Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Элнинг оғзи ошга етгани чоғи…

Элнинг оғзи ошга етгани чоғи…
21 Şubat 2017 - 7:00 'да юкланди ва 1266 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Топмади

Номарднинг қурисин кўкарган боғи,
Устига йиқилсин, суянчи тоғи,
Элнинг оғзи ошга етгани чоғи,
Бурни тошга тегди, омон топмади.

Очкўзларни жодулади мол билан,
Олимларга амал берди ҳол билан,
Шоирларни йиқди, қилу қол билан,
Адиблар алданди, даврон топмади.

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир,
Шайхларнинг ичига солди хавотир,
Имомда қолмади, юз билан хотир,
Таланди, мўминлар, замон топмади.

Отамонга берди, инон-ихтиёр,
Қайта, коммунистлар бўлди бахтиёр,
Меҳнаткаш халқ бурда нонга бўлиб, зор,
Ҳалол бойлар, синди, имкон топмади.

Мустақиллик кишанланди, бир муддат,
Ақидани келиб, қўпти, қиёмат,
Жаллод ўзи юрт бошида, валломат,
Ноҳақ қонлар оқди, дармон топмади.

Мурод, сувга оқсин, Чўтирнинг моли,
Фиръавндек бўлсин, тақдири, ҳоли,
Бу ишларнинг бир кун тутар, уволи,
Нолалар, ўқ бўлди, камон топмади.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар