Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қирғизистон мухолифати етакчиси Ўмурбек Текебаев коррупция ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон мухолифати етакчиси Ўмурбек Текебаев коррупция ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди
26 Şubat 2017 - 17:05 'да юкланди ва 1993 марта ўқилди.

Қирғизистон “Ата-Мекен” парламент фракциясининг лидиери Ўмурбек Текебаев 26 февралга ўтар тунда Австрияга хизмат сафаридан қайтганида Бишкек халқаро аэропортида қўлга олинди. Қирғизистон бош прокуратураси бир кун олдин Ўмурбек Текебаевга қарши жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди. Сиёсатчи коррупция ва фирибгарликда айбланмоқда. Ушбу хабарнинг рус тилидаги матни чоп этилган пайтда унинг қамалганига икки соатдан ошган, бироқ адвокатлар Текебаевнинг олдига қўйилмаган эди.

Ўмурбек Текебаевни жавобгарликка тортиш бўйича ёзма ариза билан Россиянинг қатор телекоммуникация компанияларининг эгаси Леонид Маевский мурожаат қилган. Унинг иддаосига кўра, Текебаев 2010 йилда Қирғизистон муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган пайтда унда бир миллион доллар олиб, бизнесда имтиёзлар яратиб беришга ваъда қилган. Бош прокуратура таъкидлашича, кейинчалик Текебаев Маевскийга “откат” эвазига уяли алоқа операторини сотишга ваъда қилган, бироқ ваъдасида турмай, олинган пулларни қайтаришдан бош тортган.

Ўмурбк Текебаевнинг ўзи маҳаллий журналистларга бу ишларнинг ҳаммаси сиёсий интиқом деб атади. У “24.kg” ахборот агентлигига ҳеч қачон ҳеч кимдан бир миллион доллар сўрамаганман ва олмаганман, деб билдирди. Унга кўра, олдинроқ Қирғизистон президенти 2016 йил конституциявий ислоҳотларга қарши чиққанларни кўп маротаба “халқ душманлари” деб атаган. Энди бўлса Алмазбек Атамбаев бу ислоҳотга қарши чиққанларнинг ҳаммасини даф қилишга уринмоқда.

“Леонид Маевский билан танишмисиз?” деган саволга Ўмурбек Текебаев “Қирғизистонга ўша пайтда жуда кўп одамлар келишган, жуда кўпчилик муваққат ҳукумат билан учрашган. Эҳтимол бу одам ҳам менинг олдимга кирган бўлиши мумкин. Эсимда йўқ. Бироқ мен ундан ва бошқа одамлардан ҳеч қанақа миллионларни сўрамаганман”, – дея қайд этиб ўтган “Ата-Мекен” раҳбари.

Биз Текебаевнинг собиқ сафдоши, муваққат ҳукуматнинг аъзоси бўлган Эдил Байсаловдан вазиятни шарҳлаб беришни сўрадик.

“Қирғизистондаги вазият назоратдан ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Атамбаевнинг билан Текебаев ўртасидаги можаро авжига чиқиб кетди. Ростини айтсам, бу икки эски инқилобий ўртоқ ўртасидаги жанжал халқимизни қизиқтирмайди. Қирғизистонликлар кузда ўтадиган сайловлар натижасида ҳокимият тинч йўл билан навбатдаги қўлга ўтишини истайдилар ва шуни талаб қилмоқдалар. Энди бўлса, Путиннинг ташрифи арафасида Атамбаевнинг маслаҳатчилари шунақанги ифлос ишни уюштирдилар. Текебаевнинг гуноҳлардан пок деган фикрлардан йироқман, агар унинг айби тасдиқланса, унга қарши энг қаттиқ жазо берилишини талаб қиламиз бироқ, ҳозирги фурсатда биз президент Атамбаевга мурожаат қилиб ақл билан иш тутишни ҳамда вазиятни издан чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз. Атамбаевнинг асосий вазифаси – президентлик сайловларини ўтказиш! Текебаевни уй қамоғига ўтказиб қўйишлари керак!” – деди сиёсатчи Эдил Байсалов “Фарғона” ахборот агентлигига.

Манба: “Фарғона”АА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар