Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Деҳқонлар

Деҳқонлар
03 Şubat 2017 - 7:30 'да юкланди ва 1628 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(26)

1Деҳқонлар

Офтоб ботишидан олдинроқ “Каттагўр”нинг жомеъ масжидига етиб бордим. Қалъасимон қурилган бу масжид саҳни кенг ва очиқ, айланасига катта-кичик бир нечта ҳужралар қурилган, дарсгоҳ ва хонақоҳдан иборат бўлиб, Туркистон масжидларига ўхшаб кетар эди.

Машриқ томондаги каттагина мақбара Имом Кархийнинг мозори эди. Масжиддан азон товуши янграгач ичкарига кирдим. Бир қоп-қора киши азон айтаётган эди. Бунчали қора одамни Туркистонда ҳеч учратмаган эдим. Мен ва яна бир киши шул кишига иқтидо қилиб намозни адо қилдик.

Ёнимдаги киши суннатларга ҳам қарамай чиқиб кетди. Имом ҳам суннатларни тез-тез ўқиб чиқиб кетди. Ўзим якка суннату-нафлларни ўрнига қўйиб ўқиб намозгоҳдан чиқиб, мозор томон юра бошладим. Имом менинг чиқишимни кутиб турган экан. Мозор томонга кетаётганимни кўриб:

— Йўл буёқда —, деди туркман лаҳжасида.

Дарвозадан чиқар-чиқмас имом ичкаридан ҳалқани солиб беркитиб олди. Кеч кириб машриқ уфқидан кўтарилган қоронғулик бутун оламни ўз домига торта бошлади. Кечани қаерда ўтказишни ўйлай бошладим.

Масжидни ташқарисидан бир айланиб чиқдим. Деворлари қалин ва баланд экан. Машриқ томонда жуда катта ер экинга тайёрлаб қўйилганди. Нарироқда бир қудуқ олдида жуда ҳам баҳайбат, икки-уч одамнинг ҳам қулочи етмайдиган бир тут дарахти тарвақайлаб ётарди. Илгари бу ерлар ва мозорга ёпишиб турган икки боғ масжид ва мозор учун вақф қилинган бўлиб, ҳозирда “колхоз” ҳисобига ўтказилган эди.

Дарахт олдига бориб, қудуқ устидаги туянинг устига ёпиладиган эски-туски ёпинчиқлардан олиб дарахтга чиқдим. Йўғон бир шохига яхшилаб тўшаб ҳуфтондан сўнг уйқуга кетдим.

Субҳдан олдин уйғониб ерга тушдим. Чорва молларига тайёрлаб қўйилган сувда таҳорат олиб, намоз ўқидим.

Бир қанча дуо ва нолалар билан Роббимга мурожат этиб ухлаб қолдим. Иккинчи бор уйғониб бомдодни ўқиш учун масжидга бордим.

Эшик беркитилган кўйи турарди. Ҳар қанча овоз қилдим ҳеч сас бўлмади. Ноилож эшик олдида намозни ўқиб, Туркистон мусулмонларининг қисматига ачиниб кетдим. Бошларига келаётган бу мусибатлар ва синовлардан Аллоҳ нажот беришини тилаб, узоқ йиғлаб дуо қилдим. Кўз ёшларим билан қўзғалиб чангалзор томон равона бўлдим.

Бир тепаликка чиқиб Қуръон ўқидим, махсус ояти-зикрларни анча вақтгача ўқиб ўтирдим. Жуда очқаб кетганим учун чангалзорга кириб тўйиб тутдан едим. Кунлар шу тартибда ўта бошлади. Тунни дарахт тепасида, кундузи чангалзорда, очликдан чўғдек ёнаётган қоринни тут билан ўчирардим.

Бир куни чангалзордан чиқиб жўяк олаётган деҳқонлар томон аста бориб, “Ассалому алайкум, ҳорманглар” деб юбордим беихтиёр. Улар мени қизғин кутиб олдилар. Кўринишидан янги деҳқонлар эди. Уларнинг ишларида на нафосат ва на маҳорат бор эди.

—Нима экмоқчисизлар?

—Памилдори — деди улар.

—“Памилдори?!” — дедим ҳайратланиб. Бу жўякларда памилдори ҳосил бермайди. Сув тўлиқ айлана олмай, қуруқ тупроққа аралашиб қолади. Шу билан мавсум ўтиб меҳнатларинг зое бўлади.

—Худа ёрлақагур, қандай жўяк олайлик — дейишди, улар хурсанд бўлиб.

Фарғона водийсининг ҳар бир шаҳар ва қишлоғида сабзавот экинлари экилиб деҳқончилик қилинарди. Менинг ҳам бу ишлардан озроқ маҳоратим, тажрибам борлиги учун ишга шўнғиб кетдим.

Улар билан саккиз кун бирга ишладим. Ишим уларга манзур бўлиб, иш ҳақидан ортиқча 40 рубл ундириб беришди.

Ўша кунлари қизғин ишлаётган эдим. Бир маҳал тушлик вақтида наслдор отга минган оқ-қизилдан келган бир шахс биз томонга кела бошлади. Ишбошимиз уни иззат-икром билан отдан туширди. Қўлидаги таёқчаси билан аста экинларни кўздан кечириб мен тарафга кела бошлади.

Тўсатдан мункиб кетиб йиқилиб, оёқ суяги чиқиб қолди. Ишбоши дарров кўтариб табибга югурди. Бу шахс коммунистларнинг масъул аъзоларидан бири бўлиб, яҳудий мазҳабини ушлаган эди. Менинг олдимга етиб келганида албатта сўроқ-савол қилиб бир балони бошларди. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бу балони ҳам ўзи даф этди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort istanbul escort escort bayan bayan escort bayan escort