Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ…

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ…
03 Mart 2017 - 9:00 'да юкланди ва 1113 марта ўқилди.

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ,
Зулматга эгилма, мағрур бўл, чида.
Ўксинма кўксингга қадасалар ўқ,
Қайғу ҳам Тангридан эҳсон, аслида.

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ,
Қуёш кулар бизнинг бошимизда ҳам.
Азизим, ғамланма тушкун ва беруҳ,
Тўкма, умид бор кўзёшимизда ҳам.

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ,
Қорлардай эрийди ғамлар бир куни.
Бир куни шодликдан йиғлармиз тўйиб,
Киприклар тўкилиб, елка силкиниб…

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ,
Ҳамма гап ўлмаган қулники, эркам.
Кўнглинг ярим этма, кўнгилни қил тўқ,
Чўққилар чўкмаган дилники экан.

Букун ҳам ўтади, ўтмаган кун йўқ,
Азизим, ғамланма, кўзёшингни арт.
Қара, биз Баҳорга етиб келибмиз,
Қара, бу оламга кириб келди Март!
Қара!…

ШАМСИЯ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар