Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мақола ва чиқишларга жавоблардан

Мақола ва чиқишларга жавоблардан
16 Şubat 2017 - 8:00 'да юкланди ва 963 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(55)

МАҚОЛА ВА ЧИҚИШЛАРГА ЖАВОБЛАРДАН

Мўътабар расмий «Туркистон вилоятининг газети» 32-рақаминда «Ойна»нинг «Сарт сўзи мажҳулдур» мақолаларини ёқтурмай ва ҳам боиси фитна ва сиёсий деб ёзадур.

Биз камоли эҳтиром ила баён қилурмизки, мазкур мақолаларнинг «боиси фитна ва ё сиёсий»лигиға ақлимиз етмайдур. Бизча ул мақолалар тарихий, воқеий ва илмий бўлуб ҳамда они биз ижод қилганимиз йўқ, балки бизни ёзганларимиз муаллими муҳтарам Ўстромўф ва жаноб Шерали Лапин ва бошқа насоро ва мусулмон муҳаррир ва олимларнинг бир неча саналар муқаддам қилган баёнини ёзмоқ ва ўз мушоҳидотимизни арз қилмоқдан иборат эди.

Такрор айтармиз, бизни(нг) маслакимиз илмий ва фаний бўлуб, сиёсатға ақлимиз эришмайдур.

Мўътабар «Туркистон вилоятининг газети»га 10 санадан зиёда бир муддатдан бери ҳар сана бир неча мақолаларимиз мудири муҳтарам Ўстромўф жанобларининг мусоадалари ила ёзилиб келмакда бўлуб, ул жаноб маслаки ожизини «мусулмонларнинг рус маданиятиға ташвиқчилиги»ға илм ҳосил этган бўлса керак.

Албатта, биз лойхити эмас, балки «Сарт сўзи мажҳулдур» мақолалариға хато бордур. Лекин муни «боиси фитна ва сиёсий» деганлариға, тўғриси, ажабға қолармиз.

Дигар тарафдан, муҳтарам ҳамдинларимиздан баъзилари бизни рус миссйўнериға тобеъ бўлган ва халқни рус қилдургучи, деб билмасдан ифтиро қиладурлар.

Боқий, авфу қусур маржудур[1].

(Давоми бор) 

 [1] Қусурни авф этиш ҳимматдир.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар