Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир овоз янгради, ёритиб тунни…

Бир овоз янгради, ёритиб тунни…
24 Şubat 2017 - 7:00 'да юкланди ва 842 марта ўқилди.

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(41)

Булбул

Япроқларда синиб ой нури
Сукунат бокира эди шу қадар.
Бир овоз янгради, ёритиб тунни,
На унда доғи бор, на унда кадар.

Осмон эвирилди, чақмоққа буткул,
Аммо шаффоф эди шарпасиз олам.
Лаҳзалар ичида йўл босди кўнгил,
Минг йилда етишмас, қувлаган одам.

Узаниб, бу нурни тута олмас қўл,
Чангида қолади, хаёллар талон.
Шуурдан ўтади бу овозга йўл,
Очилса, ишқ уйи эшиги нолон.

Нуридан тажаллу бўлган бўлса дил,
Эришар бир куни шаксиз зиёга.
Куйига ноласи бўлмаса мақбул,
Сингиб кетар, қайтиб, улкан дунёга.

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар