Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Уйғониш даврининг ажойиб султони…

Уйғониш даврининг ажойиб султони…
24 Şubat 2017 - 8:00 'да юкланди ва 2473 марта ўқилди.

Жавоҳарлаъл Неру. Бобур («Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан)

…Афғонлар Ҳиндистонни фатҳ этдилар ҳамда кейинчалик ерли халқ билан аралашиб кетдилар. Олийнасаб ҳоқонлар олдида энди аввало, халқнинг нафратини сўндириш, аҳолини ўз томонига оғдириб олиш вазифаси кўндаланг турарди. Улар мазкур мушкулотни бартараф этиш учун бешафқатлик кўрсатишни бас қилиб, сабр-тоқат кишиларига айландилар, ўзларини бегона босқинчидай эмас, балки ҳиндлардай тутдилар. Бу аввал бошда оддий бир сиёсат бўлса, вақт ўтган сайин аста-секин, ўз-ўзидан умумий жараёнга айлана борди. Шимоли-шарқдан келган кишилар ҳинд муҳити таъсирида ерли халқ билан аралашиб кета бошладилар. Халқ орасида янада қудратлироқ, тафаккур ва турмуш тарзининг уйқашиб кетишига олиб борадиган оқим пайдо бўлди. Аралаш маданият куртаклари юз кўрсатди ва кейинчалик Шоҳ Акбар фаолиятига замин яратилди.

Акбар Ҳиндистондаги империя ривожида катта ўрин тутган мўғуллар сулоласининг учинчи султони эди. Унинг бобоси (Бобур) 1526 йилда Деҳлини забт этган бўлишига қарамай, бу юртда ўзини доим бегонадай ҳис этар ва ростдан ҳам, ҳинд эли у учун бегона эди. У шимолдан бостириб кириб келди, ўша ёқда, Ўрта Осиёда бу вақтда темурийлар маданияти гуллаб-яшнаётган ва Эроннинг маданий-маърифий ҳаётига кучли таъсир ўтказаётганди. Бобурга ўзи кўниккан дўстона муҳит, Эрон ва Бағдоддан келтирилган фазилатли анжомлар насиб этмади. У шимолий тоғларнинг қорли юксакликларида бетиним кезди, Фарғонанинг ажойиб неъматларини жуда соғинди. У ҳинд юртидаги таассуротлари ҳакида сўзлаб айтгандики, «Латофатеким, Ҳиндустонда бор — улук вилоятдур…»

Бобур Ҳиндистонни фатҳ этгандан сўнг тўрт йил ўтгач, вафот этди. Вақтининг кўп қисмини жангу жадалларга ва истанбуллик машҳур меъмор лойиҳаси бўйича тикланаётган пойтахт — Агра қурилишига бағишлади. Истанбулда Султон Сулаймон ҳукмдор эди, унинг шарофати билан мазкур юртда ажойиб бинолар барпо этилди.

Бобур Ҳиндистонда жуда кам нарса кўрди, унга ёқтирмай муносабатда бўлганликлари туфайли кўп нарсаларни эътиборсиз қолдирди. У бизга асосан Шимолий Ҳиндистон маданиятининг инқирози ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу инқироз қисман Темур келтирган талафотлар, қисман қўли гул усталар, олимлар ва санъат аҳлининг жанубга нажот истаб қочиб кетганликлари туфайли содир бўлди. Бу эса ҳинд халқи ижодий қудрати юз тутган ҳалокат ҳақида ҳам гувоҳлик беради. Бобур мамлакатда қўли гул ҳунармандлар ва тадбиркор кишилар етарли, аммо ижодкорлик ҳамда кашфиётчилик руҳи мискин эди, деб хабар беради. Шу туфайли Ҳиндистон, ҳашаматли, дабдабали турмуш тарзи даражасига кўра Эрондан анча ортда қолди. Бу ҳол, балки, шундай ҳаёт кечиришга табиатан қизиқмасликдан ёки кейинги фожиали воқеалар оқибатидан келиб чиққанми, билмадим. Ўша вақтда ҳиндлар дабдабали ҳаёт кечиришга эронилардан кўра камроқ қизиққан бўлишлари мумкин. Чунки, агар қизиққанларида, турфа, ғаройиб анжомларни Эрондан ҳеч бир кийинчиликсиз олиб келишлари мумкин бўлиб, зеро, икки мамлакат ўртасида доимий алоқалар бор эди. Аммо Ҳиндистоннинг маданий турғунлиги ва заволининг сабаби кейинроқ юз берган воқеалардир, деган фикр ҳакикатга якинроқ. Мумтоз адабиётдан ва тасвирий санъат намуналаридан маълумки, бундан аввалги даврларда ҳам, турмуш кечиришнинг оғирлиги, ижтимоий аҳволнинг мураккаблигига қарамай, яратилган асарларнинг нафислиги ҳайратланарли даражада бўлган. Ҳатто Бобур Шимолий Ҳиндистонни забт этган маҳалда ҳам кўпчилик овруполик сайёҳлар мамлакат жануби — Вижаянагарада санъат ва маданиятнинг фавқулодда юксак ривожланганлиги ҳақида битиклар қолдирганлар.

Бироқ, ҳатто шундай бўлса-да, Шимолий Ҳиндистондаги инқироз жуда ҳайратланарли. Қотиб қолган диний эътиқод ҳамда ижтимоий ҳаёт тарзи маҳдудликни кучайтирди, тараққиётни бўғиб қўйди. Исломнинг ёйилиши, ўзгача тафаккурга, ўзгача ҳаёт кечиришга ўрганган чет элликларнинг кириб келиши мавжуд эътиқодда ва ҳаёт тарзида акс этди. Ўзга мамлакат кишилари олиб келган барча кўргиликлар кишилар тафаккур доирасининг кенгайишига сабаб бўлди.

Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди. Набираси Акбар эса янада мафтункорроқ бўлиб, янада кўпроқ фазилатларга эга эди…

«Дунё тарихига бир назар» китобидан

Оврўпо, Чин-Мочин, Япон мамлакати ва Малайзия дунёсидаги юртлар тарихининг баёни давомида биз ўн еттинчи аср охиригача етиб келдик ва ўн саккизинчи аср бошида тўхтадик. Ҳинд эли тарихи баёнини эса ўн олтинчи асрдан — Бобур замонидан бошлаймиз.

1526 йилда Бобурнинг заифу разил Деҳли султони устидан қозонган ғалабаси Ҳиндистонда янги даврни — Мўғуллар империяси даврини бошлаб берди. У кичик танаффуслар билан то 1707 йилгача, яъни 181 йил давом этди. Мўғуллар империясининг қудрати ва шуҳрати бутун Осиё ва Оврўпони эгаллади. Мазкур сулоланинг олти намояндаси яшаб ўтгач, у бўлиниб кета бошлади, маратхлар ва сикхлар ўз хонликларини тузиб олдилар. Бунинг устига келган инглизлар марказлашган ҳокимиятнинг парчаланаётганидан, мамлакатдаги тартибсизликлардан фойдаланиб, аста-секин ўз ҳукмронликларини ўрната бошладилар.

Мен сенга Бобур ҳақида баъзи нарсаларни айтиб берган эдим[1]. Унинг аждодлари тўғридан-тўғри Темурга ва Чингизхонга бориб тақалади. У муайян даражада ана шу фотиҳларнинг қудратини ва ҳарбий истеъдодини ўзида мужассам этганди. Бу вақтда мўғуллар Чингиз даврига нисбатан анча тараққий этган. Бобур ҳам энг фасоҳатли ва ориф кишилар сирасига мансуб эди. У диний мазҳабларга мутаассибларча берилишдан холи эди, санъатга, адабиётга ихлос қўйган, ўзи ҳам форсий тилда назм битарди[2]. Гуллару боғларни севар, жазирама Ҳиндистонда туриб, ўзининг Ўрта Осиёда қолган пурлатофат ватанини кўп бор ёдга оларди. «…Тамом боғлари рудқа мушрифтур, бинафшаси бисёр латиф бўлур. Оқар сувлари бор, баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур…» — деб ёзганди у ўз эсдаликларида.

Бобур Самарқанд тахтини эгаллаганида бор-йўғи ўн бир яшар ўспирин эди. Сенинг юртдошларинг бу ёшда мактабга боришади. Султонлик эса мушкул вазифа. Ҳар тарафдан уни душманлар қуршаб олганди. Унга шу ёшида муҳораба майдонларида от суришга, жанг-жадал қиличини тутишга тўғри келди. Тахтини йўқотиб, ўзининг долғали умр йўлидаги жуда кўп саргузаштларни бошидан кечириб, яна қайтиб олди. Шунда ҳам назму наво, санъат билан ошнолигини қўймади. Кобулни фатҳ этгандан сўнг, Ҳинд тоғлари орқали Ҳиндистонга кириб келди. Қўшини оз сонли бўлса-да, у ўша вақтларда Оврўпо ва Ғарбий Осиёда урф бўлаётган ўточар қуролларга эга эди. Жанг қилишга ботинган афғон ҳоқонининг[3] беҳисоб лашкари унинг музаффар қўшини томонидан узил-кесил тор-мор этилгач, Бобур ғолиблик тожини кийди. Бироқ бу билан унинг машаққатлари ниҳоя топмади, зеро, тақдирнинг унга атаб ҳозирлаб қўйган ўйинлари кўп эди. Хавф таҳдид солганда, саркардалар шимолга чекинмоқни маслаҳат бердилар, бироқ Бобур ўжар эди, айтдики, ўлимга-да юзма-юз борурмиз, билъакс чекинмасмиз. У чоғирни яхши кўрарди. Ушбу хатарли вазиятда чоғир нўш этмакни ҳам тарк қилишга азм айлади, барча хумларни кунпаякун қилишга буйруқ берди. Ниҳоят, ғалаба қуши яна унинг бошига қўнди. Бобур эса аҳдида қаттиқ турди.

У Ҳиндистон салтанатини тўрт йилгина бошқарди, сўнг омонатини топширди. Бу тўрт йил шиддатли жангу жадаллар билан кечди, ором фурсатлари жуда кам бўлди — шоҳ Ҳиндистон учун бегоналигича қолди. Истанбулдан машҳур меъморни чорлатиб, Аграда ажаб бир пойтахт барпо қилдирди. Бу — Буюк Сулаймон Истанбулни қайта тиклаётган вақт эди. Чорловга жавобан, меъморлар устаси Синон Ҳиндистонга шогирди Юсуфни юборди.

Бобур қолдирган эсдаликлар бу зотнинг ички дунёсига назар ташлашга ёрдам беради. У бизга Ҳиндистоннинг ҳайвонот олами, набототи, мевалари ва кишилари, ҳатто қурбақалари ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Шунингдек, ўзининг олис юртидаги ажойиб қовунлар, узумлар ва гуллар ҳақида ёзади. Унинг сўзларига кўра, бу юртда унга ҳайрихоҳ ҳеч ким, ҳеч нарса йўқ… Балки тўрт йиллик уруш давомида Бобур халқнинг ҳаётини етарлича яхши ўргангандир? Ёки, эҳтимол, бегона киши учун аҳолининг турмушини тушуниш, англаб етиш қийин кечгандир? Лекин ҳаётнинг маданиятлироқ қатламларига мансуб кишилар янги ҳукмдор билан мулоқотга киришишдан қочдилар. Нима бўлганда ҳам у бир қанча вақтдан бери ҳукмронлик қилаётган афғонлардан ҳам, ерли халқ ичидан ҳам муносиб кишиларни тополмади. Бобур жуда кузатувчан, таъсирчан зот эди. У кириб келган вақтда Шимолий Ҳиндистон заволга юз бурганди.

«Ҳиндустон мамолики, — ҳикоя қилади Бобур, — васе ва пурмардум ва пурҳосил вилоят воқе бўлубтур. Шарқи ва жануби, балки Ғарби ҳам Муҳит дарёсиға мунтаҳи бўлур. Шимоли бир тоғдурким, Ҳиндикуш ва Кофиристон ва Кашмир тоғлари била пайвасттур. Ғарби шимоли Кобул ва Ғазни ва Кандаҳор воқе бўлубтур. Жамиъ Ҳиндустон вилоятининг пойтахти Деҳли эрмиш…»

Шу нарса диққатга сазоворки, Бобур Ҳиндистонни, гарчанд, у ўзининг фатҳ этиши сабабли кўплаб хонликларга бўлиниб кетганига қарамай, бир бутун давлат деб биларди. Ҳиндистоннинг бирлиги ғояси унинг бутун тарихи бўйлаб ўтиб келган ғоядир.

Бобур ёзади:

«Ҳиндустон аввалги иқлимдин ва иккинчи иқлимдин ва учунчи иқлимдиндур. Тўртинчи иқлимдин Ҳиндустонда йўқтур. Ғариб мамлакате воқе бўлубтур. Бизнинг вилоятларга боқа ўзга оламедур. Тоғ ва дарёси ва жангал ва саҳроси, мавозиъ ва вилоёти ва ҳайвонот ва набототи, эли ва тили ва ёмғури ва ели борча ўзгача воқе бўлубтур… Синд сувини ўтгач, ер ва сув ва йиғоч ва тош ва эл ва улус ва роҳ ва расм тамоми Ҳиндустон тарийқидадур…

Яна Ҳиндустон бақалари, агарча ўшал бақалардектур, вале бу бақалар сувнинг юзида етти-саккиз қари югурадурлар».

Сўнг у Ҳиндистоннинг ҳайвонот ва набототи ҳақида сўзлаб, алқисса, кишиларга ўтади:

«Ҳиндустон кам латофат ер воқе бўлубтур. Элида ҳусн йўқ ва ҳусни ихтилот ва омизиш ва омаду рафт йўқ, табъ ва идрок ва адаб йўқ ва карам ва мурувват йўқ ва ҳунарларида ва ишларида сиёқ ва андом ва ража ва гўния йўқ ва яхши от ва яхши ит йўқ ва узум ва қовун ва яхши мевалар йўқ ва ях йўқ ва совуқ сув йўқ ва бозорларида яхши ош ва яхши нон йўқ, ҳаммом йўқ ва мадраса йўқ ва шамъ йўқ ва машъал йўқ…»

Беихтиёр Ҳинд ерида ўзи нима бор экан деб сўрагинг келади. Бобур мазкур сатрларни битаётганда, анча асабийлашган бўлиши ҳам мумкин.

«Латофатеким, Ҳиндустонда бор — улук вилоятдур. Ва олтун ва ярмоғи қалин бўладур… Яна бир латофати будурким, ҳар синфдин ва ҳар ҳирфагардин беҳад ва бениҳоят кўпдур. Ҳар иш учун ва ҳар нима учун жами муқаррар ва муайяндурким, ота-оналаридан бери ул иш ва ул нимани қила келгандурлар…»

Мен Бобур эсдаликларининг баъзи жойларидан парчалар келтирдим.

Бобур 1530 йилда, 49 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида эл оғзида машҳур бир ҳикоят юради. Фарзанди Ҳумоюн хасталаниб ётиб қолганда у, азбаройи муҳаббати зўрлиги туфайли ўз ҳаётидан кечиб, Ҳумоюнга бағишлаган экан. Айтадиларки, Ҳумоюн соғайиб кетибди, Бобур эса бир неча кундан сўнг қазо қилибди.

Бобурнинг муборак жасади Қобулга олиб келинган ва ҳаётлик чоғида севган боғига дафн этилган. Ниҳоят, у ўзи орзулаган гулларга… шу тариқа етишди.

Рус тилидан Исажон Султон таржимаси
“Шарқ юлдузи” журнали, 1990 йил, 10-сон

____________________

[1] Бу асарни Неру турмада, қизига бағишлаб ёзган эди.
[2] Улуғ шоир, фотиҳ ва мутафаккир Бобур, маълумки, мавлоно Лутфий ҳамда ҳазрат Навоий изидан бориб, туркий тилда шеърлар битган. Неру бу ерда хатога йўл қўйган (тарж.).
[3] Иброҳим Лўдий назарда тутиляпти.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube