Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зиё Бунёдов

Зиё Бунёдов
17 Şubat 2017 - 5:00 'да юкланди ва 1013 марта ўқилди.

ЗИЁ БУНЁДОВ

Зиё Бунёдов вафот қилибди, Оллоҳ раҳмат айласин, жойи жаннатда бўлсин. Бу зот собиқ совет туркологиясининг кўзга
кўринган сиймоларидан эди. Зиё Бунёдов Озарбойжондаги носоғлом сиёсий муҳит қурбони бўлди. Бу инсон номусли бир шахс эди, тўғри сўзли ва жасур одам эди. Унинг жасоратидан ва тўғри сўзидан қўрққанлар унга ўқ уздилар.

Сизга маълумки, совет давлати мафкураси турк халқларини тарихий шуурдан маҳрум қилиш учун узоқ мужодала қилди, бу халқлар тарихини бузиб кўрсатди ёки уни кўздан яширишга уринди. Бунга қарши бизнинг олимларимиз ўзига хос бир шаклда кураш олиб боришди. Ўзбекистонда академик Иброҳим Мўминов, профессор Эргаш Рустамов, профессор Ҳамид Сулаймон каби олимлар фаолияти бу курашнинг ўрнагидир. Улар оригинал асарлар ёзишдан кўпроқ мавжуд тарихий қўлёзма ёки инқилобдан аввал босилган илмий асарларга маънодор шарҳлар ёзардилар ва шу йўл билан бизнинг шууримизни ойдинлатиб турдилар.

70-йилларда озарбойжонлик олимимиз Зиё Бунёдов ҳам арабчадан таржима қилган “Жалолиддин Мангуберди ҳаёти” ҳақидаги китоби ва ўзи ёзган “Хоразмшоҳлар тарихи” асари билан турк жумҳуриятларида жуда машҳур бўлган эди.

Зиё Бунёдов, айни пайтда, масалага турк дунёсидаги баъзи олимлар каби тор ва маҳдуд перспективадан қарамас эди. У турк халқларининг умумманфаатларини қавмчиликдан, маҳаллийчилик-дан устун қўйган ва турк халқларининг ўртоқ тақдирига ишонган соғлом руҳли, тийрак кўзли аллома эди.

Оллоҳ унинг руҳини шод қилсин.

(22. 02. 1997)

(51)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (159-саҳифа)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар