Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Газ ва электрдан қарздорларнинг мол-мулки мусодара қилинаяпти

Газ ва электрдан қарздорларнинг мол-мулки мусодара қилинаяпти
09 Şubat 2017 - 14:05 'да юкланди ва 1744 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида газ ва электрдан қарздорларнинг мол-мулки мусодара қилинаëтгани борасида жизахликлар “Озодлик” радиосига шикоят қилишган. Уларнинг айтишича¸ қарздорлардан ҳақни ундириш мақсадида ташкил қилинган ўн кишилик “хатлов гуруҳлари” уйма-уй юриб қарз ундиришмоқда.

Зафарбод туманида яшовчи Баҳтиëр Умурзоқовнинг айтишича¸ видеотасвирчи билан келган ва ораларида милиция ҳамда прокуратура ходимлари бўлган гуруҳ унинг уйидаги моли ва телевизорини қарз эвазига олиб кетган. Бу воқеа eltuz.com нашрида ҳажв ҳам қилинди.

Eltuz.com нашридан олинган карикатура

Eltuz.com нашридан олинган карикатура

​Жиззах газ таъминоти идорасидаги муҳандиснинг билдиришича¸ бундан олдин қарзини тўламаганлар иши судга оширилиб, мол-мулки мусодара қилиниши ҳақида огоҳлантирилганлар.

Мулозимга кўра¸ Жиззах вилоятида 300 киши катта миқдорда газ қарздори сифатида жавобгарликка тортилган.

Газ идорасидаги мулозимнинг айтишича¸ бу тадбирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг газ ва электр қарздорларига чора кўриш борасидаги январь чақириқлари ортидан тезлашган.

Жиззах вилояти бўйлаб газ ва электрга оид қарзни йиғиб олиш ҳақида вилоят ҳокимлиги махсус тадбир ишлаб чиққан.

Бу тадбир доирасида газ ва электр идораси¸ милиция ва прокуратура ходимларини ўз ичига олган 10 кишидан иборат гуруҳлар туман бўйлаб қарз ундириш ишига сафарбар қилинган, дейди суҳбат давомида мулозим:

– Тадбир давомида аниқланган қарздорликни ундириш чоралари кўрилаяпти. Прокуратурадан вакил, ички ишлар вакили, суд вакили келарканда, кимнинг катта қарзи бўлса, шу ернинг ўзида прокурор жиноий иш очиб шу ернинг ўзида суд ҳукм чиқариб, қарздорликни қоплайдиган суммадаги телевизор бўладими, қўй ëки мол бўладими мусодара қилинаяпти,- дейди мулозим.

Унга кўра, бу тадбир учун Вазирлар маҳкамасининг 283-фармойишига асос бўлмоқда. Фармойишга кўра¸ мижознинг қарз миқдорини аниқлаш учун мол мулки хатланиши мумкин.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар