойлик ҳалол меҳнат билан топилганига ишонса бўлар эди. Текебаевнинг сўровига кўра, олти йилдан бери давлатни бошқариб келаётган президент мана шу олти йил ичида топаган барча бойлигининг манбаларини исботлаб бериши керак. Бироқ президент Текебаевга жавоб беришни хоҳламайди, деб ўйлайман. Мен президент бойликларини ҳалол йўл билан топганини эҳтимолдан соқит қилмаган ҳолда айтаманки, 90-йилларда легал тарзда бойлик тўплаш иконияти йўқ эди, -деди сиёсатшунос.

Айни пайтда Алмазбек Атамбаев жамоатчиликка бир неча маротаба тадбиркорлик фаолиятини 1989 йилда бошлаганини, Қирғизистондаги энг биринчи хусусий ширкатни ташкил этганини ва президент Ақаев “Вольво” миниб юрган пайтда у “Мерседес” машинасига эга бўлганини айтган эди.

Қирғизистонда шаклланган анъанага кўра, президентнинг ўтган йилги солиқ декларацияси жорий йилнинг апрель ойида жамоатчиликка эълон қилинади. Шунинг учун ҳозирча Атамбаев 2016 йилда қанча даромад топгани тўғирсида маълумот йўқ.

Атамбаевнинг 2015 йилдаги солиқ декларациясида эса бир йилда президент 1 миллилн 300 минг сўм ойлик олгани, бироқ унинг чиқимлари 34 миллион сўмни ташкил этгани қайд этилган.

Атамбаев ўз солиқ декларациясида 116 квадрат метрли уйи жойлашган деярли 3 гектарли ҳовлиси ва қарийиб 7 гектарли боғи борлигини ҳам таъкидлаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар