Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон “эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари бўғиладиган” давлатлар рўйхатида

Ўзбекистон “эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари бўғиладиган” давлатлар рўйхатида
01 Şubat 2017 - 11:08 'да юкланди ва 1777 марта ўқилди.

Freedom House халқаро ташкилоти эркин бўлмаган давлатлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.

Ҳар йили эълон қилиб бориладиган ҳисоботнинг навбатдаги рейтингида Ўзбекистон экспертлар томонидан берилиши мумкин бўлган 100 баллдан 3 балл олиб “эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари бўғиладиган” 49 давлат қаторидан жой олди.

Ўзбекистон эркин бўлмаган давлатлар ичида учинчи ўринга қўйилган. Биринчи ўринни -1 балл олган Сурия, иккинчи ўринни 1 балл олган Тибет, учинчи ўринни эса Эртирея, Туркманистон ва Ўзбекистон эгаллаган.

Ўзбекистондан кейинги ўринлар Жанубий Судан, Сомали ва Суданга берилган.

Freedom House рейтингида энг эркин мамлакатлар учлигига ҳар бири 100 баллдан олган Норвегия, Финландия ва Швеция киритилди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар