Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Изтироб

Изтироб
09 Şubat 2017 - 8:00 'да юкланди ва 1785 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(28)

1ИЗТИРОБ

Бу ерга кириш ман қилинган жой бўлиб, жосус деб ушлаб олмасинлар, деган хаёлда шаҳар томонга қайтдим.

Бу мазлумаларнинг ҳолатидан қалбим қон йиғлар эди. Уларнинг овозлари қулоқларим остида жаранглар, ғам-андуҳ билан ёрдам сўраб жовдираган нигоҳлари қалбимга наштардек санчилиб, оғритар ва: “Ҳой Туркистон азаматлари! Ғайрат-шижоатингиз қаерда қолди?! Фарзандларингиз ғайри динлар чангалида топталиб хорланяптику!” — деб нидо қилаётгандек бўларди.

Юрагим ҳайқириб, ғайратим жўш уриб кетди, лекин қандайдир бемажоллик бутун баданимни ҳолсизлантириб, юм-юм йиғлаб юбордим.

Шаҳарга яқинлашиб, бир тепаликка кўтарилдим. Шаҳарга назар ташлаб масжид ахтардим. Узоқдан чангалзорга туташиб турган бир масжид кўринди. Шу томонга қараб йўл олдим.

Масжидга келганимда пешиннинг вақти чиқишга оз қолган эди. Масжид қадимий бўлиб, Афғонистондан келиб-кетувчи савдогарлар ва мусофирлар шу ерда истиқомат этардилар. Намозхонларнинг аксарини ҳам афғонийлар ташкил этарди.

Таҳорат олиб намоз ўқий бошладим. Хаёлимдан ўша бечора мазлумалар ҳеч кетмас эди. Уларнинг қиёфалари бирма-бир кўз олдимдан ўтиб шу ўтирганимча йиғидан тўхтай олмас эдим. Йиғлай, йиғлай ухлаб қолибман. Кўзимни очсам чеккада ўтирган бир киши келиб:

— Афғонистонга кетасизми? — деб сўраб қолди.

Оғзимдан “Ҳа” деган сўз чиқиб кетди. Хаёлимга келган ўйдан, “ҳа” деганимга афсус эта бошладим. Бу киши ҳам коммунистларнинг одами бўлиши эҳтимоли бор эди.

Юзимдаги ўзгаришни сезиб, “хотиржам бўл”, — деди-да, орқасидан юришга ишора қилиб юра бошлади.

Асрни ўқиб масжиддан чиқдик. Шомга яқин бир карвонсаройга етиб бордик. Ичкарида бир жамоа афғонийлар яшар экан. Йўлбошчи ўзини таништирди.

У бир афғоний толиби илм бўлиб бир неча йилдан буён йигирматача муҳожирни Афғонистонга ўтказиб қўйган эди.

Менга қараб: “Иншааллоҳ сизни ҳам дорул-исломга олиб кетаман. Сиздан бошқа яна икки ватандошингиз бор. Эртага кечаси таваккал қилиб чиқиб кетамиз. Эртага шомдан олдин етиб келинг” — деди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort