Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«Жуғрофия» деган сўзнинг маъноси

«Жуғрофия» деган сўзнинг маъноси
28 Şubat 2017 - 8:00 'да юкланди ва 945 марта ўқилди.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(59)

«КИТОБИ МУНТАХАБИ ЖУҒРОФИЯИ УМУМИЙ»[1] (1906) дан

 …Асри ҳозирни ташвиқоти ила истеъдоди ожизонамизча, батақдири ҳай, қадим фан жуғрофияға тааллуқ ушбу китобни таҳрир ва жамъ айлаб, «Мунтахаби жуғрофияи умумий» ёд қилиб баъзи маҳалиға таърих, риёзий, муҳокамоти диний, умроний, сиёсий ва андаги кутуби диниядан баён ва иқтибос* қилдук.

Фани тўғрисиндаги ижмол* ва тафсилот туркий, арабий, форсий, рус луғатлариға тасниф бўлган ўттуз қадар қадим ва жадид кутуб ва расоили жуғрофия, ҳайъати риёзий, тарихий, табиийлардан мўътабар нусха ва ҳар гуна мазкур луғатлардаги газит — жарида, атлас, харита, курраи маснуа* — курраи мусаттаҳа*, истатически мажмуалардан жамъ ва тартиб қилингандур.

Ушбу тартиботимизни уз сарфим ила бостуруб, илм ва хабардўст аҳиббои* аҳли Ватан маъразу* маҳфил* илмиялариға манзур қилиб, тасҳиҳи саҳвини рижб этмоқни муносиб кўрулди. Асар ва таҳриротимни хатийёт* навоқисдан* мубарролигиға* даъвом йўқдур.

Ғалату саҳв бар ману ту равост,
Бар жаҳон офарин ғалат наравад[2].

Матлабим арзи ҳунар ва изҳори фазл эмас, аҳли ватанға қўлумдан келгунча бир хидматдур…

…Инсонни нуқсон ва хатодан холи бўлмаслиги ҳар бир инсонга маълум. Биз ҳам инсонмиз. Воқеъ бўлгон саҳву хатоларим ҳасан ният ва камбизоатлигимға бағишланадур умидиндаям.

Ҳар фирқа арбоби заковат ва фатонат асаримни тасҳиҳ ва икмолиға нашру таъмимға ҳиммат ва муовинат буюрсалар, миннатдор ва шукургузор бўларимни арз ва инсофи инсониятни тасҳиҳ, тадқиқ ва танқидиға асаримни ҳавола қиларман.

Отияға* баён бўлган фан ва илм тўғрисиға биз ҳануз комил эмас, навқадаммиз. Яна жуғрофияи олам ва аҳволи замон бу олами рўзгорни инқилоби ва улуми асрия, фунуни замонияни тараққийси ила ҳар он тағйир топадур. Ўшал тағйир ва табдилотдан баъзини отияға зикр қилинди. Эртаға яна бошқа ҳайъат ва сурат ила бу олами кун ва фасодға неча вуқуот, табдилот, кашфиёти жадида вужудға келиши табиийдур. Лоҳаза*, бу асарни баъзи маводу* ахбориға, вуқуот оянда мухолифат қилса керак. Ҳамчунонки, жуғрофия ва боахбороти мутақаддимин ҳукамоға фунуни ҳолия мухолифат этгани каби…

«Жуғрофия» деган сўзни маъноси

Жуғрофия деган сўз юнон(ча), луғати арабияға таърифи арз маъносиға, яъни ер ва туфроқни баён қилатургон илмни атайдур.

Жуғрофия илмини неча навъ қоида ва баёнлари бўладур. Анга қараб ушбу илмға тейишли баён ва фанлар бир неча исм ила аталадур. Чунончи, Ерни шакли (гавда — ҳажм) дан, осмон ила Ер орасидаги хосияти ва осмондаги нимарсалар ила нисбати ва ҳаракатидан баён қилатургон илмни «жуғрофияи риёзий», Ерни хосияти, туфроқ паст ва баландлиги, ҳар хил гиёҳ ва конлари, тоғ, дарё, кўл, мижоз ва ҳавосидан баҳс қилатургон илмни «жуғрофияи табиий» аталадур.

Ер юзидаги катта ҳодисалар ила уруғ, ҳукуматдорлик, хулоса, ер устиға бўлган воқеалар тўғрисинда ҳар бир навъ ишни ушбу илмға баён қилиб, жуғрофия калимасини охириға ўшал ишға тааллуқ илм ва фанни оти қўшуладур. Чунончи, «жуғрофияи тарихий», «жуғрофияи сиёсий», «жуғрофияи умроний» ва бошқаларидек.

Хулоса, бу замонға жуғрофия илми дунёни ва андаги халойиқ, ҳайвонот, умронот ва ҳар наки дунёға бордур, билдуратурғон керакли, бир илмий жаҳоннамодур…

(Давоми бор)

*
Иқтибос – кўчирма
Ижмол – хулоса, мухтасар
Курраи маснуа – глобус
Курраи мусаттаҳа – ер шари
Аҳиббо – дўстлар
Маъраз – намойиш жойи
Маҳфил – давра
Хатийёт – камчиликлар, хатолар
Навоқис – нуқсонлар
Мубарро – холи
Отияғ – қуйи
Лоҳаза – шу сабабли
Мавод – модда

[1] Таржимаси: Умумий жуғрофиядан сайланма китоб.
[2] Мендаги саҳву хато сенинг ризолигинг биландур, беайб Парвардигордир.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар