Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин

Қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин
28 Şubat 2017 - 20:04 'да юкланди ва 1634 марта ўқилди.

18 йил ўзбек қамоғида ўтирган¸ уйи тортиб олинган сочлари оқариб кетган¸ собиқ сиëсий маҳбус Муҳаммад ака билан мана 5 кундирки мулоқотдаман.

Кеча гаплашсам 1994 йили Эрк газетаси учун ëзган мақоламдаги сатрларни эслади. “Бу кунларни шеър қилинг мирзо¸ қўшиқ қилиб айтайлик бизлар” ..

Муҳаммаджон ака тортган дардни раҳматли Отажон Ҳудойшукурнинг Машраб ғазалига басталаган қўшиғи ифода этар балким.

На ғурбатларни чекдим чарх бебунёд дастингдин,
Мудом мотамда қолдим, бўлмадим дилшод дастингдин,
Тамоми хонумоним ўлди чун барбод дастингдин,
Қафасдин бўлмадимки қумридек озод дастингдин,
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин
Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин.

Дилимнинг қуввати, руҳи равонимдин айирдилар,
Кўзимнинг оқи янглиғ меҳрибонимдин айирдилар,
Азизим, ҳамдамим, оромижонимдин айирдилар,
Жаҳон гулзорида ул гулистонимдин айирдилар,
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин
Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин.

Чаманда булбули шўридадурман, ошёним йўқ,
Мисоли чуғдек вайроналарда ҳам маконим йўқ,
Вафолиғ ёр деб чиқти, жасадда балки жоним йўқ,
Азизимдин жудо бўлдум, бошимда соябоним йўқ,
Ҳама обод болъди, бўлмадим обод дастингдин
Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин.

Менингдек ғамга қолган, дилпаришон ўлмасун ҳеч ким,
Кўзи чун термулуб йўлларда вайрон ўлмасун ҳеч ким,
Баҳори гулшани умри зимистон ўлмасун ҳеч ким,
Бу дунё дийдасиға торикистон ўлмасин ҳеч ким,
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин
Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин.

Умидим бор, эткургаймусан хуршиди матлабни,
Саодат буржидин ул шаъми иқболимға кавкабни,
Кўтаргайсан бошимдин икки оламда қаро шабни,
Илоҳо, сен этур ҳиммат йўлиға хаста Машрабни,
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин
Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин

Шуҳрат Бобожон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар