Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ раиси Рустам Иноятовнинг яна бир арзандаси қулатилди

МХХ раиси Рустам Иноятовнинг яна бир арзандаси қулатилди
15 Şubat 2017 - 20:21 'да юкланди ва 5464 марта ўқилди.

“Озодлик” радиоси хабарига кўра¸ Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича ўринбосари Мирағлам Мирзаев ўтган ҳафта ишдан олинган.

У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 9 феврал куни ўтган селектор йиғилишида ИИВ ва прокуратура тизимларини танқид қилгани ортидан ишдан олинган.

“Озодлик” манбасининг айтишича, Мирзаев пенсияга жўнатилган.

Мирағлам Мирзаев 2014 йил февралида марҳум президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг уйида рейд ўтказишга санкция бергани билан танилган. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга яқин бўлган Мирағлам Мирзаев узоқ йиллар давомида Тошкент прокуратурасида мавқеи ўзгармасдан қолаëтгтан ягона мулозим эди:

– Мирағлам Мирзаевни турмуш ўртоғи Муҳаббат Ҳасанова МХХ раиси Рустам Иноятовнинг хотини Флора Иноятова билан яқин дўст. Бу дўстлик боис Мирзаев 20 йилдан бери лавозимида мустаҳкам турган эди. Ҳозир ишдан олинди. Мирзаевнинг ўғли Тошкент шаҳар МХХ сида ишлайди. Ўғлининг ҳам ишдан олиниши эҳтимоли бор¸ дейди манба.

Расман тасдиғини топмаган маълумотга кўра¸ Ўзбекистон Бош прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Хуррамов ҳам ишдан олинган.Хуррамов устидан жиноий очилган ва эхтиëт шарти билан вақтинча ҳибс қилинган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Гулноза Рахимова Тошкент шаҳар прокуратурасидаги кадр ўзгаришлари ҳақидаги “Озодлик”нинг телефон орқали саволини изохсиз қолдирди.

Тошкент шаҳар прокуратурасидаги энг таъсирли мулозимнинг лавозимдаги умрига нуқта қўйган 9 февралдаги мажлисда ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рамзиддин Ғаффоров¸ Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Бобожонов ва Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Бобохўжаевлар ишдан бўшатилган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар