Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ата Мекен”: Бишкек яқинида қулаган самолётдаги юк Атамбаевга тегишли бўлган

“Ата Мекен”: Бишкек яқинида қулаган самолётдаги юк Атамбаевга тегишли бўлган
01 Mart 2017 - 15:01 'да юкланди ва 1806 марта ўқилди.

(Суратда: “Ата Мекен” партияси юристи айтган ҳужжатнинг таржима нусхаси. 2017 йил, 1 март.)

“Озодлик” радиосининг хабар беришича. Қирғизистондаги парламентидаги «Ата Мекен» фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаевнинг қўлга олиниши Кипрдан топилган маълумотлар билан боғлиқ. Бу ҳақда “Ата Мекен” партияси юристи Таалайгул Токтакунова Бишкекда бўлган матбуот анжуманида баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, Кипрга қилган сафари чоғида Текебаев Бишкек яқинида қулаб тушган «Боинг-747» юк самолётига дахлдор муҳим ҳужжатларни қўлга киритган. Унинг айтишича, Текебаев бу маълумотларни эълон қилишга улгурмаган. «Ата Мекен»нинг ҳуқуқшуносига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу ҳужжатларни Текебаевдан биринчи бўлиб олиш учун уни аэропортда қўлга олишган. Унга ҳатто адвокатни ҳам яқинлаштиришмаган. Ҳужжатларда Туркиянинг “Ўта махфий” деган махсус ёзуви бўлган.

Токтакунованинг хабар қилишича, ҳужжатларда 16 январь эрталаб қулаб тушган самолётдаги юк Алмазбек Атамбоев ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканлиги айтилади. У ерда электроника, қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган.

Унинг айтишича, бу ҳужжатлар фақат депутатлар комиссиясига тақдим этилади. Ҳуқуқшуносларга кўра, Текебаев Кипр ва Венага қилган сафари мобайнида қулаб тушган «Боинга-747» самолётидаги юк ҳақида маълумотларни олган.

Қирғизистон президенти маъмурияти ахборот-сиёсат бўлими мудири Алмаз Усонов “Ата Мекен” партияси юристининг баёнотини ғирт ёлғон, деб баҳолади. Бу ҳақда Азаттиқ радиоси хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Текебаев президент Алмазбек Атамбоевнинг Кипр соҳилларидаги мулки ҳақида маълумот топганлигини айтган эди. Сиёсатчи яқин кунларда жамоатчиликка батафсил маълумотларни тақдим этишини айтган. Шу куннинг ўзидаёқ Атамбоев Бош прокуратурага Текебаев томонидан айтилган маълумотларни текшириш ва чора кўриш учун буйруқ берган.

Ўмурбек Текебаев 27 февраль куни Первомайский туман суди қарори билан ДМХҚ изоляторига икки ойга қамалган. У россиялик тадбиркор Леонид Маевский аризасига биноан қўлга олинган. Маевский ўз аризасида 2010 йили Текебаевга “Мегаком” компаниясининг акцияларини сотиб олишда ёрдам бериши учун бир миллион доллар берганлигини ёзган.

Текебаев 26 феврал тонгида Истанбулдан учиб келган чоғда “Манас” аэропортида қўлга олиниб, 48 соатга ҳибсга олинган эди.

1 март куни Қирғизистон парламентида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) раҳбари Абдил Сегизбаев ва бош прокурор Индира Жолдубаеваларнинг «Ата Мекен» фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаев иши билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумотларини тингланди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар