Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Икки тоғда икки дарахт…

Икки тоғда икки дарахт…
10 Mart 2017 - 6:00 'да юкланди ва 709 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Чотиб бўлмайди

Икки тоғда икки дарахт бошини,
Гили бир бўлмаса, чотиб бўлмайди.
Муаллақнинг оғир наҳанг тошини,
Қўл билан кўтариб, отиб бўлмайди.

Ҳар дўнгликдан бўлмас буюк минора,
Ёмон хотин дуч бўлмасин мард эрга,
Чотилса, қонини тўкиб канора,
Ё ўлдириб, ё-да сотиб бўлмайди.

Эл ичинда довруқ қозонса отинг,
Сени азиз тутар уруғ-аймоғинг,
Қўлингда бўлмаса арзир яроғинг,
Туққанларинг отиб, тутиб бўлмайди.

Фақирлар мол, дейди, бойлар зар, дейди,
Эшаги бор: “От  бер, асов нар” дейди,
Дунёдан тўймоқ йўқ, ҳамма “бер” дейди,
Нафснинг тилагига етиб бўлмайди.

Ҳар ким қучоқ очар фоний жаҳона,
Чексиз жафо бериб бу ширин жона,
Бу дунёнинг бари иши зиёна,
Дунё дўстлигига иниб бўлмайди.

Кўп бандалар кўрмас ёруғ жаҳонни,
Оёғидан чалди кўпни паймони,
Тангри ўзи гар этмаса инъоми,
Бориб: “Менга бер!” деб тутиб бўлмайди.

Махдумқули, насиҳатим бўлмаса,
Йўқнинг нафи – ҳеч ким қулоқ солмаса,
Йигит кўнгли суйганини олмаса,
Роҳат этиб, оёқ чўзиб бўлмайди.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар