Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Болалар мактуби

Болалар мактуби
19 Şubat 2017 - 8:00 'да юкланди ва 929 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(56)

«КИТОБАТ УЛ-АТФОЛ»[1] (1908)дан

…Туркистоннинг қадим мактаблариндаги болалар 5 йил ўткаргандан сўнг хат машқ қилиб, баъдинда иншо ёзадурлар.

Ўшал иншолар ниҳоят мушкул суратда арабий махлут* форсий ва туркий ёзилгандурки, шогирдлар нари турсун, баъзи мактабдорлар зўрға билур. Ўйла* мушкул иборатлик узун иншолар, албатта, бола зеҳнини очмай, балки фикрини йўқ бўлушиға сабаб бўлур.

Билжумла мамолики исломиянинг мактаблариндаги болалар учун енгил суратда иншо тайёрланубдурки, ибтидоийя, рушдийя, эъдодийя мактаб талабаларини ҳар бириға мувофиқ суратда иншо таълим бериладур. Яъни шогирдлар ибтидоий мактабға кириб, қалам юргузгонидан сўнг ҳар нав мактуб таълим олмоқ ила батадриж усули таҳрир ва китобати замония ва маҳаллийя ҳам адабиёти миллийя таҳсилина бошлаб, бора-бора таҳсилларини охириғача маҳорат ҳосил этадурлар.

Биз ҳам шул қоидаға биноан мажмуанинг китобат ва иншо унвонинда авлоди ватан учун расмий ва хусусий ҳамда Туркистоннинг шаръий ва миллий маҳкамаларина маъмул* барча васойиқ* ҳужжату билжумла мусулмон валаснўйи управители (ноҳия мудири) ҳузуринда бўлатургон дознания, протокол, қабоҳатнома ва расмий ҳар нав мактуботларни муҳтавий* бир неча жуздан мураккаб бир асар нашр этмоқ амалинда эдук. Шу мақсадға ушбу «Китобат ул-атфол»ни нашри ила шуруъ этдим.

Мактабимизни асоси болалар ва барча талаба тоқатинча «тавҳиди лисон»* таъмим* ва тафҳим мактуботи туркия ва форсиядан иборатдур. Маа фиҳи ватанимиздаги котиб ва муҳаррирларнинг фикриға, баъзи нуқталарға риояни лозим билинди. Иншоотнинг* келар жузъиларининг тадрижи тавҳиди(ни) лисонға ходим ҳам туркийча ва форсийча адабиёт ҳолиға тақлидан ва бироз муфассал ёзмоқ ниятидаман.

Шуни ҳам айтайинки, Туркистонни қадим ва жадид билжумла мактаблариға форсий ва туркий назм ва нашр китоблари махлут таълим ўлунур. Ани учун иншоотларимиз ҳам форсий ва туркий тилларинда мухталит тартиб қилинди.

Муаллим афандилар мактаб болалариға мундаги мактублардан оз-оз бўлуб, ҳар калима ва жумла маъносини билдируб, сабоқ ва таълим бермоқлари ва имтиҳон олмоқлари маржуъдур*. Шул тариқа ила Туркия, Персия, Афғонистон, Ҳинд, Кафкоз ва Тотористон мамлакатлари шевасиға ёзилган барча мақола ва китоблардан истифода этмоқ ҳам алар шевасига қалам ишлатмоқ: ва адабий тил ила ҳар нав хат ва таҳрирот ёзмоқ талабамизға мумкин ва осон ўлур умидиндамиз.

(Давоми бор)

*
Махлут – аралаш, қорошиқ
Ўйла – шундай
Маъмул – амалдаги
Васойиқ – васиқалар
Муҳтавий – ўз ичига олган
«Тавҳиди лисон» – тил бирлиги
Таъмим – ёйиш
Иншоот – мактублар
Маржуъ – ўринли

[1] Болалар мактуби.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар