Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бадном ўлур

Бадном ўлур
07 Mart 2017 - 6:00 'да юкланди ва 829 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Бадном ўлур

Гар амирнинг, гар вазирнинг ақли калта, хом ўлур,
Ул амирнинг оти охир халқ аро бадном ўлур.

Бир оқил, соҳиб камолнинг қўли бирлан иш тутган,
Ишини чуқур олар, ҳарчанд ўссин, кам ўлур.

Истасанг сариштасин сен бу жаҳоннинг сарба-сар,
Қўл очган, қаҳрин кечган, афсусда кўзи нам ўлур.

Қаллоблар арбобга дўниб, бўлмиш арбоблар амир,
Шоҳларга йўқ итоат, эли нафаржам ўлур.

Денглар, салом Махдумқулидан боқибеғам бекларга,
Ой тўлар, анжум баттар, расволик ҳамдам ўлур.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар