Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кимса сирим билмас…

Кимса сирим билмас…
20 Şubat 2017 - 5:00 'да юкланди ва 859 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Қумлар чиқибдир

Ҳақ таоло, бу қанақа аҳволдир,
Дур деб ичганимдан қумлар чиқибдир.
Бу етимча, шумлиги кўп иқболдир,
Ҳалол деб еганим, ҳаром чиқибдир.

Кимса сирим билмас, ўзин ўлдирса,
Илож йўқ бандага Тангри билдирса,
Элга шодлик, шодёналик индирса,
Менга ҳамроҳ бўлган ғамли чиқибдир.

Мен маҳкумман ўртанмоққа, пишмоққа,
Киши йўқ сўзлашиб, дард айтишмоққа,
Қишлоғимга кирсам, ҳол сўрашмоққа –
Бириси лол, бириси гунг чиқибдир.

Мендан юзин бурар элим, кўрганим,
Тенгсиз душман чиқар сирим берганим,
Фақир деб, олдига нонлар тўкканим,
Тебранганда, девдан дамли чиқибдир.

Махдумқули, кўрганимда ҳисоб йўқ,
Таъмалар пуч, элимдан бир умид йўқ,
Даргоҳига эр деб, бордим, ҳиммат йўқ,
Кўпин кўрдим, бир хуноса чиқибдир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар